Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
§13. Авиация хавфсизлигини таъминлаш
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
§13. Авиация хавфсизлигини таъминлаш 258. Авиация хавфсизлигининг асосий вазифаси йўловчилар, экипаж аъзоларининг, ерда хизмат кўрсатувчи ходимларни, шунингдек ҳаво кемалари ва ФАси объектларини ерда ёки парвозда амалга ошириладиган ғайриқонуний аралашув актларидан ҳимоя қилишни ва қўриқлашни таъминлашдан иборат. Бунга тадбирлар мажмуасини бажариш ҳисобига, давлат даражасида, шунингдек авиакомпания (аэропорт) даражасида инсоний ва материал ресурсларни жалб этиш ҳисобидан эришилади. 259. Авиация хавфсизлиги соҳасидаги тадбирлар, қоидалар ва процедураларни, шунингдек уларни бажарилиш тартибини аниқлаб берадиган асосий ҳужжатлар бўлиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 июлдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ФАсини ғайриқонуний аралишиш актларидан авиацион хавфсизликни таъминлашнинг миллий дастури, шунингдек авиакомпаниялар ва аэропортларнинг авиацион хавфсизликни таъминлаш дастурлари ҳисобланади. 260. Ҳаво кемалари экипажлари аъзолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 июлдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ФАсини ғайриқонуний аралашиш актларидан авиацион хавфсизликни таъминлашнинг миллий дастури, шунингдек авиакомпаниянинг авиацион хавфсизликни таъминлаш дастурининг ўзларига тегишли қисмлари билан танишган бўлишлари керак. Барча авиация ходимлари махсус тайёргарликдан ўтишлари керак. 261. Авиацион хавфсизликни таъминлаш учун жавобгарлик: а) давлат даражасида- Ўзбекистон Республикаси Дававианазорати; б) авиакомпания даражасида – авиакомпания раҳбари; в) аэропорт даражасида – аэропорт раҳбари; г) парвозни бажариш вақтида ҳаво кемасида – ҳаво кемаси командирига юкланади. 262. ФАсида авиация хавфсизлигини таъминлашнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: 53 а) ФАси объектларида киритиладиган режим-қўриқлаш тадбирлари; б) йўловчилар, ҳаво кемалари экипажлари аъзолари, аэжропорт ходимлари ва бошқа лавозимдор шахслар, шунингдек қўл юки, багаж, юк, почта, борт аслаҳалари ва ҳаво кемаларини авиация хавфсизлиги текширувидан ўтказиш; в) ҳаво кемаларини ҳимоя қилиш чоралари; г) ходимларни авиация хавфсизлиги масалалари бўйича тайёрлаш. 263. Аэропортларда, аэродромларда ва авиакорхоналарда норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ кириш ва объект ичи режими ўрнатилади. А, Б, В, Г ва Д синфлардаги аэродромлар ва авиакорхоналарнинг муҳим объектлари бегона кишиларнинг, транспорт воситаларининг ва жониворларнинг хизмат ҳудудига назоратсиз кириб олиш имкониятларини мустасно қиладиган тўсиқларга эга бўлиши керак. 264. Авиация хавфсизлиги назорати авиация хавфсизлиги хизмат ходимлари томонидан махсус йўриқнома ва технология талабларига мувофиқ амалга оширилади. 265. Йўловчи ва юк ташувларини амалга оширадиган ҳаво кемаларини текширувдан ўтказиш улар турган жойларда, йўловчиларни кемага чиқариб бошлашдан ва багажни (юкни) ортиб бошлашдан олдин экипаж аъзоларидан бирининг ёки муҳандислик-авиация хизмати ходими иштирокида ўтказилади. 266. Парвоздаги ҳаво кемасида шароит тақозоси билан ҳаво кемаси командирининг қарорига мувофиқ йўловчиларнинг розилигидан қатьи назар йўловчилар, қўл юки ва багаж авиация хавфсизлиги текширувидан ўтказилиши мумкин. 267. Ҳаво кемалари доимо ишончли қўриқлаш остида бўлиши лозим. 268. Ҳаво кемаларининг қўриғи қуйидагича амалга оширилади: а) АТБ да техник хизмат кўрсатилаётганда – авиакорхона АТБ (МАХ) вакили томонидан; б) аэродромларнинг тўхтаб туриш жойларида – тўхтаб туриш жойидаги навбатчи ёки ҳарбийлатирилган (қоровул) қўриқчи томонидан; в) давомийлиги икки соатгача бўлган қисқа муддатли туриш жойларида ва экипаж таркибида бортмуҳандис (бортмеханик) бўлганда, шунингдек аэропортдан ташқарида иложсиз қўнишларда – ҳаво кемасининг командири қўрсатмаси бўйича экипаж аъзолари томонидан, экипаж таркибида бортмуҳандис (бортмеханик) бўлмаганда, сақлаш учун АТБ (МАХ) жавобгар ходимига топширилади, чет элллардаги аэропортларда эса –навбатдаги учиш учун тўхтаб туриш жойидаги муддатдан қатъи назар аивакомпания вакили томонидан; г) вақтинчалик аэродромларда ва қўниш майдончаларида – буюртмачининг қўриқлаши остида, техник хизмат кўрсатилаётганда эса – махсус йўриқнома талабларига мувофиқ авиатехник томонидан. 269. Ҳаво кемаларининг аэродромнинг тўхтаб туриш жойида сақланиши учун жавобгарлик борт дафтарида ва ҳаво кемаларини қўриқлашга ёки хизмат кўрсатиш учун қабул қилиш-топшириш дафтарида охирги имзони қўйган мансабдор шахс (тўхтаб туриш жойи бўйича навбатчи, экипаж аъзоси, ҳарбийлашган қўриқлаш қоровули, авиакомпаниянинг хорижий аэропортдаги вакили) зиммасида бўлади. 270. Ҳаво кемасини экипажга топшириш фақатгина қабул қилишни амалга ошираётган экипаж аъзосида ФА мутахассисининг амалдаги гувоҳномаси ва ушбу ҳаво кемасини олишга рухсат берадиган ҳужжат (парвоз топшириғи) бўлгандагина амалга оширилади. 271. Доимий қўриқланадиган ҳаво кемаларига парвозларни бажариш рухсат этилади. Ҳаво кемаси қўриқланмаган ҳолларда, авиацион-муҳандислик хизматининг вакиллари уни махсус «Мазкур ҲК турларини кўрикдан ўтказиш жойларининг рўйхати»да белгиланган ҳажмда кўрикдан ўтказишлари ва борт дафтари ва карта- нарядда кўрик натижалари ҳақида тегишли ёзувларни қолдиришлари шарт. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling