Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


§11. Парвозларнинг орнитологик таъминоти


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

§11. Парвозларнинг орнитологик таъминоти 
 
235. Парвозларнинг орнитологик таъминоти ҳаво кемаларининг қушлар билан 
тўқнашишининг олдини олишга йўналтирилган. 
236. Парвозларнинг орнитологик таъминоти ФАда парвозларни орнитологик 
таъминлаш бўйича белгиланган талабларга мувофиқ ташкил этилади. 
237. Парвозларнинг орнитологик таъминоти аэродромларда (аэродром ҳудудида), 
йўналишларда (парвоз ҳудудида) орнитологик хавф юзага келганлиги ва (ёки) вазият 
мураккаблашганлиги тўғрисида экипажлар диққатига етказишни, аэродромларда 
қушларнинг тўпланишига имкон туғдирувчи шароитларни бартараф этишга, шунингдек 
уларни ҳайдашга қаратилган тадбирларни ўтказишни назарда тутади. 
238. Парвозларнинг орнитологик таъминоти аэропорт хизматлари ва 
комплекслари томонидан ҳар бир аэропорт учун алоҳида ишлаб чиқиладиган ва 
аэропорт директори томонидан тасдиқланадиган йўриқномага биноан амалга 
оширилади. 
§12. Парвозларнинг тиббий таъминоти 
 
239. Парвозларнинг тиббий таъминоти авиация ходимларининг соғликларини 
сақлаш ва мустаҳкамлаш, иш қобилиятларини ошириш ва ҳаво кемалари экипажлари 
аъзоларининг ва ҳаводаги ҳаракатни бошқарувчи диспетчерларнинг соғлиги билан 
боғлиқ авиациядаги нохуш воқеа ва ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган 
тадбирлар тизимидан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг ФАсининг авиация 
ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида низом (рўйхат рақами 1186, 
02.11.2002 й.) талабларига мувофиқ ўтказилади. 
240. Парвозларнинг тиббий таъминоти қуйидагиларни ўз ичига олади: 
а) авиация ходимларини саломатликлари бўйича талабларга жавоб беришларини 
аниқлаш учун тиббий-учиш эксперт ҳайъатида (ТУЭҲ, МТУЭҲ) профессионал тиббий 
кўрикдан ўтказиш;
б) комиссиялараро даврда динамик (диспансер) кузатиш ва даволаш-
профилактика ва реабилитация тадбирларини ўтказиш мақсадида авиация 
мутахассисларини даврий тиббий кўрикдан ўтказиш; 
в) ҳаво кемалари экипажлари аъзоларини парвоздан олдинги тиббий кўрикдан 
ўтказиш ва ҳаводаги ҳаракатни бошқарувчи диспетчерларни смена бошланишидан 
олдин назоратдан ўтказиш; 
г) йўловчиларга тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш ва кўрсатиш; 
д) ФАси ҳаво кемаларида экипаж аъзоларига ва йўловчиларга ёрдам кўрсатиш 
учун тиббий воситалар мажмуаси (борт аптечкалари) билан таъминланганлиги устидан 
назорат олиб бориш; 
е) ҳаво кемалари, объектлар, иш жойлари, махсус аслаҳалар ва қутқарувчи 
воситаларнинг санитария-гигиена ҳолати устидан назоратни амалга ошириш. 
241. Парвозларнинг тиббий таъминотини Ўзбекистон Республикаси ФАси 
тиббий муассасалари амалга оширади.
242. Парвозларнинг тиббий таъминоти бўйича бевосита тадбирлар ўтказиш 
билан тиббий муассасаларнингва авиация корхоналарининг раҳбарлари, шифокорлар, 
ўрта тиббий ходимлар ўзларига тегишли қисми бўйича шуғулланадилар. 
243. Авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш ва парвозларнинг 
хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ шифокорлар:


50 
а) асосий клиник мутахассислиги бўйича мутахассис сертификатига ва авиация 
медицинаси соҳасида тайёргарликка, шунингдек ФАсида камида икки йиллик иш 
стажига эга бўлиши;
б) ҳар уч йилда асосий даволаш мутахассислиги бўйича, раис ва тиббий учиш 
эксперт ҳайъати шифокор-экспертлари эса – шифокорлик-учиш экспертизаси бўйича
малакаларини ўз вақтида ошириши; 
в) ўз касбий йўналиши, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича зарур ҳужжатларни, 
шунингдек Ўзбекистон Республикаси ФАсида амал қилувчи асосий қонунларни, шу 
жумладан Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво Кодекси, ушбу Қоидалар, ҲК экипажи 
аъзоларининг иш вақти ва дам олиш вақти бўйича эксплуатант талабларини билиши;
г) тиббий кўрикдан ўтказиладиган шахсларнинг профессионал фаолияти 
шароитлари ва ўзига хос хусусиятларини ишлаб чиқариш шароитларида, шу жумладан 
парвоз давомида йилида камида ўн соат, ҳаводаги ҳаракатни бошқариш марказларида 
ва тренажерларда (ICAOнинг тавсиялари бўйича) ўрганиш; 
д) кузатиладиган контенгентнинг меҳнат, дам олиш, овқатланиш ва жисмоний 
тайёргарлик режимларига риоя этишлари устидан назорат олиб бориш; 
е) кузатув остидаги шахсларнинг соғлиқларини сақлаш ва иш қобилиятларини 
оширишга қаратилган ташкилий, профилактик ва даволаш-диагностика характеридаги 
зарур тадбирларни ўтказиш; 
ж) авиация ва клиник медицина масалаларига бағишланган халқаро ва давлат 
конгрессларида, конференцияларда ва семинарларда қатнашиш, уларда 
қатнашганлигини тасдиқловчи сертификатларни тақдим этиш; 
з) учувчилар, диспетчерлар ва ерда хизмат кўрсатувчи таркиб билан авиация 
психофизиологияси ва медицина масалаларига бағишланган машғулотларни мунтазам 
ўтказиб туриш. 
244. Ҳар хил турдаги парвозларни тиббий таъминлаш бўйича умумий тадбирлар 
қуйидагилардан иборат:
а) ҳаво кемалари экипажлари аъзоларининг ва ҲҲБ диспетчерларининг иш вақти 
ва дам олиш вақтининг нормалаштирилганлиги устидан тиббий назорат; 
б) тўлақонли парвоздан олдинги (сменадан олдинги) дам олиш таъминланиши 
устидан назорат; 
в) учувчилар таркибининг витаминлар қабул қилган ҳолда рационал ва балансли 
овқатланиши; 
г) саломатлиги юзасидан профессионал мажбуриятларини бажаришга қўйилиши 
тўғрисида гувоҳлик берувчи тиббий хулоса олиш мақсадида авиация ходимларининг 
ТУЭҲ (МТУЭҲ) да тиббий кўрикдан ўтиши; 
д) авиация ходимининг авиация корхонаси (авиакомпания) шифокори ҳузурида 
динамик кузатувда бўлиши ва навбатдаги тиббий кўрикдан сўнг профессионал 
мажбуриятларини бажаришга қўйилиши тўғрисида тиббий хулоса расмийлаштириш; 
е) парвоздан олдинги (сменадан олдинги) кўрикдан ўтказиб, тегишли 
ҳужжатларда парвозга (ҲҲБ бўйича ишга) қўйилиши тўғрисида хулоса бериш; 
ж) парвоздан олдинги (сменадан олдинги) дам олиш етарли бўлмаганда ёки 
сифатсиз бўлганда, чарчаш (ўта чарчаш) аниқланганда, ўткир ёки сурункали 
касалликларда, заҳарланишда, шу жумладан алкогол билан заҳарланишда, шунингдек 
авиация шифокори қабулида навбатдаги тиббий кўрикдан ўтмаган ёки ТУЭҲ (МТУЭҲ) 
тиббий кўригидан ўтмаган шахсларни, ҳаво кемаси экипажи аъзоларини парвоздан 
(диспетчерларни – ҲҲБ бўйича ишдан) четлатиш;
з) ўз вақтида даволаш, реабилитация ва диспансер кузатувини ўтказиш мақсадида 
касалликнинг дастлабки белгиларини, хавф омилларини, организмнинг функционал 
резервлари ва профессионал иш қобилиятлари пасайганлигини аниқлаш; 
и) турли минтақавий-географик зоналарга қатновларни амалга оширадиган 
экипаж аъзоларининг кийимларини тиббий нуқтаи назардан назорат қилиш; 


51 
к) авиация ходимларини парвозга жисмоний ва психофизиологик тайёрлаш; 
л) экипаж аъзолари билан ва ҲҲБ диспетчерлари билан авиация медицинаси 
бўйича машғулотлар ўтказиш. 
245. Парвозда иштирок этувчи экипаж аъзоларини парвоздан олдинги тиббий 
кўрикдан ўтказиш ҳаво кемаси учишига икки соатдан кўп бўлмаган вақт қолганда 
аэропорт соғлиқни сақлаш пункти фельдшери томонидан ўтказилади. Парвоз олти соат 
ва ундан кўп вақтга ушланиб қолган ҳолларда парвоздан олдинги тиббий кўрик 
такроран ўтказилади. Парвоздан олдинги тиббий кўрик тўғрисида белги парвоз 
топшириғига қайд этилади. Иш куни давомида бир неча парвозларни амалга 
оширадиган экипаж аъзоларини парвоздан олдинги тиббий кўрикдан ўтказиш кунига 
бир марта, биринчи парвоздан олдин ўтказилади. Заҳирадаги экипажлар заҳирага 
тушишдан олдин, ва учиш вақтига қадар олти соатдан ортиқ вақт ўтса, учишдан олдин 
яна бир марта тиббий кўрикдан ўтказилади. 
246. Парвозлар раҳбарлари ва ҲҲБ диспетчерлари навбатчиликка (сменага) 
киришишига кўпи билан бир соат қолганда тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.
247. Парвоздан олдинги тиббий кўрикдан ўтиш учун келган авиация 
мутахассиси: 
а) ФА мутахассиси гувоҳномасини ва ТУЭҲ (ТСҚ) маълумотномасини 
кўрсатиши; 
б) соғлиқни сақлаш пункти фельдшерига ўзининг ҳолати ва парвоздан олдинги 
дам олиш режими тўғрисидаги маълумотларни билдириши керак. 
248. Қуйидагилар парвоздан олдинги тиббий кўрикдан ўтмайдилар:
а) биринчи ва иккинчи синфли ҳаво кемалари экипажлари;
б) ФА штатдаги (ёки хизмат сафарига юборилган) тиббий ходимлари бўлмаган 
вақтинчалик аэродромларда авиация ишларида банд бўлган ҳаво кемаларининг 
экипажлари (синфидан қатьи назар). 
Бундай ҳолларда парвозга қўйиш масаласини ҲК командири экипаж аъзосининг
ўзини қандай ҳис этаётганлиги, парвоздан олдинги режимга риоя этганлиги тўғрисидаги 
оғзаки сўров асосида ҳал қилади ва бу ҳақда парвоз топшириғига қарор қабул қилган 
вақтни кўрсатган ҳолда қайд этиб қўйилади. 
249. 
Мазкур Қоидаларнинг 248-бандида кўрсатилган ҲК экипажлари аъзолари 
учун парвоздан олдинги тиббий кўрик қуйидагича ташкил этилиши ва ўтказилиши 
мумкин: 
а) авиакомпания раҳбарининг кўрсатмасига биноан;
б) ҲК командирининг ёки авиакомпаниянинг вакили (хориждаги) кўрсатмасига 
биноан авиамутахассис соғлигига кўра парвоз топшириғини бажара олишига шубҳа 
АҲПАЙдо бўлганда. 
250. ФА тиббиёт ходимига (ҲК командирига) ўзининг аҳволи ва парвоздан 
олдинги дам олиш режимига риоя этганлиги тўғрисида ёлғон маълумотлар бериш
авиамутахассис томонидан ушбу Қоидаларни бузиш сифатида малакаланади. 
251. Экипаж аъзолари, парвозлар раҳбарлари, ҲҲБ диспетчерлари меҳнат 
қобилиятларининг бузилишига олиб келадиган ҳолатда ва бемор бўлсалар, шунингдек
парвоздан олдинги тиббий кўрикдан бош тоРТВалар парвозни бажаришга (ҲҲБ) 
қўйилмайдилар. 
252. Парвоздан (сменадан) олдинги тиббий кўрик ҳажми тегишли 
мутахассисларни жалб қилган ҳолда ва қўшимча текширувлар ўтказиш натижасида 
кенгайтирилиши мумкин.
253. 
Шифокор (фельдшер) томонидан парвоздан (сменадан) олдинги ёки ҳаво 
кемаси командири томонидан парвоздан олдинги тайёргарлик вақтида аниқланган 
алкогол (наркотик моддалар) таъсиридаги мастлик ҳолат, шунингдек алкогол (наркотик 
моддалар) таъсиридаги мастликнинг қолдиғи мавжуд бўлган ҳолат ушбу 
авиамутахассис томонидан парвоз бажарилишига (ҲҲБ) мутлақо қарши кўрсатма 


52 
бўлади. Ҳар бир аниқланган факт бўйича хизмат сўриштируви ўтказилиб, айбдорлар 
Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган меъёрий ҳужжатларга мувофиқ 
жавобгарликка тортилади
254. Ўзбекистон Республикаси ФА ҲК экипажлари аъзоларининг иш вақти ва 
дам олиш вақти давомийлиги ҲК эксплуатанти (эгаси) талаблари билан тартибга 
солинади. Жойлашиш жойидан ташқарида экипаж аъзоларининг меҳнат ва дам олиш 
режимига риоя этишлари учун жавобгарлик ҳаво кемаси командирининг зиммасида 
бўлади. 
255. Касаллик, жароҳат олиш ёки бир ойдан ортиқ вақт давом этган парвоз 
ишларидан (ҲҲБ) танаффусдан сўнг (хизмат сафари, ўқиш, таътил, вақтинча учиш 
билан боғлиқ бўлмаган ишга ўтказиш), шунингдек авиация ҳодисасидан (нохуш 
ҳодисадан) сўнг авиамутахссис шифокор (учувчилар отрядининг ёки ТУЭҲ шифокори) 
кўригидан ўтиши шарт, шифокор уни парвозга қўйиш тўғрисида қарор қабул қилади. 
256. Ҳаво кемалари борт ва авария аптечкалари билан, халқаро парвозларни ва 
чегара ҳудудларида парвозларни бажарадиган ҲК эса экипаж учун қўшимча аптечкалар 
билан жиҳозланган бўлиши керак. Экипаж аъзолари ўз-ўзига ва бир-бирларига биринчи 
тиббий ёрдам кўрсатишни билишлари керак. 
257. Жойлашиш жойидан ташқарида экипаж аъзоларини тиббий ҳимоя қилиш 
бўйича профилактик тадбирлар мажмуасини бажарилишини ташкиллаштириш ҳаво 
кемаси экипажини хизмат сафарига юбораётган учувчилар бўлинмасининг бевосита 
раҳбарига юклатилади. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling