Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
§6. Парвозларни муҳандислик-авиация таъминоти
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
§6. Парвозларни муҳандислик-авиация таъминоти
183. Парвозларни муҳандислик-авиация таъминоти қуйидагиларни ўз ичига олади: а) ҳаво кемаларини белгиланган нормативларга мувофиқ соз ҳолда тутиш; б) авиация техникасининг ишламай қолиши ва носозликларининг сабабларини таҳлил қилиш ва уларнинг олдини олиш бўйича тадбирларни тадбиқ этиш; в) ҳаво кемаларига ўз вақтида ва сифатли техник хизмат кўрсатишни таъминлаш; г) авиацион-техник тайёргарлик ўтказиш, авиация ходимларининг авиация техникасидан фойдаланиш масалалари бўйича техник билимлари ва амалий кўникмаларини такомиллаштириш; д) авиация техникасининг ерда бутлигини сақлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш; 184. Парвозларни муҳандислик-авиация таъминоти ФА авиация техникасидан техник фойдаланиш ва таъмирлаш бўйича йўриқнома талабларига мувофиқ ташкил қилинади ва ўтказилади. 185. Ҳаво кемаларининг аэродромларда ва қўниш майдончаларида парвозларни бажаришида муҳандис-техник таркиб бўлмаганда, ҳаво кемасига оператив теххизмат кўрсатишнинг минимал шакли ўрнига ҲК ПФҚ томонидан ўрнатилган ҳажмдаги экипажи билан кўрикдан ўтказилиши мумкин. ҲК техник хизмат кўрсатиш бўйича алоҳида операциялар ва иш турлари экипажнинг махсус тайёргарликдан ўтган аъзоси томонидан бажарилиши мумкин. Кўрик натижалари ва носозликларни бартараф этиш вақтида бажарилган ишлар ҳаво кемасининг борт дафтарига ёки унга тенг бўлган борт ҳужжатига ёзиб қўйилади. 44 186. Аэродромда ушбу турдаги ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш бўйича рухсатномаси бўлмаган муҳандис-техник таркиб бўлганда, ҲКни учишга тайёрлаш экипаж раҳбарлиги ва назорати остида ана шу МТТ мутахассислари томонидан ташкил этилади. 187. Ҳаво кемаси ишдан чиққан ёки носоз қисмлари билан, агар улар парвоз хавфсизлигига таъсир кўрсатмаса ва махсус рўйхатда назарда тутилган бўлса (ҲК ПФҚ ёки MEL), парвозга қўйилиши, шу жумладан базавий аэропортгача парвозга қўйилиши мумкин. Битта двигатели ишдан чиққан кўп двигателли ҳаво кемасини двигателни алмаштириш учун олиб бориш мумкинлиги (агар бу ҲК ПФҚ да кўзда тутилган бўлса) тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат бошлиғи қабул қилади. Парвозни бажариш тўғрисидаги узил-кесил қарорни ҳаво кемаси командири қабул қилади. 188. Ҳаво кемасини, борт мол-мулкини, ҳужжатларни ва ЁММ қолдиғини Авиацион-техник базадан парвозни бажариш учун экипажга топшириш ва техник хизмат кўрсатиш учун экипаждан АТБга топшириш, шунингдек бир экипаждан бошқасига топшириш ҳаво кемаси борт дафтарига ёки унга тенглаштирилган бошқа борт ҳужжатига қайд этиш йўли билан расмийлаштирилади. Ҳаво кемасининг сақланиши учун жавобгарлик борт дафтарида ҳаво кемасини қабул қилиш бўйича охирги марта имзо чеккан шахс зиммасида бўлади. 189. Жавобгарлик қуйидагича юклатилади: а) борт мол-мулки ва ҲК бортида авария вазиятларида фойдаланиладиган, экипаж кабинасига жойлаштирилган ва ҲК борт дафтаридаги махсус рўйхатга киритилган аслаҳаларни қабул қилиш-топшириш учун жавобгарлик – бортмуҳандис (бортмеханик, учувчи) зиммасига; б) йўловчи салонидаги маиший ва авариядан қутқариш ускуна-ускуналарини қабул қилиш-топшириш учун жавобгарлик – катта борткузатувчи (бригадир) зиммасига; в) юк ҲКдаги маиший, авариядан қутқариш, махсус, юклаш-тушириш ва швартовка ускуна-ускуналарини қабул қилиш-топшириш учун жавобгарлик – катта бортоператор зиммасига; г) авариядан қутқариш ускуна-ускуналарининг ҲК га жойлаштирилиш, бутлиги ва техник ҳолати учун жавобгарлик – парвозларни авариядан қутқариш таъминоти хизмати ёки муҳандислик-авиация хизмати мансабдор шахси зиммасига юклатилади. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling