Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
§3. Парвозларнинг метеорологик таъминоти
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
§3. Парвозларнинг метеорологик таъминоти
160. Ўзбекистон Республикаси ФАси парвозларининг метеорологик таъминотини Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмат маркази, Халқаро ФАси тўғрисидаги Конвенциянинг 3- иловаси (1944 й.), ЖМТ (Жаҳон метеорологик ташкилоти)нинг техник регламенти, Ўзбекистон Республикасининг Авиация Қоидалари «Фуқаро ва экспериментал авиацияси парвозларининг метеорологик таъминоти» (Ўзбекистон Республикаси АҚ- 180), Ўзбекистон Республикасининг Авиация қоидалари «Фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларининг фойдаланишга яроқлилик нормалари» ҳар бир муайян аэропорт учун ишлаб чиқилган парвозларни метеорологик таъминоти бўйича йўриқномага мувофиқ ташкил қилади. 161. Парвозларнинг метеорологик таъминотининг тўлиқлиги, сифати ва ўз вақтида кўрсатилиши учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология маркази зиммасида бўлади. 162. ФАсини метеорологик таъминлашдан (хизмат кўрсатишдан) мақсад ҳаво кемалари экипажларига, ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш органларига ва парвозларни режалаштириш ва таъминлаш билан боғлиқ авиакорхоналар (аэропортлар)нинг мансабдор шахсларига парвозларнинг хавфсизлиги, мунтазамлиги ва самарадорлигини таъминлаш учун зарур бўлган метеорологик ахборотни етказишдан иборат. 163. Авиация эҳтиёжлари учун мўлжалланган метеорологик ахборот иложи борича қисқа ва осон талқин этиладиган бўлиши керак. 16 4. Мунтазам метеокузатишлар парвозлар даврида ҳар 30 дақиқада, парвозлар йўқлигида – ҳар бир соатда ўтказилади. 165. Махсус метеокузатишлар аэропортнинг метеорологик органи томонидан ишлаб чиқилиб, ҲХХК тегишли органлари ва бошқа манфаатдор хизматлар билан келишиладиган об-ҳаво шароитларининг ёмонлашуви ёки яхшиланиши тўғрисидаги мезонлар рўйхатига мувофиқ ўтказилади. 166. Аэродром метеорологик органларидан олинган кузатиш маълумотлари, бундай орган бўлмаганда эса ФАси мутахассислари кузатувлари натижасида олинган маълумотлар ҳаво кемаларини фазога кўтарилиши, қўниши, қабул қилиш, чиқариш ва парвози тўғрисида қарор қабул қилишга асос бўладиган аэродромлардаги ҳақиқий об- ҳаво ҳақидаги расмий маълумотлар ҳисобланади. 167. Ҳаво кемасининг фазога кўтарилиши ва қўниши учун энг охирги метеорологик ахборот керак бўлган ҳолларда ҲҲБ диспетчерининг сўровномасига кўра аэропортнинг метеорологик органи томонидан бундай ахборот берилади. 168. Ҳаво кемалари экипажларини учишдан олдин таъминлаш учун мўлжалланган метеорологик ахборот қуйидагилардан иборат бўлмоғи даркор: а) учиш, қўниш ва заҳира аэродромлари бўйича мунтазам ва танлаб қилинадиган махсус йиғма об-ҳаво маълумотлари; б) учиш аэродроми, парвоз йўналиши ва регионлари бўйича огоҳлантиришлар ва SIGMET ахборотлари; в) ҳаво кемалари бортидан хабар; г) шамол, баландликдаги ҳаво ҳарорати, тропапауза баландлиги, тез ҳаракат қиладиган оқимлар тўғрисидаги жорий ва прогноз карталари; д) МРЛ ахбороти; е) ернинг метеорологик йўлдошларидан олинган фотосуратлар. 169. Оғзаки метеорологик маслаҳат экипаж талабига кўра ўтказилади. 170. Аэропортда «Диспатч» метеорологик хизмат мавжуд бўлганда, ҳаво кемаси Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling