Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
38 VIII . Ҳаво трассалари, маҳаллий ҳаво йўллари ва белгиланган йўналишлар 135. Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидаги парвозлар ҳаво трассалари, 1 ўзгартириш 2011 йил 04 декабрдан кучга киради. маҳаллий ҳаво йўллари ва белгиланган йўналишлар бўйича амалга оширилади. 136. Ҳаво трассалари, маҳаллий ҳаво йўллари ва белгиланган йўналишларнинг йўналишлари, кенглиги, шунингдек парвозлар эшелонлари (баландлиги) парвозлар хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда ва тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг манфаатларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади. 137. Ҳаво трассалари ва маҳаллий ҳаво йўллари ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлик талабларига жавоб бериши аниқлангандан кейингина фойдаланишга қўйилади. 138. Ҳаво трассасининг кенглиги қоидага кўра 10 км (5 д.мили) қилиб белгиланади. 139. Ҳаво трассаларининг баъзи бир участкаларида ҳаво кемалари парвозлари учун ҳаво трассалари ва МҲЙ нинг бошқа парвозлар билан банд бўлмаган даври учун тўғриланган йўналишлари белгиланиши мумкин 140. Маҳаллий ҳаво йўллари қоидага кўра пастки самовий ҳудудларда белгиланади ва икки тоифага бўлинади: а) биринчи тоифа – кенглиги 10 км (5 д.мили) бўлган ажратилган эшелонларда парвозлар учун; б) иккинчи тоифа – пастки эшелондан қуйидаги баландликларда визуал бажариладиган парвозлар қоидалари бўйича парвозлар учун. Иккинчи тоифа МҲЙ кенглиги жойнинг рельефи ва ундаги сунъий тўсиқларни ҳисобга олган ҳолда 4 км.гача (2 д.милигача) этиб белгиланади. 141. Трассадан ташқари (МҲЙ ташқари) парвозларни визуал бажариладиган парвозлар қоидалари бўйича бажаришда йўналиш кенглиги қуйидагича белгиланади: а) эшелонларда –йўналиш ўқидан иккала томонга қараб 5 км.дан (3 д.мили дан;) б) пастки эшелондан қуйида –йўналиш ўқидан иккала томонга қараб 2 км.дан (1 д.милидан). 142. Ҳаво трассаларидан ва МҲЙ дан ташқаридаги парвозлар йўналишлари аэродромларда баландликка чиқиш ва тушиш траекториялари билан, шунингдек полигонлар ҳудудидаги отишма чизиқлари ва мўлжалга кириш йўналишлари билан кесишмаслиги керак 143. Йўналишни танлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 апрелдаги 114- сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомда назарда тутилган чеклов меъёрларини ҳисобга олиш керак. 144. Ўзбекистон Республикасининг ҳаво трассалари ва маҳаллий ҳаво йўллари ҲМҚ ва ҲҲК қўмондонлиги томонидан тасдиқланадиган Махсус рўйхатга киритилади ва ҳар бир ҳаво трассасига ҳамда маҳаллий ҳаво йўли участкасига қуйидагилар белгиланади: а) бурилиш пунктлари кооринатлари; б) номи; в) магнит-йўл бурчаги (МЙБ); г) масофа; д) кенглик; е) парвознинг пастки хавфсиз эшелонлари (баландлиги); ж) рухсат этилган парвоз эшелонлари (баландлиги). Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling