Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

 
X
. ҲАВО КЕМАЛАРИ ПАРВОЗЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ
§1. Парвозларни таъминлаш турлари
 
152. Ҳаво кемалари парвозларини таъминлаш қуйидагиларни ўз ичига олади: 
а) ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш; 
б) метеорологик таъминот; 
в) парвозларни аэронавигация маълумотлари билан таъминлаш; 
г) аэронавигацион (штурманлик) таъминоти; 
д) муҳандислик-авиация таъминоти; 


40 
е) аэродром таъминоти; 
ж) электр-ёритиш техник таъминоти; 
з) радиотехник таъминот; 
и) ҳаво транспорти орқали ташишни ташкил этишни амалга оширувчи хизматлар 
билан таъминлаш; 
к) орнитологик таъминот; 
л) тиббий таъминот; 
м) авиация хавфсизлигини таъминлаш; 
н) қидириш ва авариядан қутқариш таъминоти; 
о) ишлаб чиқариш-диспетчерлик хизмати билан таъминлаш. 
153. Парвозларни таъминлаш авиакорхоналар (авиакомпаниялар) хизматлари 
томонидан Ўзбекистон Республикаси ФАсида парвозларни таъминлаш турлари бўйича 
меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ташкил этилади. 
154. Ҳаво кемалари парвозларини таъминловчи хизматларнинг мансабдор 
шахсларининг мажбуриятлари, ҳуқуқлари ва жавобгарликлари хизматлар тўғрисидаги 
низомлар, лавозим йўриқномалари ва уларнинг иш технологияларига мувофиқ 
белгиланади. 
§2. Ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш (ҲХХК) 
155. Ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг 
Ҳаво Кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 
апрелдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий 
ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси Фуқаро 
авиациясида ҳаво транспорти қатновига ҳизмат кўрсатиш Авиация қоидалари (ЎзР АҚ-
71) ( рўйхат рақами 2194, 2011йил 10 февраль), (Ўзбекистон Республикаси қонун 
ҳужжатлари тўплами 2011 й. 6-сон, 55-модда) ва ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ
ташкил этилади. 
156. Ҳаво транспорти ҳаракатига хизмат кўрсатиш СҲБ ЯТ ҲҲХК органлари 
томонидан амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) ҳаво транспорти қатновини режалаштириш ва мувофиқлаштириш; 
б) ҳаво транспорти қатновини бошқариш; 
в) ҳаво кемалари экипажлари томонидан Ўзбекистон Республикаси самовий 
ҳудудидан фойдаланиш тартибига риоя этилиши устидан назорат 
157. 
Қуйидагилар ҲХХКнинг вазифалари бўлиб ҳисобланади:
а) назорат қилинадиган самовий ҳудуддаги ҲКларнинг ўзаро тўқнашувини
олдини олиш; 
б) маневрлаш майдонида ҲКлари билан ушбу майдонда мавжуд бўлган 
тўсиқлар ўртасидаги тўқнашувларни олдини олиш;
в) ҳаво транспорти қатнови оқимини тезлаштириш ва бир маромда тартибга 
солиш; 
г) парвозларнинг амалга оширилиши хавфсизлигини ва самарадорлигини 
таъминлаш учун зарур бўлган консультация ва маълумотларни тақдим этиш; 
д) қидирув-қутқарув хизматлари ердамига муҳтож бўлган ҲҚлари тўғрисида 
тегишли ташкилотларга хабар бериш, бундай ташкилотларга зарур ердам кўрсатиш.
158. Назорат қилинадиган самовий ҳудудда УПҚ бўйича барча парвозлар ва 
назорат қилинадиган самовий ҳудуднинг махсус зоналарида ВПҚ бўйича 
бажариладиган барча парвозлар учун ва назорат қилинадиган аэродромлардаги 
аэродром ҳаракатларида ҳаво траспорти қатновига хизмат кўрсатилади. 
159. 
ҲХХК органлари мансабдор шахсларининг мажбуриятлари, ҳуқуқлари ва 
жавобгарликлари уларнинг лавозим йўриқномалирда кўрсатилган.


41 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling