O’qituvchi. Narbekov d. E
Download 101.83 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- ORALIK NAZORAT ISHI O’qituvchi . NARBEKOV D. E. 10-СОН БҲМС ДАВЛАТ СУБСИДИЯЛАРИНИНГ ҲИСОБИ ВА ДАВЛАТ ЁРДАМИ БЎЙИЧА КЎРСАТИЛАДИГАН МАЪЛУМОТЛАР
- АМАЛ ҚИЛИШ СОҲАСИ
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O’RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI TOSHKENT MOLIYA INSTITUTI “Bank ishi” yo’nalishi BIA 91-2 guruh ta’labasi Norpulatov Boburning Buxgalteriya hisobi fanidan ORALIK NAZORAT ISHI O’qituvchi . NARBEKOV D. E.10-СОН БҲМС ДАВЛАТ СУБСИДИЯЛАРИНИНГ ҲИСОБИ ВА ДАВЛАТ ЁРДАМИ БЎЙИЧА КЎРСАТИЛАДИГАН МАЪЛУМОТЛАР 1. Ушбу Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерлик ҳисоб-китоби тўғрисида»ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш тизимининг бир қисмидир. МАҚСАДИ 2. Ушбу стандартнинг мақсади бухгалтерия ҳисоб-китоби тамойилларини белгилаб олишдан ва хўжалик юритувчи субъектлар олган давлат субсидияларини ёхуд бошқа турдаги давлат ёрдамини молиявий ҳисоботда акс эттиришдан иборат. АМАЛ ҚИЛИШ СОҲАСИ 3. Ушбу стандарт хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат субсидияларини ҳисоб-китоб қилиш ва бошқа турдаги давлат ёрдамини очиш мақсадида қўлланилади. 4. Ушбу стандарт қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди: 4.1. Ўзгариб турувчи нархларни акс эттирувчи молиявий ҳисоботларда давлат субсидияларини ҳисоб-китоб қилишда ва шу турдаги қўшимча ахборотларда юзага келадиган ўзига хос муаммолар; 4.2. Солиққа тортиладиган даромадни аниқлашда, даромад солиғи бўйича мажбуриятлар асосида белгиланган ёки чекланган фойда ва енгилликлар тарзда корхонага тақдим этиладиган давлат ёрдамига (солиқдан вақтинчалик озод қилиш, солиқ кредити ва даромад (фойда) солиғи ставкасини камайтириш) берилган давлат ёрдами. 4.3. Хўжалик юритувчи субъектнинг мулкида давлатнинг қатнашиши. ТУШУНЧАЛАР 5. Ушбу Стандартда фойдаланиладиган тушунчалар: Давлат субсидиялари — хўжалик юритувчи субъектнинг операция фаолиятига тааллуқли муайян шароитларда хўжалик юритувчи субъектга ресурсларни бериш тарзида ҳукумат томонидан бериладиган ёрдам. Давлат ёрдами — муайян мезонлар билан қаноатлантирувчи битта ёки бир қатор хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий ёрдам бериш учун давлат кўрилган акция. Ушбу стандарт мақсадлари учун давлат ёрдами фақат бевосита, ривожланиб бораётган секторларда инфратузилмаларни вужудга келтириш ёки рақобатчиларга савдо чеклашларини жорий этиш сингари умумий савдо шартларига таъсир этувчи хатти-ҳаракатлар воситасида бериладиган имтиёзларни ўз ичига олмайди. Активларга киритиладиган субсидиялар — бу узоқ муддатли активларни муайян қурилиш лойиҳалари учун сотиб олиш ёки қуриш мақсадида хўжалик субъектлари ажратадиган давлат субсидияларидир, ишга тушириш ёки харид қилиш муддатлари, ушбу активларнинг муайян жойлашиши. Даромадга киритиладиган субсидиялар — бу активларга киритиладиганларидан ташқари, давлатнинг ҳар қандай бошқа субсидиялари. Қайтармаслик асосидаги ссудалар — бу кредитор қайтаришни талаб қилмаган ҳолда, муайян шартларга риоя қилиб берадиган ссудалардир. 6. Хўжалик юритувчи субъектнинг давлат ёрдамини олиши иккита сабабга кўра молиявий ҳисоботни тайёрлашдаги жиддий ҳолдир: 6.1. Агар ресурслар ўтказиб бўлинган бўлса, уларни бухгалтерлик ҳисоб-китобида тўғри акс эттириш керак; 6.2. Ҳисобот даври давомида хўжалик субъекти учун бундай ёрдамни олишнинг аҳамиятини кўрсатган маъқул. Бу эса хўжалик субъектларининг молиявий ҳисоботларини аввалги даврлардаги ҳисоботлар ва бошқа субъектларнинг ҳисоботлари билан таққослашга кўмаклашади. Download 101.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling