O’qituvchi. Narbekov d. E


ДАВЛАТНИНГ НОЛИКВИД СУБСИДИЯЛАРИ


Download 101.83 Kb.
bet3/4
Sana20.12.2022
Hajmi101.83 Kb.
#1035455
1   2   3   4
ДАВЛАТНИНГ НОЛИКВИД СУБСИДИЯЛАРИ
16. Давлат субсидияси хўжалик субъекти томонидан фойдаланиладиган ноликвид актив шаклини олиши мумкин. Мазкур ҳолатларда одатда ноликвид активнинг амалдаги қиймати белгиланади, актив ҳам, субсидия ҳам ана шу амалдаги қиймат бўйича ҳисобга олинади.
АКТИВЛАРГА КИРИТИЛАДИГАН СУБСИДИЯЛАРНИ ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ
17. Активларга киритиладиган давлат субсидиялари, шу жумладан ноликвид субсидиялар мақсадли тушумлар деб акс эттирилади ва улар активнинг фойдали хизмат муддати давомида даромад сифатида мунтазам асосда эътироф этилади.
Бошқа усулларга кўра давлат субсидияси тушган активнинг баланс қийматини камайтиради ва ҳисобланадиган эскиришни қисқартириш йўли билан амортизация қилинадиган активнинг фойдали хизмат қилиши муддати давомида молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларда акс эттирилади.
ДАРОМАДЛАРГА КИРИТИЛАДИГАН СУБСИДИЯЛАР ҲИСОБИ
18. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларда даромадга киритиладиган субсидиялар қуйидаги тарзда акс эттирилади:
18.1. «Бошқа даромадлар» моддасига кўра;
18.2. Улар билан боғлиқ харажатларни акс эттиришда чегириб ташланади.
19. Даромадга киритиладиган субсидияларни ҳисоб-китоб қилиш учун иккала усул ҳам мақбул ҳисобланади. Субсидияларни очиш молиявий ҳисоботларни тўғри тушуниш учун зарурдир. Субсидияларнинг алоҳида очиш зарур бўлган даромадлар ва харажатларнинг ҳар қандай моддасига таъсирини очиш ўринли ҳисобланади.
ДАВЛАТ СУБСИДИЯЛАРИНИ ҚАЙТАРИШ
20. Хўжалик субъекти муайян шартларни бажармаган тақдирда давлат субсидияларини қайтариб бериши керак. Бундай ҳолатда субсидияларнинг қайтарилиши билан аввалги ҳисобот даврига тузатиш киритилмайди, балки бухгалтерлик сметаларидаги ҳисоб-китоб маълумотлари қайта кўриб чиқилади. Даромадга киритиладиган субсидияларни қайтариш қуйидагича амалга оширилади:
20.1. Баланс пассивида акс эттирилган субсидиялар қолдиқлари ҳисобига;
20.2. Агар қайтарилаётган субсидия қолдиқдан ошиб кетса, у ҳолда ошган сумма харажат сифатида эътироф этилади;
20.3. Активларга киритиладиган субсидиялар мақсадли тушумлар ҳисобварағидаги қолдиқни қайтарилаётган сумма миқдорида камайтириш йўли билан ёки активнинг баланс қийматини қайтарилаётган сумма миқдорида ҳисобланиши мумкин бўлган амортизациянинг «Фойда ва зарарлар» счётига киритиш орқали акс эттирилади.

Download 101.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling