12. 1-мавзу. Модаль ташувлар: унимодаль, мультимодал ва интермодаль технологиялар (амалиёт)
Download 21,71 Kb.
|
12 мавзу (амалиёт)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юкларни мультимодал ташиш тизимини яратиш
12.1-мавзу. Модаль ташувлар: унимодаль, мультимодал ва интермодаль технологиялар (амалиёт) Интермодал (intermodal) ёки мультимодал (multimodal systems) деб йириклаштирилган юк жойлари интеграцияланган ўзаро боғлиқликдаги транспорт тизимлари бўлиб, асосий вазифаларидан бири тезлашиш, арзонлаштириш ва юкларни ҳаракатланишини соддалаштириш ҳисобланиб (кўпинча халқаро ИСО намунасидаги контейнерларда, камдан-кам трейлерларда) ишлаб чиқувчидан истеъмолчигача бўлган «эшикдан эшикгача». Транспорт турлари сони бўйича ташишни бир турдаги (unimodal) сифатида таснифлаш мумкин, шунга қарамай транспортнинг турларидан бири ва битта ёки бир неча ташувчилар ёки кўп турдагиларда амалга оширилади, ҳамда бир неча транспорт турлари билан бажариладиганларидир (inter-modal, multimodal). Мультимодал ташиш тушунчаси қуйидаги бир қатор муҳим жиҳатларига эга. Улардан биринчиси «мультимодал» билан боғлиқ бўлиб, келтириб ўтилган ташишларни бажаришда транспортнинг камида икки туридан фойдаланиш кераклигини билдиради. Иккинчисига биноан мультимодал ташиш тўғрисидаги шартномага аосланиб ташиш ишлари бажарилишини талаб қилади (МТШ-ДМП). Бу оддий далилларда ҳам ташиш жараёнида битта транспорт турининг ўзи етарли эмаслигини англатади. Ташишда камида иккита транспортни қамраб олиши тўғрисидаги шартнома тузилиши керак, бунда қўлланилади, амалда эса барча ташишда қўлланилади. Юкларни мультимодал ташиш тизимини яратиш мойиллиги шундай тушунчага эга, бунда мультимодал ташишлар нафақат транспортнинг ҳар хил турларини ягона ташиш жараёнларида, балки саноат, савдо, экспедиторлик ва бошқа компанияларининг иштирокини жалб қилади. Бу ўзаро боғлиқлиги ва координациянинг янги шаклини киритиш, назоратни кучайтириш ва маблағларнинг ҳамда ишлаб чиқаришнинг тўпланиши, маблағларни марказлаштиришни талаб этади. Тизимлиликнинг мойиллиги кўпинча таъминлаб берувчи бирлик ва ташиш жараёнининг узлуксизлиги қуйидаги элементларда намоён бўлади:
Download 21,71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling