74
устида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Давлвт чегарасига туташган
кенглиги 25 км (14 д.мили) самовий ҳудуд киради.
415. Чегарага туташ самовий ҳудудларда алоқа
воситалари билан
жиҳозланмаган ҳаво кемаларининг парвози рухсат этилмайди.
416.
Чегарага туташ полосалардаги парвозларга ҳаво кемаларининг
экипажлари улар мазкур ҳудудда парвозларнинг ўзига хосликларини ўрганиб
чиққанликларидан, уларнинг бу ўзига хосликларни ва
ташувни билишлари текшириб
кўрилгандан сўнг рухсат этилади.
417. Ҳаво кемасининг экипажи чегарага туташ полосадаги парвозга
тайёргарлик кўриш жараёнида қуйидагиларни ўрганиши ва яхши билиши шарт:
а) мазкур ҳудуддаги давлат чегараси ва чегарага туташ полосанинг аниқ
чизгисини;
б) жой рельефини ва хос бўлган радиолокацион ва визуал ориентирларни;
в) алоқа ва радионавигация воситаларининг
жойлашиши ва иш тартибини,
чеклов пеленгларининг қийматини;
г) ҲҲБ ва ҲМ органлари билан алоқа олиб бориш тартибини;
д) парвоз йўналиши бўйлаб метеорологик шароитни;
е) ориентировкани қайта тиклаш қоидаларини.
418. Чега олди полоса самовий ҳудудида
парвозларни амалга оширишда
белгиланган йўналишдан четга чиқишга йўл қўйилмайди, парвоз хавфсизлигини
таъминлаш холлари бундан мустасно.
Агар хаво кемаси, ҲХХК йўналишидан еки
кўзда тутилган йўналишдан четга чиқиб кетса, ҲХХК органлари Ўзбекистон
Республикаси Давлат чегараларини бузиш ҳолатини олдини олиш учун зарур
чораларни кўришлари ва энг яқин ҳаво хужумидан мудофаа органини дарҳол хабардор
қилишлари лозим.
419. Чегарага туташ
полосада жойлашган аэродромлар, ҳаво трассалари ва
МҲЙ алоқанинг радиотехник воситалари ва ҳаво кемаларининг ҳаракатини ва
экипажлар томонидан парвозлар қоидаларига риоя этилишини самарали назорат қилиш
ва бошқариш учун керак бўлган воситалар билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: