Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


§11. Парвоз учун истеъмол қилинадиган ёнилғи миқдорини аниқлаш


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

 
§11. Парвоз учун истеъмол қилинадиган ёнилғи миқдорини аниқлаш 
қоидалари 
410. Истеъмол қилинадиган ёнилғи миқдори ПФҚ талабларига мувофиқ 
аэронавигация, метеорологик вазиятлардан, парвознинг режалаштирилаётган 
шароитлари ва парвоз режаси ўзгартирилган ҳолларда ёнилғининг аэронавигацион 
заҳирасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. 
411. Эксплуатант истеъмол қилинадиган ёнилғи миқдорини аниқлаш методикаси 
ва процедурасини ишлаб чиқади ва уларни авиакомпанияга киритади. 
412. Истеъмол қилинадиган ёнилғи миқдорини аниқлашга умумий талаблар 
қўйишда қуйидагиларни ҳисобга олиш керак: 
а) ҲКнинг ҳақиқий ёнилғи сарфини ҳисобга олган ҳолда ПФҚ ҳисоб 
маълумотларини; 
б) кутилаётган метеорологик шароитлар; 
в) учиш, манзил, заҳира аэродромлари, парвоз йўналиши бўйича 
аэронавигацион процедуралар. 
413. Парвоз бажарилишидан олдин ҲК бортида қуйидагиларни ўз ичига 
оладиган ёнилғининг истеъмол миқдори бўлиши керак: 
а) Q (ер) – учириш, бошқариш, ёрдамчи куч қурилмалари ишига 
сарфланадиган ёнилғи миқдори; 
б) Q (рейс) – учиш бошланишидан манзил аэропорт қўнишга қадар парвозни 
таъминлайдиган ёнилғи миқдори; 
в) Q (рез) – компенсацион ёнилғи заҳираси ва эксплуатант томонидан 
аниқланган қўшимча ёнилғидан иборат резерв ёнилғи.
Парвоз учун истеъмол қилинадиган ёнилғи миқдорини аниқлаш қоидалари 
мазкур Қоидаларнинг 9-иловасида келтирилган.
§12. Чегарага туташган полосадаги самовий ҳудуддаги парвозлар
414. Ўзбекистон чегара олди полосасининг самовий ҳудудига қуруқлик ва сув
 
8 ўзгартириш 2016 йил 12 декабрдан. кучга киради 


74 
устида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Давлвт чегарасига туташган 
кенглиги 25 км (14 д.мили) самовий ҳудуд киради.
415. Чегарага туташ самовий ҳудудларда алоқа воситалари билан 
жиҳозланмаган ҳаво кемаларининг парвози рухсат этилмайди. 
416. 
Чегарага туташ полосалардаги парвозларга ҳаво кемаларининг 
экипажлари улар мазкур ҳудудда парвозларнинг ўзига хосликларини ўрганиб 
чиққанликларидан, уларнинг бу ўзига хосликларни ва ташувни билишлари текшириб 
кўрилгандан сўнг рухсат этилади. 
417. Ҳаво кемасининг экипажи чегарага туташ полосадаги парвозга 
тайёргарлик кўриш жараёнида қуйидагиларни ўрганиши ва яхши билиши шарт:
а) мазкур ҳудуддаги давлат чегараси ва чегарага туташ полосанинг аниқ 
чизгисини;
б) жой рельефини ва хос бўлган радиолокацион ва визуал ориентирларни; 
в) алоқа ва радионавигация воситаларининг жойлашиши ва иш тартибини,
чеклов пеленгларининг қийматини; 
г) ҲҲБ ва ҲМ органлари билан алоқа олиб бориш тартибини; 
д) парвоз йўналиши бўйлаб метеорологик шароитни; 
е) ориентировкани қайта тиклаш қоидаларини. 
418. Чега олди полоса самовий ҳудудида парвозларни амалга оширишда 
белгиланган йўналишдан четга чиқишга йўл қўйилмайди, парвоз хавфсизлигини 
таъминлаш холлари бундан мустасно. Агар хаво кемаси, ҲХХК йўналишидан еки 
кўзда тутилган йўналишдан четга чиқиб кетса, ҲХХК органлари Ўзбекистон 
Республикаси Давлат чегараларини бузиш ҳолатини олдини олиш учун зарур 
чораларни кўришлари ва энг яқин ҳаво хужумидан мудофаа органини дарҳол хабардор 
қилишлари лозим.
419. Чегарага туташ полосада жойлашган аэродромлар, ҳаво трассалари ва 
МҲЙ алоқанинг радиотехник воситалари ва ҳаво кемаларининг ҳаракатини ва 
экипажлар томонидан парвозлар қоидаларига риоя этилишини самарали назорат қилиш 
ва бошқариш учун керак бўлган воситалар билан жиҳозланган бўлиши шарт.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling