Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
§10. Аэродром ҳудудида ва кутиш зонасида парвоз этиш қоидалари
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
§10. Аэродром ҳудудида ва кутиш зонасида парвоз этиш қоидалари 394. Аэродром ҳудудида парвозлар мазкур аэродром учун белгиланган коридорлар ва схемалар бўйлаб АҲПАЙ (АНМ) га кўра ёки векторлаштиришда ҲҲБ органининг диспетчери белгилаб берган траекториялар бўйлаб амалга оширилади. 395. Аэродром ҳудудида парвозларнинг аэродром доираси белгиланади. Доира бўйлаб парвозларнинг баландлиги маҳаллий шароитлар, парвознинг хавфсиз баландлиги ва ҳаво кемаларининг турларидан келиб чиқиб белгиланади. 396. Ҳаво кемаларининг ҳавога кўтарилиши ва қўниши орасидаги минимал вақт интервали қуйидагича қилиб белгиланади: а) битта УҚЙдан ёки ўқлари орасидаги масофа 1000 метрдан камроқ бўлган параллел УҚЙларидан бажарилаётган парвозларда – 45 сек.; б) ўқлари орасидаги масофа 1000 метр ва ундан кўпроқ бўлган параллел УҚЙларидан бажарилаётган парвозларда – 30 сек. 397. Фазога кўтарилиш битта УҚЙдан ёки ўқлари орасидаги масофа 1000 метрдан камроқ бўлган параллел УҚЙларидан бажарилаётганда минимал вақт интервали қуйидагича қилиб белгиланади: а) ўртача ва оғир ҳаво кемаларининг кетидан фазога кўтарилаётган енгил ҳаво кемалари учун – 3 мин; б) оғир ҳаво кемаларининг кетидан фазога кўтарилаётган ўртача ва оғир ҳаво кемалари учун - 2 дақиқа; в) қолган барча ҳолларда - 1 дақиқадан кам эмас. 398. УҚЙ ўрта қисмидан ёки ўқлари орасидаги масофа 1000 метрдан кам бўлган параллел УҚЙ ўрта қисмидан фазога кўтарилганда, УҚЙ бошидан фазога кўтарилаётган ўртача ва оғир ҳаво кемаларининг кетидан учаётган енгил ҳаво кемалари ва оғир ҳаво кемаларининг кетидан учаётган ўртача ҳаво кемалари учун минимал вақт интервали 4 дақиқа этиб белгиланади. 399. Қўниш битта УҚЙга ёки ўқлари орасидаги масофа 1000 метрдан камроқ бўлган параллел УҚЙларига бажарилаётганда минимал вақт интервали қуйидагича қилиб белгиланади: а) ўртача ва оғир ҳаво кемаларининг кетидан қўнаётган енгил ҳаво кемалари учун – 3 дақиқа; б) оғир ҳаво кемаларининг кетидан қўнаётган ўртача ва оғир ҳаво кемалари учун - 2 дақиқа; в) қолган барча ҳолларда - 1 дақиқадан кам эмас. 400. УПҚ бўйича энг яқин масофадан қўнишга киришга (қўнишга кириш схемаси бўйича парвоз қисман бажарилмаган ҳолларда) бурчак – масофа ўлчагич, ва/ёки йўлдош системаси қўллаб радиолокация назорати амалга оширилган ҳолларда рухсат берилади. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling