Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
а) олдинда кетаётган ҲКни қувиб ўтишда – 500 метр (0,3 д.мили)
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
.
а) олдинда кетаётган ҲКни қувиб ўтишда – 500 метр (0,3 д.мили); б) қарама-қарши келаётган ҲК парвозида – 2 км (1 д.мили); в) қуйи эшелондан паст МҲЙ бўйича парвозлардаги ажратилган йўналишларда – 5 км (2,7 д.мили). 380. УПҚ бўйича парвозларда, радиолокацион назорат қўлланилганда ёнлама эшелонлаштиришнинг минимал интерваллари қуйидагича бўлиши лозим: а) йўлдош ҲК билан банд бўлган эшелонни (баландликни) кесиб ўтиш чоғида: 70 район диспетчерлик хизматида (ҳаво трассаларида, зонал навигация йўналишларда, МҲЙ ва улардан ташқари йўналишларда) ва яқинлашиш диспетчерлик хизматида (аэродром худудида, яқинлашиш зонасида) – 10 км (5,4 д.мили); аэродром диспетчерлик хизмати (учиш ва қўниш зонасида) – 10 км (5,4 д. мили), ҲҲБ автоматлаштирилган тизими ёки автоматлаштирилган ускуналар комплексидан фойдаланилганда – 5 км (2,7 д.мили); б) бошқа ҲК банд қилиб турган қарама-қарши эшелонни (баландликни) кесиб ўтиш чоғида: район диспетчерлик хизматида (ҳаво трассаларида, зонал навигация йўналишларда, МҲЙ ва улардан ташқари йўналишларда) – 30 км.ли (16,2 д.мили) бўйлама интервалга риоя этган ҳолда 10 км (5,4 д.мили), ҲҲБ автоматлаштирилган тизими еки автоматлаштирилган ускуналар комплексидан фойдаланилганда – 10 км (5,4 д.мили); яқинлашиш диспетчерлик хизматида (аэродром ҳудудида, яқинлашиш зонасида) ва аэродром диспетчерлик хизматида (учиш ва қўниш зонасида) – 10 км (5,4 д.мили); в) параллел ҳаво трассаларининг ўқлари ўртасида масофа – 50 км (27 д.мили). 381. Узлуксиз радиолокацион назорат мавжуд бўлмаганда УПҚ бўйича парвозларда ёнлама эшелонлашга йўл қўйилмайди (амалга оширилмайди). §9. Парвоз эшелонини (баландлигини) ўзгартириш ва ҳаво трассаларини кесиб ўтиш қоидалари 382. ҲҲБ органи диспетчерининг рухсати билан хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда белгиланган эшелонни (баландликни) ўзгартиришга йўл қўйилади. 383. Биринчи навбат ҳуқуқига эга бўлган ҳаво кемаси ўз курси ва тезлигини сақлаб қолади. 384. Берилган эшелонда (баландликда) парвозни амалга ошираётган ҳаво кемаси командири ушбу эшелонни эгаллашни сўраётган ҳаво кемаси олдида устунликка эга (бошқа барча тенг шароитларда). Битта эшелонда парвоз бажарилаётганда узоқроққа учаётган ҳаво кемаси эшелонни (баландликни) сақлашда устунликка эга (бошқа барча тенг шароитларда). 385. Ҳаво кемаси билан банд эшелон, агар эшелонлашнинг бошқа турини қўллашнинг иложи бўлмаса, биринчи ҳаво кемаси экипажининг баландликни пасайтирганлиги ёки баландликка кўтарилганлиги тўғрисида билдирганидан сўнг бошқа ҳаво кемасига берилиши мумкин. 386. Бошқа ҳаво кемасининг эшелонни ёки ҳаво трассасини (МҲЙ, белгиланган йўналишни) эгаллаши ёки кесиб ўтиши билан боғлиқ рухсат берган ҲҲБ органи диспетчери хавфсиз интервалларни таъминлаши шарт. 387. Берилган эшелонда парвоз хавфсизлигига таҳдид АҲПАЙдо бўлганда (хавфли метеошароитларга тўқнаш келинганда, авиатехника ишдан чиққанда ва б.) ҳаво кемаси экипажига эшелонни мустақил равишда ўзгартириш ҳуқуқи берилади, бунда ҳаводаги ҳаракатни бевосита бошқараётган ҲҲБ органига зудлик билан хабар берилиши шарт. 388. Янги эшелонни эгалаган командир ҲҲБ органи билан келишган ҳолда ҳаво кемасини ҳаво трассасига ёки МҲЙга олиб чиқади. 389 . Ҳаво трассаларига кириш, улардан чиқиш ва уларни кесиб ўтиш олдиндан келишилган эшелонларда (баландликларда) ва участкаларда горизонтал парвоз режимида амалга оширилади. 390. Ҳаво трассасини (МҲЙ) кесиб ўтиш ёки унга кириш учун эшелоннинг (баландликнинг) бошқа ҳаво кемаси билан банд бўлган жойи унинг чегарасидан камида 10 км (5,4 д. мили) узоқликда бўлиши керак. 71 391. Ҳаво трассасига (МҲЙ) кириш учун ҳаво кемасининг командири унинг чегараларига яқинлашишдан камида 5 дақиқа олдин ҳаводаги ҳаракатни бевосита бошқаришни амалга оширадиган ҲҲБ органи диспетчеридан рухсат ва парвозни давом эттириш учун шартлар олиши керак. 392. Агар учиш аэродроми ҳаво трассаси (МҲЙ) яқинида жойлашган бўлса, уни кесиб ўтиш учун рухсат ва унинг шартлари ҲҲБ тегишли органлари билан келишилади ва ҳаво кемаси командирига бевосита парвоздан олдин берилади. Трассани кесиб ўтиш иккала ҲҲБ органлари назорати остида амалга оширилади ва ҳаво кемаси командири албатта улардан бирининг диспетчери билан радиоалоқада бўлади. 393. Ҳаво кемаси томонидан бир неча ҳаво трассалари ёки МҲЙ навбати билан кесиб ўтилганда, ҳаводаги ҳаракатни бевосита бошқаришни амалга оширадиган ҲҲБ органи кесиб ўтиш ҳудудида ҳаво кемаси командирига бир неча ҳаво трассасини кесиб ўтиш учун бирданига рухсат бериши мумкин. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling