Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
ўзгартириш 2016 йил 12 декабрдан. кучга киради
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
8 ўзгартириш 2016 йил 12 декабрдан. кучга киради. 64 орқали учиш учун қарор қабул қилишга, ҲҲБ органи диспетчерига эса радио орқали ҲК экипажига учиш учун дичпетчерлик рухсати беришга рухсат этилади: а) учиш учун қарор қабул қилиниб бўлингандан сўнг метеошароитлар ва бошқа сабаблар туфайли рейс жўнаши орқага сурилган бўлса ва уни қайтадан расмийлаштириш талаб этилса; б) оралиқ ва (ёки) охирги аэропортларда қўнгандан сўнг, тўхтаб туриш вақти 1 соатдан кам бўлса; в) ёзги бир кун мобайнида битта экипаж билан бошланғич ва охирги аэропортлардан такроран училганда. Бунда қуйидаги талаблар бажарилиши шарт: а) экипаж радио орқали ҲҲБ органи диспетчеридан қуйидаги ахборотларни олган бўлиши: учиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун учиш, манзил ва заҳира аэродромларидаги белгиланган талабларга жавоб берадиган амалдаги ва (ёки) прогноз қилинаётган об-ҳаво ҳақида; учиш, манзил ва заҳира аэродромларида, шунингдек об-ҳаво вазиятида парвозни бажариш учун тўсқинлик қиладиган ўзгаришлар йўқлиги тўғрисида. б) ҲҲБ органи диспетчери радио орқали ҲК командиридан қуйидаги ахборотларни олган бўлиши: кутилаётган парвозга тайёргарликнинг тўла ҳажмда бажарилганлиги тўғрисида; ҲК бортидаги ёнилғи миқдори, учиш массаси ва центровка тўғрисида; учиш учун қарор қабул қилинганлиги тўғрисида; в) ҲК командири ва ҲҲБ органи диспетчерининг мулоқоти автоматик магнитли товуш ёзиш аппаратурасида ёзиб олиниши керак. Радио орқали учиш учун қарор қабул қилинганлиги учун жавобгарлик ҳаво кемаси командирининг зиммасида бўлади. 342. Йўналишдаги захира аэродромигача бўлган вақт чегарланган вақтдан ошган икки ёки ундан ортиқ газ турбинали двигателли ҲКнинг ҳар қандай парвози захира аэродромигача узайтирилган вақт билан боғлиқ бўлган парвозни амалга ошириш (EDTO) ҳисобланади. Бундай парвозларни амалга оширадиган ҲК учун чегараланган вақт ва захира аэродромига кетиш вақти эксплуатант томонидан белгиланади. Бунда двигатель тизимининг ишончлилиги, EDTO парвози учун ҲК турининг учишга яроқлилиги ҳақидаги гувоҳнома, EDTO техник хизмат кўрсатиш дастури ҳисобга олиниши ҳамда вақт чегараси бўлмаслиги керак. Парвоз вақти чегараланган вақтдан ошган тақдирда, агар захира аэродроми яроқлилиги белгиланган бўлса ва охирги маълумот улардаги шароит кутилган вақтда ўрнатилган талабларга жавоб беришини кўрсатса, парвоз давом эттирилади. Агар ушбу аэродромларга кутилган вақтда хавфсиз кириш учун шароитда қандайдир тўсқинликлар бўлса, захирадаги амалиёт режаси қабул қилинади. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling