Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

XI
. ҲАВО КЕМАЛАРИНИНГ ПАРВОЗИ 
§1. Асосий талаблар 
 
288. Ҳаво кемаларининг ҳаво трассалари, ХҲЙ, белгиланган йўналишлар, ҲҲБ 
диспетчери томонидан берилган траекториялар бўйича, авиация ишлари олиб 
бориладиган ҳудудларда, шунингдек аэродром (аэроузел) ҳудудларидаги парвозлари: 
а) ускуналар бўйича парвозлар қоидалари (УПҚ); 
б) визуал бошқариладиган парвозлар қоидалари (ВПҚ); 
в) визуал (кўз билан чамалаб) қўнишни бошлаш қоидалари бўйича бажарилади. 
§2. 
Ускуналар бўйича парвозлар қоидалари 
 
289. 
Ускуналар бўйича парвозлар қоидалари қуйидагиларни назарда тутади: 
а) парвозларни учиш-навигация ускуналари бўйича ҲҲБ органлари томонидан 
доимий иложсиз назорат остида бажарилиши; 
б) ҲҲБ органлари диспетчерлари томонидан ҳаво кемалари орасидаги 
эшелонлашнинг белгиланган интерваллари таъминланиши. 
290. 
Ускуналар бўйича парвозлар қоидалари:
а) юқори самовий ҳудудларда; 
б) пастки самовий ҳудудларда ҳақиқий тезлиги 550 км/соат (297 уз) бўлган 
парвозларда; 
в) пастки самовий ҳудудларда ҳақиқий тезлиги 550 км/соат (297 уз) ва ундан паст
бўлган парвозларда, агар ВПҚ қўлланилмаса; 
г) штора қўлланиладиган парвозларда қўлланилади. 
291. 
УПҚ бўйича парвозлар берилган эшелонларда (баландликларда) вертикал
бўйлама ва ёнлама эшелонлаш қоидаларига мувофиқ берилган парвоз режимига
белгиланган йўналишга (ҲТ ХҲЙ) ёки диспетчер томонидан векторлаштириш 
АҲПАЙтида бериладиган траекторияга қатъий риоя этган ҳолда бажарилади. 
292. 
УПҚ бўйича парвозлар бажарилганда ҳаво кемаси командири қуйидагилар 
учун жавобгардир:
а) аэродром ҳудудидан чиқиш схемасига, берилган эшелонга (баландликка), 
парвоз йўналишига, пасайиш ва қўниш учун кириш схемасига, векторлаштириш 
АҲПАЙтида бериладиган траекторияга ва парвоз параметрларига риоя этилиши учун; 
б) ҳаво кемасининг ҳақиқатда жойлашган ўрни, парвоз баландлиги ва 
шароитлари ҳақида аниқ ва ўз вақтида ахборот берилиши учун; 
в) ҲҲБ органи диспетчерининг кўрсатмаларини аниқ ва ўз вақтида бажарилиши 
учун. 
293. Ҳаво кемаси парвозининг бажарилишини бошқараётган ҲҲБ органи 
диспетчери қуйидагилар учун жавобгардир: 
а) парвознинг хавфсиз эшелонининг тўғри тайинланиши учун; 
б) вертикал, бўйлама ва ёнлама эшелонлашнинг белгиланган интерваллари 
таъминланиши учун; 
в) мавжуд воситалар ва экипажнинг докладлари бўйича экипаж томонидан 
берилган эшелон (баландлик) ва парвоз йўналиши, аэродром ҳудудидан чиқиш схемаси,
пасайиш ва қўниш учун кириш схемаси, векторлаштириш АҲПАЙтида бериладиган 
траекторияга риоя этилаётганлигини назорат қилиш учун; 
г) экипажга ҳаво, метеорологик ва орнитологик вазият тўғрисида, 
радиолокацион назорат мавжуд бўлганда эса берилган эшелон (баландлик) ва парвоз 
йўналиши, аэродром ҳудудидан чиқиш схемаси, пасайиш ва қўниш учун кириш 
схемаси, векторлаштириш АҲПАЙтида бериладиган траекториядан четга чиқишлар 
ҳақида ўз вақтида ахборот бериш; 
д) ҳаво кемасининг қўшни ҲҲХ ҳудудига кириш шароитларини келишиш учун; 


57 
е) ҳаво кемалари экипажларига бериладиган кўрсатмалар ва тавсияларнинг 
асосланганлиги учун.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling