Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


§14. Парвозларни қидириш ва авариядан қутқариш таъминоти


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

§14. Парвозларни қидириш ва авариядан қутқариш таъминоти 
 
272. Парвозларни қидириш ва авариядан қутқариш таъминоти – ҳалокатга 
учраган ҳаво кемаси йўловчилари ва экипажини қидириш ва қутқариш, 
жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳалокат юз берган жойдан эвакуация қилиш 
бўйича зудлик билан ва самарали қидириш ва авариядан қутқариш ишларини ташкил 
этиш ва бажаришга қаратилган тадбирлар мажмуасидир. 
273. Парвозларни қидириш ва авариядан қутқариш таъминоти қуйидагиларни ўз 
ичига олади:
а) қидириш-қутқариш кучлари, воситалари ва ҳаво транспорти ҳаракатига хизмат 
кўрсатиш органлари навбатчилигини ташкил қилиш; 
б) фалокатга учраганлик ҳақидаги сигналларни қабул қилиш ва қидирув-қутқарув 
хизматини ва у билан бирга ҳаракат қиладиган ташкилотларни хабардор қилишни 
ташкил этиш; 
в) ҳаво кемалари экипажларини авария вазиятларида ҳаракатланишга ва 
авариядан кейин ерга (сувга) қўнгандан сўнг экстремал шароитларда яшашга 
тайёрлашни ташкил этиш; 
г) ҳаво кемаларини борт авариядан қутқариш воситалари билан бутлаш
йўловчилар ва экипажни индивидуал ва группа бўлиб фойдаланиладиган авариядан 
қутқариш жиҳозлари билан таъминлаш; 
д) йўловчилар билан асосий авариядан қутқириш жиҳозларининг турган жойи ва 
улардан фойдаланиш қоидалари, авария вазиятларида қандай ҳатти-ҳаракат қилиш 
тўғрисида йўриқнома ўтказиш;
е) қидирувчи ҳаво кемаларини, қидириш-қутқариш хизмати мутахассисларини ва 
авиакорхоналарнинг авариядан қутқариш командаларини махсус тайёргарликдан 
ўтказиш; 
ж) ҳалокатга учраган ҳаво кемаси йўловчилари ва экипажини қутқариш бўйича 
қидириш ва авариядан қутқариш операцияларини ташкил қилиш ва ўтказиш; 
з) табиий офатлар, авариялар ва ҳалокатларда аҳолига ёрдам кўрсатишни ташкил 
қилиш. 
274. Парвозларни қидириш ва авариядан қутқариш таъминотини (ПҚАҚТ)
ташкил этиш учун ҳаво транспорти ҳаракатига хизмат кўрсатиш органларининг 
жойлашишини, парвозлар интенсивлигини, аэропортларнинг техник-иқтисодий 
имкониятларини ҳисобга олган ҳолда белгиланадиган авиакорхоналарнинг 
(аэропортларнинг) ҚАТ учун жавобгар ҳудудлари ташкил этилади. 
275. Ҳар бир аэропорт аэропортнинг жавобгарлик ҳудудида қидириш ва 
авариядан қутқариш ишларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича йўриқнома ва қутқариш 
операциялари ўтказилганда бошқа идоралар билан ҳамкорлик қилиш режаси ишлаб 
чиқилади. 
276. Парвозларни қидириш-қутқариш кучлари ва воситаларининг доим тайёр 
ҳолда туриши, жавобгар ҳудуд доирасида қидириш ва қутқариш ишларининг ўз вақтида 
олиб борилиши учун жавобгарлик аэропортларнинг раҳбарларига юклатилади. 
277. 
Захирага олинган. 
278. Барча давлатлар ҳаво кемаларини қидирув ва қутқарув ишлари, қидирув-
қутқарув кучлари ва воситаларини жойлаштириш, қидирув-қутқарув ишларини 
бажаришда уларга текин таъминот ва хизмат кўрсатилади. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling