Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


§8. Парвозларни электр-ёритиш техник таъминоти


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

§8. Парвозларни электр-ёритиш техник таъминоти 
201. Парвозларни электр-ёритиш техник таъминоти қуйидагиларни назарда 
тутади: 
а) электр-ёритиш техник воситаларни соз ҳолатда тутиш; 
б) электр-ёритиш техник воситалардан фойдаланишни режалаштириш, 
шунингдек уларга техник хизмат кўрсатиш; 
в) электр-ёритиш техник воситаларнинг ишдан чиқиши ва бузилишини ҳисобга 
олиш ва таҳлил қилиш, уларнинг ишончлилигини ошириш бўйича тадбирлар ўтказиш. 
202. 
Парвозларни 
электр-ёритиш 
техник 
таъминоти 
Ўзбекистон 
Республикасининг Авиация қоидалари «Фуқаро ва экспериментал авиацияси 
аэродромларининг фойдаланишга яроқлилик нормалари» (ЎзР АҚ-153) (Адлия 
Вазирлигининг 2010 йил 21 июлдаги 6-24/23-6084/6-сон хулосаси билан техник хужжат 
деб топилган) талабларига мувофиқ ташкил қилинади ва ўтказилади. 
§ 
9. Парвозларнинг радиотехник таъминоти 
203. Парвозларнинг радиотехник таъминоти қуйидагиларни назарда тутади: 


46 
а) ҲҲБ органларини зарур радиотехник воситалар, алоқа воситалари ва ҳаво 
кемалари ҳаракатини назорат қилиш воситалари билан таъминлаш; 
б) ердаги радиотехник воситалардан (РТВ) техник фойдаланишни ташкил қилиш 
ва уларни соз ҳолатда тутиб туриш; 
в) РТВ ва алоқа воситаларидан фойдаланишни режалаштириш, шунингдек уларга 
техник хизмат кўрсатиш; 
г) РТВ ва алоқа воситаларнинг ишдан чиқиши ва бузилишини ҳисобга олиш ва 
таҳлил қилиш, уларнинг ишончлилигини ошириш бўйича тадбирлар ўтказиш; 
д) РТЖАЭ базаси муҳандис-техник таркибини РТВдан техник фойдаланишга 
тайёрлаш ва фойдаланишга рухсат бериш. 
204. Парвозларнинг радиотехник таъминоти Ўзбекистон Республикасининг 
Авиация қоидалари «Парвозларни радиотехник таъминлаш ва авиация электралоқаси» 
талабларига мувофиқ ташкил қилинади ва ўтказилади. 
205. Парвозларни радиотехник таъминлаш учун ҲҲБ автоматлаштирилган 
тизимлари, трасса ва аэродром локаторлари, ридиотехник тизимлар ва навигация 
воситалари, радиомаёқ қўниш тизимлари, қўниш тизими ускуналари (ҚТУ), 
радиопеленгаторлар, ҳаводаги ва ердаги электралоқа воситаларидан фойдаланилади.
206. 
Захирага олинган. 
207. Парвозларнинг РТВ таъминоти парвоз раҳбари (диспетчери) кўрсатмасига 
кўра ёқилади: 
а) ҳаво трассалари бўйлаб парвозларни назорат қилиш учун РТВ (ОРЛ-Т, 
V
OR/DME, АРП ва бошқалар) ҲК назорат қилинадиган ҳудудда турган барча 
режалаштирилаётган ёки амалдаги давр учун, агар аэронавигация ахборотлари 
ҳужжатларида уларнинг бошқача иш режими аниқланмаган бўлса;
б) аэродром ҳудуди воситалари (ОРЛ-А, VOR/DME, ОПРС, ДПРМ) – ҳаво 
кемаси қўниши, учиши, учиб ўтишининг ҳисобланган вақтидан 30 дақиқа олдин; 
в) қўниш тизими (РМС, ОСП) – ҳаво кемаси қўнишининг ҳисобланган вақтидан 
30 
дақиқа олдин. 
г) парвозларни РТВ таъминлаш – авария вазиятларида –метеошароитдан қатьи 
назар барча ҳолларда ва экипаж талабига кўра қўнишни бошлашни таъминлаш учун. 
Иш старти ўзгарган ҳолларда радиотехник ускуналар ва алоқадан фойдаланиш 
(
РТУАФ) базаси смена муҳандиси парвоз раҳбарига РТВнинг янги стартлар бўйича 
ишга тайёрлиги тўғрисида билдириши шарт. 
208. Парвозларни РТВ таъминоти парвоз раҳбари (диспетчери) кўрсатмасига 
кўра аэродромга етиб келган ҳаво кемаси юргизиб бориб тўхтагандан сўнг, шунингдек
диспетчер билан алоқа тугагандан сўнг учиб келган ҳаво кемаси экипажи 
яқинлашиб келганда бошқа ҳаво кемалари учиб келмаганда ва учиб кетмаганда
ўчирилади. 
209. Авиация ҳаво алоқаси воситалари ўзининг аэронавигация ахбороти 
ҳужжатларида эълон килинган амал қилиш даврида узлуксиз ишлаши керак. 
210. Қўниш пункти дипетчерининг иш жойи (доира, СДП, КДП, МВЛ) қўниш 
тизими объектларининг (РМС, ОСП) ишдан чиқишидан хабар берувчи автомат овоз ва 
ёруғлик сигнализациялари билан таъминланган бўлиши керак. 
211. РТУАФ базаси катта смена инженери РТВ носозлиги ва ишдан чиққанлиги 
ҳақида ХКлари экипажига етказиш учун зудлик билан парвозлар рахбарига 
(диспетчерга) хабар бериши лозим. 
212. Диспетчерлар (парвозлар раҳбарлари) ва ҳаво кемалари экипажи ўртасидаги 
радиоалоқа алмашуви, ҲҲБ диспетчер пунктларининг ўзаро алоқада бўлувчи мансабдор 
шахсларнинг сўзлашувлари, экипаж ва диспетчерларнинг метеомаслаҳатлари, парвоздан 
олдин штурманлик назоратдан ўтиш, шунингдек метеоузатишлар радиоканаллари 
бўйича узатиладиган ахборот автомат магнит овоз ёзиш рўйхатидан ўтиши шарт. Овоз 
ёзиш материаллари:


47 
а) 1 ва 2-синф аэропортларида камида 5 сутка давомида; 
б) бошқа аэропортларда 3 сутка давомида сакланиши шарт. 
213. МВ диапазонида парвозлар ва ҳаво электроалоқасини таъминлаш РТВ 
эксплуатация параметрлари даврий равишда амалдаги меъёрларга мувофиқлигини 
аниқловчи парвоз назоратидан ўтиб туриши керак. 
214. 
РТВ ва алоқа воситаларининг парвоздаги текшируви амалдаги қўлланмалар, 
дастурлар ва парвоз текшируви тўғрисидаги тасдиқланган методикаларда аниқланган 
даврийликда ва ҳажмда ўтказилади. Парвоз текширувларини ўтказиш муддатларига 
риоя этилишини назорат қилиш АНМ (ЦУАН) га юклатилади. 
215. Парвозларни РТВ таъминлаш иш сифатининг ҳар ойлик текшируви 
аэропортларда парвозларни бошқариш раҳбарининг кўрсатмасига биноан парвозларни 
бажарадиган экипаж томонидан амалга оширилади. Текширув натижалари ҳаво 
кемалари командирларининг аэропортларнинг қўниш ва радионавигация ускуналари 
иши тўғрисидаги мулоҳазалар дафтарига ёзиб қўйилади, ушбу дафтарга кўрсатилган 
камчиликлар бўйича кўрилган чоралар тўғрисида қайд киритилади. 
216. Парвозларни РТВ таъминлашни техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш 
(реконструкция) мақсадида ўчириш тасдиқланган режа бўйича ўтказилади. РТУАФ 
базаси мансабдор шахслари аэронавигация ахборотлари АНХ орқали ўтиш 
муддатларини ҳисобга олган ҳолда кечиктирмасдан парвозларни РТВ таъминлаш 
ишининг вақтинча тўхтатилиши тўғрисида ахборот беришлари керак. 
217. Парвозлар раҳбари (диспетчер) РТУАФ базаси муҳандис-техник 
ходимларига парвозларни РТВ таъминлашни қисқа вақтда ўчириш (30 дақиқа гача) 
талаб этиладиган тезкор техник хизмат кўрсатишни бажариш учун вақт бериши керак. 
218. Тезкор техник хизмат кўрсатиш бўйича ишлар бажарилмаган РТВ дан 
фойдаланиш ман этилади. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling