Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
ўзгартириш 2018 йил 17 январрдан кучга киради
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
9
ўзгартириш 2018 йил 17 январрдан кучга киради. 42 экипажини парвоздан олдинги тайёргарлиги даврида метеорологик таъминлаш шу хизмат диспетчери орқали амалга оширилади. Диспетчер аэропортнинг метеорологик хизматидан ушбу Қоидаларнинг 168-бандида назарда тутилган, парвозни бажариш учун зарур бўлган метеоахборотни олади, бу ҳақда махсус журналга қайд қилиб, ўз имзосини қўяди. 17 1. Зарурият бўлганда ҳаво кемаси экипажи бевосита аэропортнинг метеорологик хизмати вакилидан оғзаки метеорологик маслаҳат ва/ёки буюртма бўйича йўриқнома олиши мумкин. 172. Ҳаво кемаси экипажи парвоздан олдинги тайёргарлик жараёнида об-ҳаво шароитларининг ривожланиш тенденцияларини ва парвоз учун хавфли метеоҳодисалар зонасини айланиб ўтиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда фазога кўтарилиш тўғрисида асосланган қарор қабул қилиш мақсадида учиш, қўниш, заҳира аэродромларида ва ҳаво трассасида (йўналиш, парвоз ҳудуди бўйича) метеошароитларни таҳлил этиши шарт 173. Ҳаво кемалари экипажлари амал қилиш муддати қўшимча 30 дақиқани ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китоб вақтидан кам бўлган асосий ва заҳира аэродромлари прогнозлари бўйича учиб кета олмайди. 174. Парвоздаги ҳаво кемаларининг экипажлари ҲХХК органлари ва радиоэшиттиришлар (ATIS, VOLMET, СВЧ ва ОВЧ радиоканаллари) орқали метеорологик ахборот билан таъминланади. 175. ҲК қўнгандан сўнг унинг командири (иккинчи учувчи ёки штурман) манзил аэропортининг метеорологик хизматига парвоз давомида кузатилган об-ҳаво тўғрисида хабар қилиши ва ўчиш аэропортидан метеоҳужжатлар олган бўлса, уларни топшириши шарт. 176. Авиация ишлари ҳудудлари бўйича парвозларнинг метеорологик таъминотини парвозларнинг метеотаъминоти бўйича, чегаралари авиакорхоналар (аэропортлар) ва АМСФ раҳбарлари томонидан аниқланадиган парвоз ҳудудлари (денгиз, кўл ҳудуди) бўйича йўриқномада назарда тутилган ҳажмда Авиацион метеорологик станция томонидан амалга оширади. 177. Эксплуатант метеорологик хизматни қуйидаги ҳолларда парвозларни метеорологик таъминлаш характерини ўзгартириш зарурати тўғрисида ўз вақтида (8 суткада) хабардор қилади: а) агар янги халқаро ёки ички авиайўллар очилиши ёки янги турдаги иш тури бажарилиши режалаштирилаётган бўлса; б) агар мунтазам қатновлар жадвалига узоқ вақт давом этадиган характердаги ўзгариш киритилаётган бўлса; в) парвозларни метеорологик таъминлаш характерига таъсир этадиган бошқа ўзгаришлар режалаштирилаётган бўлса Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling