Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

 
 
8 ўзгартириш 2016 йил 12декабрдан кучга киради. 


39 
IX. 
ПАРВОЗ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ 
145. Парвоз ишларини ташкил этиш - турли тармоқлар, ташкилотлар, корхоналар 
ва фуқароларнинг эҳтиёжларини қондириш бўйича парвозлар хавфсизлиги
мунтазамлиги ва иқтисодий самарадорлигини таъминлаган ҳолда ҳаво ташувларини ва 
авиация ишларини бажариш учун парвоз ишларини режалаштириш ва учувчилар 
бўлинмалари ҳамда ҳаво кемалари экипажларини бошқариш бўйича тадбирлар тизими. 
146. Парвоз ишларини ташкил этиш ўз ичига қуйитдагиларни олади: 
а) парвоз ишларини режалаштириш 
б) учувчилар таркибини профессионал тайёрлаш; 
в) ҳаво кемалари экипажларини шакллантириш; 
г) учувчилар таркибини парвозга қўйиш 
д) экипажларни дастлабки ва парвоздан олдинги тайёргарлиги; 
е) учувчилар таркибининг ишини текшириш
ж) экипаж таркибини текширувчилар билан бирга парвоз; 
з) парвозлар таҳлили; 
и) парвоз ишларини назорат ва таҳлил қилиш; 
к) учувчилар билан методик ишлар. 
147. Парвоз ишларини ташкил этиш ушбу Қоидалар, Ўзбекистон Республикаси 
Дававианазоратнинг йўриқномалари, буйруқлари, кўрсатмалари, экипаж аъзоларини 
тайёрлаш дастурлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлари билан тартибга солинади. 
148. Буйруқ берувчи-учувчилар таркиби авиакорхоналар (авиакомпаниялар) ва 
уларнинг таркибий бўлинмаларида парвоз ишларини ташкил этиш ҳолати ва парвозлар 
хавфсизлиги даражаси учун шахсий жавобгардир. 
149. Ҳар бир экипажнинг парвозларни парвоз материалларини таҳлил қилиш 
материалларидан фойдаланган ҳолда бажарилиши устидан назоратни ҳар ойда камида 
бир марта учувчилар бўлинмасининг буйруқ берувчи-учувчилар таркиби амалга 
оширади. 
150. Назорат мажбурий тартибда қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
а) машқ ва назорат парвозларини экипаж таркибида текширувчи (учувчи) билан 
бирга бажариш вақтида; 
б) литер рейсларини бажаришда; 
в) ҳаво кемаси командири томонидан биринчи мустақил парвозни бажаришда; 
г) бўлинмаларнинг ва АТБ буйруқ берувчи- учувчилар таркиби буюртмасига 
кўра; 
д) экипаж ишида ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланма, 
парвоз қилиш қоидалари ва ҲҲБ талаблари бузилганлиги аниқланган ҳолларда;
е) ҳаво кемалари командирларининг талабига кўра. 
151. Тақдим этиладиган парвоз ахборотларининг ўз муддатида берилиши ва 
сифати учун жавобгарлик парвоз маълумотларини дастлабки ишлашни амалга 
оширадиган хизматлар раҳбарлари зиммасида бўлади. Олинган маълумотлар бўйича 
пировард хулосани буйруқ берувчи-учувчилар таркиби беради. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling