Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
VII. Минимумлар 113. Парвозлар хавфсизлиги ва мунтазамлигини таъминлаш учун қуйидаги минимумлар белгиланади: а) аэpодpом минимумлари; б) ҳаво кемаси минимумлари; в) ҳаво кемаси командирининг минимумлари; г) авиация ишлари минимумлари. 36 114. Фазога кўтарилиш учун аэродром минимуми- учиш-қўниш йўлагида кўринишнинг минимал йўл қўйиладиган даражаси, зарурат бўлганда – булутлар пастки чегарасининг ушбу турдаги ҳаво кемасида парвозни бажаришга рухсат этиладиган баландлиги. 115. Қўниш учун аэродром минимуми ушбу тоифадаги (турдаги) ҳаво кемада қўнишга рухсат берилганда УҚЙ ва ҲҚБ/ПМБ ёки БПЧБ (зарурат бўлганда) кўринишнинг минимал йўл қўйилган моҳияти билан белгиланади. 116. Аэродромнинг визуал қўнишни бошлаш минимуми – ушбу аэродромда мазкур турдаги ҳаво кемасида визуал кузатиб қўнишга рухсат этиладиган минимал пасайишнинг, кўришнинг ва булутлар пастки чегараси баландлигининг минимал йўл қўйиладиган даржаси. 117. Фазога кўтарилиш учун аэродром машқ минимуми – учиш-қўниш йўлагида кўришнинг минимал йўл қўйиладиган даражаси, зарурат бўлганда – булутлар пастки чегарасининг ушбу турдаги ҳаво кемасида машқ парвозларини бажаришда учишга рухсат этиладиган баландлиги. 118. Қўниш учун аэродром машқ минимуми – учиш-қўниш йўлагида кўришнинг ва ушбу турдаги ҳаво кемасининг машқ парвозларида қўнишга рухсат этиладиган, қарор қабул қилишнинг минимал йўл қўйиладиган даражаси, пасайишнинг минимал баландлиги (булутлар пастки чегарасининг баландлиги, зарурат бўлганда). 119. Фазога кўтарилиш учун ҳаво кемаси минимуми- ушбу турдаги ҳаво кемасида фазога кўтарилишни хавфсиз амалга оширишга имкон берадиган баландлиги белгиланган бўлса, учиш-қўниш йўлагида кўришнинг, булутлар пастки чегарасининг минимал йўл қўйиладиган даражаси. 120. Қўниш учун ҳаво кемасининг минимуми, ушбу турдаги ҳаво кемасининг хавфсиз қўниш имконини берувчи УҚЙ ва ҲҚБ/ПМБ ёки БПЧБ (зарурат бўлганда) бўйича кўринишнинг минимал йўл қўйилган моҳияти билан белгиланади. 121. Ҳаво кемасининг визуал кузатиб қўнишни бошлаш минимуми –мазкур турдаги ҳаво кемасида визуал кузатиб хавфсиз қўнишига имкон берадиган минимал пасайишнинг, кўришнинг минимал йўл қўйиладиган даражаси. 122. Фазога кўтарилиш учун ҳаво кемаси командирининг минимуми- ушбу турдаги ҳаво кемасининг командирига фазога кўтарилишга рухсат этиладиган баландлиги белгиланган бўлса, учиш-қўниш йўлагида кўришнинг, булутлар пастки чегарасининг минимал йўл қўйиладиган даражаси. 123. Қўниш учун ҳаво кемаси командирининг минимуми ушбу турдаги ҳаво кемаси бўйича ҳаво кемаси командирига рухсат бериш вақтида УҚЙ ва ҲҚБ/ПМБ ёки БПЧБ (зарурат бўлганда) бўйича кўринишнинг минимал йўл қўйилган моҳияти билан белгиланади. 124. Қўниш учун ВПҚга кўра ҳаво кемаси командирининг минимуми - ушбу турдаги ҳаво кемаси командирига визуал бажариладиган парвозлар бажаришга рухсат этиладиган кўринишнинг, булутлар пастки чегарасининг минимал йўл қўйиладиган даражаси. 125. Авиация ишлари минимуми – ушбу иш тури учун белгиланган парвозларни бажариш қоидаларини (ВПҚ, УПҚ) қўллаган ҳолда авиация ишларини бажаришга рухсат этиладиган кўришнинг, булутлар пастки чегарасининг минимал йўл қўйиладиган даражаси. 126. Мураккаб метеорологик шароитларда парвозларнинг хавфсизлигини ва самарадорлигини таъминлаш учун қўниш ва қўнишлар учун аниқ киришнинг ICAO бўйича тоифалари ўрнатилади: а) ICAO I -тоифаси – қўниш учун аниқ кириш ва ускуналар бўйича қўниш учун қарор қабул қилиш баландлиги камида 60 метр (200 фут), ва (ёки) кўриш узоқлиги Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling