Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

 
V. 
Аэродромлар ва аэропортлар 
88
. Йўловчилар, багаж, юк ва почтани ташиш мақсадида парвозни амалга 
оширадиган ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун, шунингдек бошқа мақсадларда 
аэродромлар ва аэропортлар яратилади. 
89. 
Захирага олинган. 
90. 
Захирага олинган. 
91. Вақтинчалик аэродромлар, авиация ишларини таъминлаш учун аэродромлар 
ва қўниш майдончаларини ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси 
Дававианазорат томонидан белгиланади. 
92. 
Захирага олинган. 
93
. Ҳар қандай фуқаро аэродроми аэродромларнинг фойдаланишга яроқлилиги 
борасидаги меъёрларга жавоб берсагина фойдаланишга қўйилади. 
94
. Фуқаро аэродромларидан фойдаланишга рухсат бериш Ўзбекистон 
Республикаси Дававианазорат томонидан белгиланган тартибга мувофиқ амалга 
оширилади. 
95
. Фуқаро ва экспериментал авиация ҳаво кемаларининг ҳамкорликда 
жойлашиш ва ҳамкорликда фойдаланиш фуқаролик аэродромларида парвозларини 
ташкил қилиш ва бажариш тартиби аэродром ҳудудида парвозларни бажариш мазкур 
Қоидаларнинг 1-иловасида келтирилган йўриқномага, аэродромлар аэроузелларга 
бирлаштирилшанда эса мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига кўра аниқланади. 
96
. Аэродром атрофида парвозларни бажариш бўйича йўриқнома парвозлар 
хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларга мувофиқ даврий текширувдан ўтказилиб 
турилиши керак. Текшириш амалдаги рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома 
ва аэродромларнинг фойдаланишга яроқлилиги тўғрисидаги гувоҳномани узайтириш 
жараёнида ўтказилади. 
97
. Ҳаво кемаларининг аэродром атрофида парвозларни бажариши учун зарур 
маълумотлар аэронавигация ахборотлари ҳужжатларида эълон қилинади (АНА). 
98
. Аэродромларни қуриш ва қайта қуриш тегишли вазирликлар, идоралар ва 
давлат қўмиталари билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилиши 
керак. 
99. Аэродром ҳудудида бинолар, иншоотлар, алоқа линиялари, юқори 
кучланишли электр узатиш, радиотехника линиялари ва ҳаво кемалари парвозига хавф 
туғдириши ёки аэродромларнинг радиотехник алоқаларининг нормал ишлаши учун 
халақит бериши мумкин бўлган бошқа объектларни жойлаштириш Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 августдаги 226-сон қарори балан 
тасдиқланган Парвозлар хавфсизлигига тахлид солиши мумкин бўлган фаолиятни 
амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ амалга 
оширилади. 


34 
100
. Ҳаво кемалари ҳаракатининг интенсивлиги, авиаташувлар ҳажмига қараб
аэропортлар бешта синф бўлинади:1,2,3,4 ва 5. 5-синфдан паст бўлган барча 
аэропортлар таснифланмаган аэропортларга киради. 
101
. Аэропортларнинг жойлашиши, режалаштирилиш ва синфификацияси ФАси 
аэропортларини технологик лойиҳалаш меъёрлари орқали аниқланади (ICAO 9184-
ҳужжати. 2002 й. №3). 
102. 
ФАси аэродромлари: 
а) учиш-қўниш йўлаклари турига кўра – сунъий қопламали, грунтли, 
гидроаэродромлар, қор ва музли; 
б) фойдаланиш характерига кўра- доимий ва вақтинчалик, кундузги ва туну-кун 
ишлайдиган; 
в) мақсадига кўра - трасса учун, завод, ўқув ва авиация ишларини бажариш учун; 
г) жойлашиши ва экипажлар томонидан парвозда трасса бўйлаб фойдаланишига 
кўра базавий, оралиқ, учиш, қўниш ва заҳира; 
д) денгиз сатҳига кўра жойлашиш баландлиги ва рельефи характеристикасига 
кўра – тоғли ва текисликда жойлашган; 
е) фойдаланишга қўйилиши бўйича қўниш учун минимум бўйича – тоифаланган 
ва тоифаланмаган аэродромларга бўлинади. 
103
. Стандарт шароитларда сунъий қоплама узунлигига қараб аэродромлар 
А,Б,В,Г,Д,Е синфларига бўлинади. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling