Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


 ўзгартириш 2016 йил 12 декабрдан кучга киради


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

8 ўзгартириш 2016 йил 12 декабрдан кучга киради.


22 
Кўрилган тадбирлар тўғрисида ушбу лавозимдаги шахслар зудлик билан 
ўзларининг бевосита раҳбарларига ва Ўзбекистон Республикасининг Дававианазорат 
хабар қилишлари шарт.
9
. Фуқаро ҳаво кемалари парвозлари хавфсизлигини таъминлаш, фуқаро ҳаво 
кемаларининг, фуқаро аэродромларининг ва улардаги ускуна-ускуналарнинг уларни 
Ўзбекистон Республикасида фойдаланишга яроқлилигини аниқлайдиган нормаларга
мувофиқлиги бўйича давлат назоратини Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат 
амалга оширади 
10
. Ўзбекистон Республикаси ФАси парвозлари миллий (давлат) таниш белгиси 
ва рўйхат белгиси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат томонидан 
тасдиқланган рамзи қўйилган ҳаво кемаларида бажарилиши керак.
11
. Миллий (давлат) таниш белгиси (Ўзбекистан Республикаси учун - “UK”) 
миллий рамзлар сериясидан танлаб олинади, у Халқаро электр алоқалари бирлашмаси 
томонидан рўйхатга ўтказаётган давлат учун ажратилган танитадиган шартли 
радиочақириқ белгиларига киритилган бўлиши керак. Давлат белгиси Халқаро ФАси 
ташкилотига билдирилади. 
 
III. 
Фуқаро ҳаво кемалари 
12. 
Захирага олинган. 
13. 
Захирага олинган. 
14. 
Фуқаро ҳаво кемаларини Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво 
кемаларининг давлат реестрида рўйхатга олиш ҳамда уларнинг рўйхатдан ўтганлиги 
тўғрисида 
гувоҳнома 
бериш 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
2016 
йил
1 мартдаги 58-сон қарор билан тасдиқланган Фуқаро ҳаво кемасининг рўйхатдан 
ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга 
оширилади. 
15. 
Фуқаро ҳаво кемасини Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемаларининг 
давлат реестрида рўйхатга олиш пайтида Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 мартдаги 
58-
сон қарор билан тасдиқланган Фуқаро ҳаво кемасининг рўйхатдан ўтганлиги 
тўғрисида гувоҳнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ҳаво кемасига шу ҳаво 
кемасида қайд этиладиган рўйхат белгиси ва давлат таниш белгиси берилади. 
16. 
Захирага олинган 
17
. Фуқаро ҳаво кемаси қуйидаги ҳолларда давлат реестридан ўчирилади: 
а) ҳаво кемаси фойдаланишдан чегириб ташланса ёки чиқарилса;
б) ҳаво кемаси белгиланган тартибда бошқа давлатга, чет эл юридик ёки 
жисмоний шахсига сотилса ёки берилса; 
в) ҳаво кемаси экспериментал ҳаво кемалари қаторига ўтказилса. 
18
. Фуқаро ҳаво кемаси ҳаво кемаларининг учишга яроқлилиги борасидаги 
амалдаги меъёрларига жавоб берсагина фойдаланишга қўйилади.
Шу муносабат билан 
а) янги конструкциядаги (янги русумдаги) ҳаво кемаси завод, сертификация 
синовларидан ўтиши керак, агар ўтказилган синовлар натижасида ҳаво кемаси ҳаво 
кемаларининг учишга яроқлилиги борасидаги амалдаги меъёрларига жавоб бериши 
аниқланса, унга ҳаво кемаси турининг учишга яроқлилик тўғрисидаги сертификати 
берилади; 
б) қабул қилинган конструкциядаги ҳар бир ҳаво кемаси белгиланган тартибда 
зарур синовлардан ва текширувлардан ўтказилади, бу синов ва текширишлар асосида
учишга яроқлилик тўғрисидаги сертификат берилади; 
в) ҳаво кемаси таъмирланса ёки фойдаланиладиган жойга қисмларга ажратилган 
ҳолда олиб келинса, шунингдек ушбу ҲК экземпляри Ўзбекистон Республикаси фуқаро 


23 
ҳаво кемалари давлат реестрида биринчи марта рўйхатдан ўтаётган бўлса, белгиланган 
тартибда синовдан ўтказилиши керак. 
19
. Ҳар бир ҳаво кемасининг ундан фойдаланиш жараёнида учишга яроқлилик 
нормаларига жавоб бера оладиган ҳолатда сақлаш масъулияти ушбу ҳаво кемасининг 
эгаси, ундан фойдаланадиган корхона, муассаса ва ташкилотга юкланади. 
20. 
Фуқаро ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификати Вазирлар 
Маҳкамасининг 2016 йил 1 мартдаги 58-сон қарор билан тасдиқланган Фуқаро ҳаво 
кемасининг учишга яроқлилик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 
мувофиқ берилади. 
21
. Давлат рўйхатидан ўтмаган ва учишга яроқлилик тўғрисида амалдаги 
гувоҳномага эга бўлмаган, шунингдек давлат-рўйхат таниш белгилари қўйилмаган ҳаво 
кемаларининг парвоз қилишига йўл қўйилмайди (ман этилади), завод, эксплуатация ва 
сертификация синовлари ўтказиладиган ҳаво кемалари бундан мустасно.
22
. Парвозни бажариш учун фуқаро ҳаво кемасида қуйидаги кема ҳужжатлари 
бўлмоғи лозим:
а) ҳаво кемасининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома;
б) ҳаво кемасининг парвозга яроқлилик сертификати; 
в) кема дафтари (самолёт, вертолёт кема дафтари); 
г) самолётнинг санитар кема дафтари; 
д) ҳаво кемасига ўрнатилган радио ускуналарнинг сертификати; 
е) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланма. 
Парвозни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси ФАси ҳаво кемасида бўлиши 
лозим бўлган қўшимча ҳужжатлар рўйхати ушбу Қоидаларнинг 8-иловасида белгилаб 
берилган.
23. 
ХКлари парвоз параметрларини қайд этадиган аппаратура билан жиҳозланган 
бўлиши керак.
24
. Максимал сертификатланган учиш массасига қараб ҳаво кемалари 1,2,3,4
синфларга бўлиниши мумкин (мазкур Қоидаларнинг 11-иловаси). 
25
. Халқаро синфификацияга кўра максимал сертификатланган учиш массасига 
қараб ҳаво кемалари:
а) учиш массаси 5700 кг.дан юқори бўлган катта самолётлар; 
б) учиш массаси 5700 дан 750 кг.гача бўлган унча катта бўлмаган самолётлар; 
в) учиш массаси 750 дан 450 кг.гача бўлган, битта поршенли двигатели бўлган 
жуда енгил самолётлар; 
г) учиш массаси 450 кг ва ундан кам бўлган, ўта енгил самолётларга бўлинади. 
26
. Парвоз масофасига қараб самолётлар
а) узоқ масофага парвоз қиладиган - 6000 км ва ундан кўп; 
б) ўрта масофага парвоз қиладиган - 2500 дан 6000 кметргача; 
в) яқин масофага парвоз қиладиган - 1000 дан 2500 кметргача; 
г) маҳаллий ҳаво йўлларида - 1000 кметргача масофага парвоз қиладиган 
самолётларга бўлинади. 
27
. Йўлдош турбелентлик таъсирини ҳисобга олиб ҳаво кемалари қуйидаги 
тоифаларга бўлинади:
а) максимал учиш массаси 136 т. ва ундан юқори бўлган оғир ҳаво кемалари; 
б) максимал учиш массаси 136 т. дан паст ва 7 т.дан катта бўлган ўртача ҳаво 
кемалари; 
в) максимал учиш массаси 7 т. ва ундан паст бўлган енгил ҳаво кемалари; 
28
. Минимумларни ва аэропортлар схемаларини ҳисоблаш ва эълон қилиш учун 
максимал сертификатланган қўниш массасида пасайиш тезлигидан 1,3 марта ошадиган 
синфификация тезлигига асосланган ҳаво кемаларининг ICAO тоифалари бўйича 
синфификациясидан фойдаланилади (мазкур Қоидаларнинг 12-иловаси).

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling