Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

VI. 
Парвозлар таснифи 
104
. Фуқаро ҳаво кемаларининг парвозлар учиш шароитлари ва самолётни 
бошқариш, ҳудуди, баландлиги, физик-географик шароитлар ва сутка вақтига қараб 
синфификацияланади. 
105
. Парвозлар мақсадга қараб қуйидагиларга бўлинади: 
а) транспорт парвозлари- йўловчи, юк, почта ва багажни ташиш учун; 
б) авиация ишларини бажариш бўйича – ФАсидан халқ хўжалиги тармоқларида 
фойдаланишда, шунингдек аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш ва санитария тадбирларини 
ўтказиш учун; 
в) ўқув парвозлари – курсантлар ва ўқув юртлари тингловчиларини ўқитиш учун; 
г) машқ ва текширув парвозлари – учувчилар таркибини Машқ қилдириш ва 
малакасини текшириш учун; 
д) методик парвозлар – ҳаво кемалари ҳаракатининг рационал траекторияларини 
излаш ва ҳаво кемасини бошқариш методларини аниқлаш, учувчилар таркибини ўқитиш 
дастурлари ва методикаларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш, инструкторлик ишига 
қўйилган учувчилар таркибининг методик тайёргарлигини текшириш; 
е) тадқиқот (илмий) – илмий тадқиқотлар ўтказиш учун; 
ж) синов (назорат-синов) – ҳаво кемасини ёки унга ўрнатилган двигателлар ва 
ускуна-ускуналарни синаш учун; 
з) ердаги тизимлар ва РТВни учириб кўриб синовдан ўтказиш - радиотехник 
воситалар, ердаги навигация қўниш тизимларини текшириш, созлаш учун; 
и) ҳаво кемаларини учириб синаб кўриш (ҲК назорат парвозлари)- ҳаво кемаси 
тизимлари ва агрегатларининг ерда текшириш мумкин бўлмаган ишини парвозда синаб 
кўриш учун; 
к) бошқа жойга ўтказиш – ҳаво кемаларини таъмирлашга (таъмирлашдан) олиб 
бориш, янги жойлашиш жойига ёки иш жойига етказиш; 
л) намойиш парвозлари – авиация техникасини кўрсатиш, авиация ютуқларини 
ташвиқот қилиш учун (авМАХалонлар-кўргазмалар); 
м) қидирув-қутқарув ва авариядан қутқариш – ҳалокатга учраган экипаж
йўловчилар, учувчи аппаратлар, дарё ва денгиз кемаларини излаш ва ёрдам кўрсатиш 
учун, шунингдек табиий офатларда. 


35 
106
. Учиш ва самолётни бошқариш шароитларига кўра парвозлар: 
а) визуал парвозлар; 
б) ускуналар бўйича парвозларга бўлинади. 
107
. Қўнишни бошлаш : 
а) ВПҚ бўйича қўнишни бошлаш; 
б) визуал қўнишни бошлаш; 
в) ускуналар бўйича қўнишни бошлаш схемаларидан фойдаланган ҳолда қўниш. 
Визуал қўнишни бошлаш, одатда ускуналар бўйича қўнишни бошлашнинг 
давоми бўлиб, белгиланган қоидаларга кўра амалга оширилади ва қўнишдан олдинги 
тўғри чизиққа кириш учун кўз билан кузатган ҳолда маневр бажаришни назарда тутади. 
108. 
Ускуналар бўйича қўнишни бошлаш схемаларидан фойдаланган ҳолда
қўнишга киришиш қуйидагиларга бўлинади:
а) қўниш учун ноаниқ кириш; 
б) қўниш учун аниқ кириш; 
109
. Бажарилиш ҳудудига қараб парвозлар қуйидагиларга бўлинади:
а) аэpодpом (аэpоузеллар) - аэpодpом pайонида (аэpоузелда); 
б) тpасса бўйлаб – ҳаво трассалари ва маҳаллий ҳаво йўллари бўйлаб; 
в) майдон бўйлаб - авиация ишларини бажариш зоналарида; 
г) йўналиш-трасса бўйлаб - битта парвозда белгиланган йўналиш ва ҳаво 
трассаси (МҲЙ) бўйлаб бажарилади. 
110
. Парвозлар баландлигига кўра: 
а) имкони борича кичик баландликларда - 200 м гача маҳаллий рельефлар ва сув 
ҳавзалари устидан ўтадиган парвозлар; 
б) унча баланд бўлмаган - 200 м дан баланд ва 1000 метр гача маҳаллий 
рельефлар ва сув ҳавзалари устидан ўтадиган парвозлар; 
в) ўртача баландликларда - денгиз сатҳидан 1000 м дан ва 4000 м гача 
баландликда; 
г) юқори баландликларда - денгиз сатҳидан 4000 м дан ва 12000 м гача 
баландликда; 
д) стpатосфеpада - денгиз сатҳидан 12000 м дан ортиқ баландликда амалга 
ошириладиган парвозларга бўлинади. 
111
. Физик-географик шароитларга кўра: 
а) текислик ва паст-баланд жойлар устидан ўтадиган; 
б) тоғли жойлар устидан; 
в) чўл жойлардан ўтувчи; 
г) сув ҳавзалари устидан учиб ўтувчи; 
д) уч ва ундан ортиқ соат пояси кесишган жойлардан ўтувчи парвозларга 
бўлинади. 
112
. Парвоз сутканинг қайси вақтида бажарилишига қараб қуйидагиларга 
бўлинади: 
а) кундузги- қуёш чиқиши ва ботиши оралиғида бажариладиган парвозлар; 
б) тунги- қуёш ботиши ва тонг отиши оралиғида бажариладиган парвозлар; 
в) оралиқ - ҳаво кемаси учишидан қўнишига қадар бўлган вақтда кундузги 
парвоздан тунги парвозга ёки аксинча ўтилади. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling