Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


§4. Парвозларнинг аэронавигацион (штурманлик) таъминоти


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

 
§4. Парвозларнинг аэронавигацион (штурманлик) таъминоти 
178. Парвозларнинг аэронавигацион (штурманлик) таъминоти қуйидагиларни 
назарда тутади: 
а) аэронавигация соҳасида парвозларга тайёргарлик кўриш ва уни бажаришни 
тартибга солувчи норматив ва методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш; 
б) учувчилар таркиби ва мансабдор шахсларни аэронавигацион (штурманлик) 
тайёргарлиги; 
в) парвозларни бажариш учун зарур бўлган аэронгавигация маълумотларини 
экипажлар диққатига ўз вақтида етказишни ташкиллаштириш. 
г) ҳаво кемаларининг учиши ва қўниши учун аэродромларнинг метеорологик 
минимумларини ишлаб чиқиш; 


43 
д) ҳаво кемаларининг аэродром (аэроузел) ҳудудида маневрлаш схемасини 
ишлаб чиқиш. 
179. Парвозларнинг аэронавигацион (штурманлик) таъминоти Ўзбекистон 
Республикасининг Авиация қоидалари «Фуқаро авиациясидаги аэронавигация»га 
(Адлия Вазирлигининг 2011йил 08 ноябрдаги 24/14-11046/6 – сон хулосаси билан 
техник хужжат деб топилган) мувофиқ ташкил қилинади ва ўтказилади. 
§5. Парвозларни аэронавигация маълумотлари билан таъминлаш 
180. Парвозларни бажарадиган ҲК экипажларини ва парвозларни таъминлаш 
билан боғлиқ авиация ходимларини аэронавигацион ахборотлар билан таъминлаш 
Ўзбекистон Республикасининг Авиация қоидалари «ФАсида аэронавигация ахбороти 
хизматлари»га (Ўзбекистон Республикаси АҚ-174) (АҚ САИ ФА-2003) мувофиқ ташкил 
қилинади ва ўтказилади. 
181. Эксплуатантнинг ҲК экипажини учиш, қўниш, оралиқ қўниш, заҳира 
аэродромлари, парвозларни бажариш йўналиши ёки ҳудуди бўйича аэронавигация 
ахборотлари (тўпламлар, парвоз-радионавигация карталари, аэронавигация вазиятидаги 
ўзгаришлар тўғрисидаги хабарномалар ва NOTAM, дастлабки навигация ҳисоб-
китоблари) билан таъминлашни бевосита эксплуатантнинг аэронавигация ахбороти 
хизмати (парвозларни аэронавигацион таъминлаш хизмати, аэронавигацион ахборот 
бюроси, штурманлик хизмати) ёки шартнома асосида бошқа эксплуатантнинг шунга 
ўхшаш хизмати (бажарувчи) амалга оширади 
182. Аэронавигацион таъминлаш хизмати АНА истеъмолчиларини
авиакорхоналар ва аэропортлардан тушадиган маълумотлар - аэронавигация 
вазиятидаги ўзгаришлар
тўғрисида тузатишлар ва хабарномалар (НОТАМ) чоп этиш ва тарқатиш йўли 
билан ўз вақтида хабардор қилиши керак.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling