Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


§7. Парвозларнинг аэродром таъминоти


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

§7. Парвозларнинг аэродром таъминоти 
 
190. Парвозларнинг аэродром таъминоти ўз ичига аэродромларнинг учиш 
майдонини ва қўниш радиомаёқ тизими зонасини доимий эксплуатацияга тайёр ҳолатда 
тутиб туриш бўйича тадбирлар мажмуасини ўз ичига олади. 
191. Парвозларнинг аэродром таъминоти Ўзбекистон Республикасининг Авиация 
қоидалари «Фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларининг фойдаланишга 
яроқлилик нормалари» (Ўзбекистон Республикаси АҚ-153) талабларига мувофиқ 
ташкил қилинади ва ўтказилади. 
192. 
Аэродромларнинг учиш майдонининг техник ҳолати, доимий 
эксплуатацияга тайёр ҳолатда тутиб туриш, учиш майдонида ҲК ҳаракатини хавфсиз 
ташкил этиш, аэродром ҳудудида қурилишни келишиш ва қурилиш талабларини 
бажариш бўйича жавобгарлик аэропорт директори зиммасида бўлади. Учиш майдонини
парвозга тайёрлаш учун жавобгарлик аэродром хизмати зиммасида, аэродромнинг УҚЙ 
ҳолати бўйича парвозларга яроқлилиги тўғрисида қарор қабул қилиш учун, ҲК қабул 
қилишни ва чиқаришни тўхтатиш, тиклаш ва чеклаш учун жавобгарлик аэродромнинг 
парвозлар бўйича раҳбари ёки унинг ўринбосари зиммасига юклатилади. 
193. Учиш майдонидаги ишлар фақатгина парвоз бўйича раҳбарнинг рухсати 
билан, аэродром хизмати билан бундай ишларни ўтказишни келишгандан сўнг, бундай 


45 
ишларни бажарадиган хизматнинг жавобгар шахси раҳбарлиги остида бажарилиши 
мумкин. 
194. Парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида назорат қилинадиган 
зонада ва бурилиш йўлакчасида ишлайдиган барча махсус транспорт ва ўзиюрар 
механизмлар қуйидагилар билан жиҳозланиши шарт: 
а) сутканинг қайси вақти бўлишидан қатьи назар ёқиб қўйиладиган, шуъла 
тарқатадиган чироқлар; 
б) сутканинг қоронғи вақтида ва кўриш ёмонлашган шароитларда (2000 метрдан 
кам) ёқиб қўйиладиган габарит чироқлар; 
в) буксировка тросслари. 
195
. Шуъла тарқатадиган чироқлар ва габарит чироқлар билан жиҳозланмаган 
(ёки носоз), шунингдек ишни амалга оширадиган хизматнинг жавобгар шахси 
машинаси кузатувисиз махсус транспорт ва ўзиюрар механизмларнинг иш вақтида 
(аэропорт иш режими бўйича) назорат қилинадиган зонада ва бурилиш йўлакчасида 
туриши тақиқланади.
196. Хизматларнинг жавобгар шахси ва парвоз бўйича раҳбар (диспетчер)нинг 
радиотелефон алоқаси автоматик назорат товуш ёзиш аппаратурасига ёзиб олиниши 
керак. 
197. Парвоз бўйича раҳбар (диспетчер)нинг рухсатисиз назорат қилинадиган 
зонада ва бурилиш йўлакчасида туриш тақиқланади.
198. 
Назорат қилинадиган зонада ва бурилиш йўлакчасида иш олиб бориладиган 
АҲПАЙтда радиоалоқа воситалари, шуъла тарқатадиган чироқлар, сутканинг қоронғи 
вақтида ва кўриш ёмонлашган шароитларда (2000 метрдан кам) габарит чироқларни 
ўчириб қўйиш тақиқланади. 
199. Машиналар парвоз бўйича раҳбар (диспетчер)билан икки томонлама 
радиоалоқани таъминлайдиган радиоалоқа воситалари билан, иш олиб бораётган 
хизматнинг жавобгар шахслари машиналари эса қўшимча равишда қўндириш 
диспетчерининг иш частотасидаги радиоалоқасини эшитиш учун радиостанция билан 
жиҳозланиши керак. 
200. Ҳаво кемалари, махсус транспорт, механизация воситалари ва одамларни 
жойлаштириш ва уларнинг ҳаракати ҳар бир аэропортда аэропорт директори томонидан 
тасдиқланадиган парвозларни бажариш бўйича йўриқнома ва тегишли схема бўйича 
аниқланади. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling