Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


§3. Визуал бошқариладиган парвозлар


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

§3. Визуал бошқариладиган парвозлар 
294. Визуал бошқариладиган парвозлар қуйидагиларни назарда тутади: 
а) экипаж томонидан бошқа ҳаво кемаларининг парвозларини кўриб кузатиш 
йўли билан белгиланган интервални тутиб туриш; 
б) ҳаво кемасида соатига 300 км (162 уз) тезликда парвоз қилиб, олдиндаги
жойлар ва тўсиқларни кўриб кузатган ҳолда ҳақиқий хавфсиз баландликни тутиб туриш 
ва текисликдаги ҳамда паст-баландликдаги сунъий тўсиқларни айланиб ўтиш. 
295. 
ВПҚ қуйидаги ҳолларда қўлланилади: 
а) 6100 метрдан паст (эшелон рақами 200) самовий ҳудудда ва ҳақиқий тезлиги 
соатига 550 км.дан (297 уздан) ортиқ бўлмаган парвозларда пастки хавфсиз эшелонгача 
ва пастки хавфсиз эшелондан қуйида соатига 450 км.дан (245 уздан) ортиқ бўлмаган 
тезликда; 
б) кундузи. 
296. Булутлар сони парвоз баландлигидан қуйида 1-2 октантдан (FEW) 
ошмайдиган ҳолларда булутлар устидан ВПҚ бўйича парвозларга рухсат этилади. 
Бундай ҳолларда булутларнинг юқори чегараси билан ҳаво кемасигача бўлган масофа 
300 
метрдан (1000 футдан) кам бўлмаслиги керак.
297. 
ВПҚ бўйича парвозлар мазкур Қоидаларнинг 13-иловада берилган 
талабларга мувофиқ шароитларда бажарилади. 
298. Соатига 300 км (162 уз) ва ундан паст тезликда ВПҚ бўйича текислик ҳамда 
паст-баландликдаги йўналиш бўйича парвоз қилаётган ҳаво кемаларига олдинда ҳаво 
кемаси курси бўйича кўриниб турган сунъий тўсиқларни, қоидага кўра, тўсиқдан 
камида 500 метр (0,3 д.мили) ўнгдан айланиб ўтишга рухсат берилади. 
299. Олдинда учиб кетаётган ҳаво кемасини қувиб ўтиш ўнг томондан камида 
500 
метр (0,3 д.мили) интервал билан бажарилиши керак.
300. Олдинда учиб кетаётган ҳаво кемасига унинг курсидан камида 70 даражага 
фарқ қиладиган курс билан яқинлашаётган ҳаво кемаси қувиб ўтаётган ҳаво кемаси 
ҳисобланади.
301. Доира бўйлаб парвозлар бажарилаётганда бир хил типдаги ҳаво кемаларини 
қувиб ўтиш тақиқланади. Тезлиги юқори бўлган ҳаво кемалари тезлиги паст бўлган ҳаво 
кемаларини доиранинг ички томонидан учинчи бурилишда ва камида 500 метр (0,3 
д.мили) интервал билан қувиб ўтиши мумкин. 
302. Ҳаво кемалари кесишадиган курслар бўйлаб битта эшелонда (баландликда) 
парвоз қилаётганда уларнинг командирлари чап томонда ҳаво кемасини кўрса - парвоз 
баландлигини баландликлар фарқи ҳаво кемаларининг хавфсиз тарқалиб кетишини 
таъминлайдиган даражагача пасайтириши, ўнг томондан кўрганда эса - баландликни 
шу даражагача ошириши керак.
303. Агар парвоз баландлигини ўзгартиришнинг иложи бўлмаса (ҳавонинг 
булутлиги, энг паст баландликда парвоз этилаётганлиги ёки бошқа чекловлар туфайли),
командирлар ҳаво кемаларини хавфсиз тарқалиб кетишини таъминлаб уларни буриб 
юборишлари керак. 
304. Маҳаллий ҳаво линиялари бўйича қарама-қарши курслар (йўналишлар) 
бўйича паст эшелондан ҳам паст баландликда тарқатилган йўналишлар бўйлаб амалга 
оширилади. Ёндан эшелонлаштиришни таъминлашнинг иложи бўлмаса, баландлик
бўйлаб эшелонлаштириш ёки бир томонлама ҳаракатланишни ташкиллаштириш амалга 
оширилади. 


58 
305. Қарама-қарши курсларда назарда тутилмаган ҳолда яқинлашиш содир 
бўлганда ҳар бир командир кемалар чап бортлари билан тарқалиб кетиши учун ўз ҳаво 
кемасини ўнг томонга буриши керак. 
306. Метеорологик шароитлар ҲПҚга мувофиқ парвоз учун қўйилган талабларга 
мос келмайдиган қийматларга қадар ёмонлашса, ҳаво кемасининг командири: 
а) учиб чиққан аэродромга қайтиши ёки энг яқин заҳира аэродромда қўнишни 
амалга ошириши; 
б) агар парвозни бажариш топшириғининг мақсади командирни тайёрлаш бўлса 
ва ҳаво кемасининг ҳамда ҳаво трассасининг (МҲЙ) жиҳозланиши бунга тўсқинлик 
қилмаса, парвозни УПҚга кўра амалга оширишга ўтишга мажбур. 
307. Вертолёт командирлари, бундан ташқари, ҳаводан туриб танланган
майдончаларга қўнишлари мумкин. Вертолёт командири ўз ҳаракатлари ҳақида ИИБ 
органига хабар бериб туриши керак. 
308. Парвозни УПҚга кўра амалга оширишга ўтганда ҳаво кемасининг 
командири ўз ҳаракатларини ва парвоз эшелонини (баландлигини) ҲҲБ органи билан 
мувофиқлаштириши керак ва бу органнинг диспетчери ҳаво кемалари орасидаги 
белгиланган интервални таъминлаши керак. 
309. Ҳаво кемаси қўққисдан ВПҚга кўра парвозлар учун белгиланган 
минимумдан ҳам ёмонроқ шароитларга тушиб қолгудай бўлса, визуал парвозга ўтиш 
мақсадида ускуналар белгилаган хавфсиз баландликдан ҳам пастроққача пасайиш 
рухсат этилмайди (тақиқланади). Бундай ҳолда ҳаво кемасининг командири парвозни 
бажаришни ускуналарга кўра амалга оширишга ўтиши, 180 даражага бурилиши, учиб 
чиққан аэродромига қайтиши, ёки энг яқин аэродромда қўнишни амалга ошириши 
керак. 180 даражага бурилиб бўлингач, визуал парвозга ўтишнинг иложи бўлмаса, 
командир пастки хавфсиз эшелон баландлигини эгаллашга ўтиши ва кейинги 
ҳаракатларини ҲҲБ органининг диспетчери билан мувофиқлаштириши керак.
310. Кўриш масофаси 3000 метрдан кам бўлганда, ВПҚ бўйича парвозни 
бошқариш дастурлар бўйича тайёргарликдан ўтган ва УПҚга бўйича парвоз этиш 
ҳуқуқи бўлган ҳаво кемаларининг командирларига рухсат этилади. УПҚга бўйича 
парвоз этиш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳаво кемаларининг командирлари ҳаво кемаси 
табиий уфқ чизиғига қараб парвозни бошқариш эҳтимолини йўққа чиқарган 
шароитларга қўққисдан тушиб қолгудай бўлса ускуналарга қараб учиш бўйича етарлича 
тайёргарликдан ўтган бўлишлари керак. 
311. ВПҚ бўйича парвозлар бажарилганда ҳаво кемаси командири қуйидагилар 
учун жавобгардир:
а) ҳақиқий хавфсиз баландликка риоя этилиши; 
б) парвоз йўналишига, аэродром ҳудудидан чиқиш схемасига ва қўниш учун 
кириш схемасига аниқ риоя этилиши; 
в) метеошароитлар белгиланган даражадан кўра ёмонлашганда парвоз бошланган 
аэродромга (заҳирадаги аэродромга) қайтиш ёки УПҚ бўйича парвозга ўтиш тўғрисида 
ўз вақтида қарор қабул қилиши ва бу ҳақда ҲҲБ органига билдирилиши; 
г) ҳаво кемасининг ҳақиқатда жойлашган ўрни ва парвоз шароитлари ҳақида 
ишончли ахборот берилиши
д) ҲҲБ органи диспетчерининг кўрсатмаларини аниқ ва ўз вақтида бажарилиши; 
е) қоидалар ва ВПҚ бўйича парвознинг берилган шартларини бажарилиши; 
312. Ҳаво кемасининг ВПҚ бўйича парвозининг бажарилишини бевосита 
бошқараётган ҲҲБ органи диспетчери қуйидагилар учун жавобгардир: 
а) парвознинг баландлигини (эшелонини) тўғри тайинланиши; 
б) ҳаво кемаси фазога кўтарилаётганда вақт интервалларига риоя этилиши; 
в) экипажга ҳаво, метеорологик ва орнитологик вазият тўғрисида ўз вақтида 
ахборот бериш; 


59 
г) экипаж УПҚ бўйича парвозга ўтганда хавфсиз эшелон (баландлик) тайинлаш 
ва ҳаво кемалари орасидаги белгиланган интервалларнинг таъминланиши; 
д) ҳаво кемасининг қўшни ҲҲХ ҳудудига кириш шароитларини келишиш учун; 
е) радиолокацион назорат мавжуд бўлганда экипажга ҳаво кемасининг турган 
ўрни тўғрисида аниқ ва ўз вақтида ахборот берилиши учун. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling