Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


§4. Қўнишни визуал бошлаш қоидалари


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

§4. Қўнишни визуал бошлаш қоидалари 
 
313. Қўнишни визуал бошлаш қоидалари қуйидагиларни назарда тутади:
а) қўнишолди тўғри чизиғига чиқиш учун визуал манёврларни амалга ошириш 
учун белгиланган зона ичида аэродром атрофида визуал манёврларни амалга ошириш; 
б) қўниш курсига айланиб (етарлича) буриб олгунга қадар белгиланган минимал 
пасайиш баландлигига риоя қилиш;
в) УҚЙ ва (ёки) унинг ориентирлари билан доимий визуал контакт ўрнатиш ва 
сақлаб туриш;
г) УҚЙ ва (ёки) унинг ориентирлари билан визуал контакт йўқолган тақдирда 
кўнишга визуал киришишнинг исталган нуқтасидан УПҚ бўйича иккинчи доирага 
кетишнинг белгиланган схемасига ўтиш билан бирга иккинчи
доирага кетиш.
314. 
ҚВК 1,2,3 синф ҳаво кемаларида қўлланилади. 
315. Қўнишни визуал бошлаш қуйидаги вазиятларда бажарилади: 
а) қўнишнинг радиотехник воситалари билан жиҳозланмаган, шунингдек бундай 
воситалари ишламай қолган аэродромларда; 
б) аэродромнинг радиотехник воситалар билан жиҳозланишидан қатъи назар 
ёқилғини ва парвоз вақтини тежаш, аэродромнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш 
мақсадида; 
в) парвоз вақтида алоҳида ҳодисалар рўй берганда иложи борича тезроқ қўнишни 
амалга ошириш учун;
г) учувчилар таркибига қўнишни визуал бошлашни амалга оширишни машқ 
қилдириш мақсадида. 
316. Қўнишни визуал бошлаш хавфсизлигини таъминлаш учун, ичида ҚВКнинг 
мунимумларини ва пасайишнинг минимал баландликларини ҳисоблаётганда тўсиқларни 
ҳисобга олиш керак бўлган, манёврларни визуал амалга ошириш зонаси белгиланади. 
Қўнишни визуал бошлаш зонаси аэродромнинг мазкур тоифадаги ЎКлари қўниши учун 
ишлатилиши мумкин бўлган ҳар бир УҚЙ бўсағаларининг марказларидан тортилган 
ёйлар билан чекланади, бу ёйлар уларга ўтказилган уринмалар билан туташтирилади. Бу 
ёйларни минимал радиусларининг сон қийматлари, ҳаво кемаларининг тоифаларига 
боғлиқ равишда мазкур Қоидаларнинг 14- иловасида келтирилган. Жадвалда кўнишга 
визуал киришишдаги рухсат этилган максимал тезликнинг чекловлари алоҳида устун 
шаклида келтирилган. 
317. 
ҚВК учун схема тузганда тўсиқларни ҳисобга олинади, пасайишнинг 
минимал баландликлари ва минимумлар ҳисоблаб чиқилади.
318. 
ҚВК қоидаларига кўра парвоз этиш тасдиқланган дастурлар бўйича 
тайёргарликдан ўтган учувчиларга рухсат этилади.
319. 
ҚВК қоидаларига кўра парвоз этаётганда ҲКК қуйидагилар учун 
жавобгардир: 
а)
кўнишга визуал киришиш нуқтасига қадар
ускуналарга кўра пасайиш ва 
қўнишни бошлаш схемасига риоя этилиши; 
б) манёврларни визуал амалга ошириш ва қўниш зонасининг ичида УҚЙ ва (ёки) 
унинг ориентирлари билан визуал контакт АҲПАЙтида визуал манёврларни амалга 
ошириш;


60 
в) қўниш курсига қайтариб буриш бошлангунга қадар манёврларни визуал 
амалга оширганда, агар УҚЙ ва (ёки) унинг ориентирлари билан визуал контакт 
ўрнатилмаган бўлса, пасайишнинг белгиланган минимал баландлигига риоя этиш;
г) УҚЙ ва (ёки) унинг ориентирлари билан визуал контакт йўқолганда ёки 
белгиланган манёврларни визуал амалга ошириш зонасидан ташқарига чиқиб 
кетилганда ўз вақтида иккинчи доирага кетиш.
320. Ўзининг бошқаруви остида ҳаво кемасининг парвози ҚВК қоидаларига кўра 
амалга оширалаётган ҲҲБ органининг диспетчери қуйидагилар учун жавобгардир: 
а) ҳаводаги вазият ва метеошароитнинг таҳлили асосида ҚВК қоидалари бўйича 
бажариш имкониятларини аниқланиши; 
б) радиолокацион назорат мавжуд бўлганда экипаж томонидан ускуналарга кўра 
пасайиш ва қўнишни бошлаш схемасига ҚВК нуқтасига қадар риоя этилишини назорат
қилиниши;
в) радиолокацион назорат мавжуд бўлганда манёврларни визуал бажаришнинг 
белгиланган зонасига киришни назорат этилиши ва ҚВКни бажаришга рухсат 
берилиши.
ҚВКга рухсат берилиши манёврларни визуал амалга ошириш зонасининг ичида 
ҚВКни бажараётганда учишни, қўнишни УПҚ бўйича амалга ошираётган самолётлар 
ва ҚВКни амалга ошираётган самолёт орасидаги интервалларга риоя этилишини 
англатади; 
г) радиолокацион назорат мавжуд бўлганда экипаж томонидан иккинчи доирага 
кетиш схемасига риоя этилишини назорат қилиниши; 
д) экипаж ўз вақтида ҳаво, метеорологик ва орнитологик шароитдан хабардор 
этилиши. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling