Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


 ўзгартириш 2016 йил .12 декабрдан кучга киради


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

8 ўзгартириш 2016 йил .12 декабрдан кучга киради


37 
камида 800 метр, ёхуд учиш-қўниш йўлакчасидаги кўриш узоқлиги камида 550 метр 
бўлганда; 
б) ICAO II -тоифаси – қўниш учун аниқ кириш ва ускуналар бўйича қўниш қарор 
қабул қилиш баландлиги 60 метрдан (200 футдан) кам, лекин 30 метрдан (100 футдан) 
кўп ва учиш-қўниш йўлакчасидаги кўриш узоқлиги камида 300 метр бўлганда; 
в) ICAO IIIа -тоифаси – қўниш учун аниқ кириш ва ускуналар бўйича қўниш 
қарор қабул қилиш баландлиги 30 метрдан (100 футдан) кам, ёки қарор қабул қилиш 
баландлиги чекланмаган ва учиш-қўниш йўлакчасидаги кўриш узоқлиги камида 175 
метр бўлганда; 
г) ICAO IIIв -тоифаси – қўниш учун аниқ кириш ва ускуналар бўйича қўниш
қарор қабул қилиш баландлиги 15 метрдан (50 футдан) кам, ёки қарор қабул қилиш 
баландлиги чекланмаган ва учиш-қўниш йўлакчасидаги кўриш узоқлиги камида 175 
метр дан кам, лекин 50 метрдан кўп бўлганда; 
д) ICAO IIIс -тоифаси – қўниш учун аниқ кириш ва ускуналар бўйича қўниш 
қарор қабул қилиш баландлиги ва учиш-қўниш йўлакчасидаги кўриш узоқлиги 
чекланмаган. 
127. 
Агар қарор қабул қилиш баландлиги (ҚҚБ) ва учиш-қўниш йўлакчасидаги 
(УҚЙ) кўриш узоқлиги турли тоифаларда бўлса, унда ушбу парвозни қайси тоифага 
киритиш ҚҚБ бўйича ёки УҚЙда кўриш узоқлиги бўйича аниқланиши мумкин. Парвоз 
паст минимумли тоифа бўйича бажарилади. 
128. Аэродромлар, ҳаво кемалари, ҳаво кемалари командирлари, авиация ишлари 
турлари учун шамол тезлиги бўйича чекловлар ўрнатилиши мумкин.
129. Ҳар бир муайян ҳолатда фазога кўтарилиш учун (қўниш, йўналиш бўйлаб 
парвоз қилиш, авиация ишлари ҳудуди бўйича) қарор қабул қилишда аэродромлар, ҳаво 
кемалари, ҳаво кемалари командирлари, авиация ишлари турлари минимумларидан 
келиб чиққан ҳолда, уларнинг энг юқориси бўйича минимум аниқланади.
 
130. 
Яқиндаги 
радиомаркерли 
узатмали 
радиостанцияда 
(ЯРУР) 
метеокузатишлар бўлмаганда булутларнинг пастки чегараси баландлигида қўниш учун 
минимум ошади: 
а) РҚТ бўйича - булутларнинг пастки чегараси баландлиги бўйича 30 метр 
(100 фут) ва УҚЙда кўриш узоқлиги бўйича 500 метргача; 
б) ҚТУ бўйича - булутларнинг пастки чегараси баландлиги 200 метргача 
(660 футгача) (камида) ва УҚЙда кўриш узоқлиги минимум бўйича, лекин камида 
2500 метр бўлганда. 
131. Қўниш тизимлари билан жиҳозланган аэродромларда метеорологик 
кузатишлар учиш бошланиш жойи яқинида ва булутларнинг пастки чегараси 
баландлиги 200 метр (660 фут) ва ундан кам бўлган яқиндаги радиомаркерли узатмали 
радиостанцияда (ЯРУР) ўтказилади. 
132. Қўниш тизимлари билан жиҳозланмаган аэродромларда кузатиш бошқарув-
диспетчерлик пунктида олиб борилади. Пастки минимум булутлар баландлиги бўйича 
200 
метрдан (660 футдан) ошадиган аэродромларда Яқиндаги радиомаркерли узатмали 
радиостанцияда (ЯРУР) кузатиш ўтказилмайди. 
133. Ҳаво кемаларининг учиши ва қўниши халқаро метеоминимуми ICAOнинг II 
ва III тоифалари бўйича таъминланадиган аэродромларда булутларнинг пастки
чегарасини кузатиш Яқиндаги радиомаркерли узатмали радиостанцияда (ЯРУР) 
ўтказилади. 
134. Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемалари билан халқаро қатновларни 
бажаришда фойдаланиладиган хорижий аэродромлар учун учиш ва қўниш 
минимумлари белгиланади, улар ҳудудида аэродром жойлашган давлат томонидан 
белгиланган минимумлардан паст бўлмаслиги керак, янада пастроқ минимум ўрнатиш 
учун давлат розилиги бўлган ҳоллар бундан мустасно. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling