Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


§7. Парвознинг хавфсиз баландлигини аниқлаш ва ушлаб туриш


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

 
§7. Парвознинг хавфсиз баландлигини аниқлаш ва ушлаб туриш 
350. 
УПҚ ва ВПҚ бўйича парвозларнинг аниқ хавфсиз баландлиги жойларнинг 
рельефи ва ундаги сунъий тўсиқлар баландлигига, ҳаво кемаси парвозининг тезлиги, 
қўлланиладиган қоидалар ва парвоз ҳудудига қараб, самолётни бошқариш аниқлиги ва
навигациядаги қўйимлар, баландлик ўлчагичларнинг баландликларни ўлчашдаги 
хатоликлар, атмосфера турбелентлиги шароитида парвоз траекториясидан мумкин 
бўлган оғишлар ва орнитологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Парвознинг 
аниқ хавфсиз баландликлари мазкур Қоидаларнинг 16-иловадаги жадвалда келтирилган. 


66 
Парвознинг хавфсиз баландлиги ҳисоб-китоби мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида 
келтирилган. 
351. Аниқ хавфсиз бадандликдан паст бўлмаган баландликда парвозни 
таъминлаш учун ускунали хавфсиз парвоз баландлиги ҳисоб-китоби амалга оширилади. 
352. Аэродром доираси бўйлаб парвоз баландлиги (доира баландлиги) ушбу 
аэродромда парвозларни амалга ошириш бўйича йўриқномага биноан аниқланади. 
353. 
Ҳар бир аэродром учун ускуналар бўйича минимал хавфсиз парвоз 
баландлиги белгиланади, у авария вазиятларида қўнишни бошлаш схемаси чегарасидан 
чиқишда пасайиш учун фойдаланилиши мумкин ва жой рельефи ва ундаги сунъий 
тўсиқларнинг энг юқори нуқтасидан 300 метр (1000 фут) баландликда, аэродромнинг 
назорат нуқтасидан 46 км (25 д.мили) радиусда ҳақиқий парвоз баландлигининг 
минимал захирасини таъминлаши керак. Агар жой рельефидаги баландликлар фарқи 
ундаги сунъий тўсиқларни ҳисобга олган ҳолда 100 метрдан (330 футдан) ошмаса, 
бутун аэродром ҳудуди учун ягона минимал хавфсиз баландлик белгиланади. 
Баландликлар орасидаги фарқ катта бўлса, аэродром ҳудуди секторларга бўлинади ва 
ҳар бир сектор учун минимал хавфсиз баландлик ўрнатилади.354. Яқинлашиш ҳудудида 
хавфсиз парвоз баландлиги ва қиймати ўтиш эшелонига тенг ёки баланд бўлган 
минимал хавфсиз баландлик денгиз сатҳига келтирилган атмосфера босими бўйича 
ҳисобланади. 
355. Яқинлашиш ҳудудида хавфсиз баландликни, доира баландлигини ва МХБни 
ҳисоблашда кўп йиллик кузатишлар натижаси бўйича аэродромнинг ўртача йиллик 
ҳарорати ва атмосфера босимининг минимал қийматидан фойдаланилади. Ушбу 
баландликлар аэродром ҳудудида парвозларни амалга ошириш бўйича йўриқномада ва 
аэронавигация ахборотлари тўпламларида кўрсатилади. 
356. Пастки хавфсиз эшелон баландлиги 760 мм с.уст. (1013,2 мбар) бўйича 
парвознинг хавфсиз баландлигини ҳисоблаб, олинган қийматни яқиндаги йўлдош 
эшелон баландлигига қадар ошириш орқали аниқланади 
357. Парвоз бажарилаётганда экипаж баландлик ўлчагичларга тузатишлар 
киритилишини ҳисобга олиши шарт.
358. 
Хавфсиз парвоз баландлигини ҳисоблашда жой рельефининг ва сунъий 
тўсиқларнинг ошишини ҳисобга олиш йўлаги қуйидагича бўлиши лозим: 
а) учиш ва қўниш зонасида йўналиш ўқидан икки томонга қараб: 
УПҚ бўйича парвозларда 10 км.дан (5 д.милидан); 
ВПҚ бўйича парвозларда 5 км.дан (3 д.милидан); 
б) аэродром ҳудудлари чегараларида, кириш, чиқиш йўлакларида, шунингдек 
белгиланган йўналишларда:
УПҚ бўйича парвозларда ва радиолокацион назорат бўлганда йўналиш ўқидан 
икки томонга қараб 10 км.дан (5 д.милидан), радиолокацион назорат бўлмаганда 
25 км.дан (14 д.милидан); 
ВПҚ бўйича парвозларда йўлак кенглиги чегарасида; 
в) ҳаво трассалари, 1-тоифали МҲЙ ва белгиланган йўналишларда (аэродром 
ҳудудидан ташқари): 
УПҚ бўйича парвозларда йўналиш ўқидан икки томонга қараб 25 км.дан 
(14 
д.милидан); 
ВПҚ бўйича парвозларда йўлак кенглиги чегарасида (МҲЙ, белгиланган 
йўналишларда); 
г) ВПҚ бўйича трассадан ташқари (биринчи ва иккинчи тоифадаги МҲЙдан 
ташқари) парвозлар бажарилганда:
эшелонларда йўналиш ўқидан икки томонга қараб 5 км.дан (3 д.милидан);

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling