Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
§2. Шатакка олиб тортиш, двигателни юргизиш, ерда юриш
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
§2. Шатакка олиб тортиш, двигателни юргизиш, ерда юриш
453. Кабинада иш ўринларини эгаллаб бўлгач экипаж ҳаво кемаси командирининг раҳбарлиги остида экипаж аъзоларининг парвозга тайёрликлари ҳақидаги доклади билан якунланадиган стартолди тайёргарлигини ўтказади. 454. Ҳаво кемасининг аэродром бўйлаб ҳаракатланиши (шатакка олиб тортилиши, ерда юриши) ҲҲБ органи диспетчерининг рухсатига биноан амалга оширилади. Ҳаракат маркали разметка чизиқлари бўйлаб мазкур аэродромда белгиланган ҳаракат схемасига мувофиқ ва ҲҲБ органи диспетчери билан узлуксиз икки томонлама алоқа мавжуд бўлгандагина амалга оширилади. 455. Ҳаво кемасини шатакка олиб тортилиши шатакка олиб тортиш учун белгиланган қоидаларга мувофиқ экипажнинг албатта МАХнинг шатакка олиб тортиш учун масъул шахси билан ССҚ ёки радио орқали икки томонлама алоқаси бўлган ҳолда амалга оширилади. 456. Шатакка олиб тортишнинг хавфсизлиги учун МАХнинг шатакка олиб тортишни бошқараётган ходими масъулдир. 457. Двигателларни юргизиб юбориш ҲҲБ органи диспетчерининг рухсатига кўра туриш жойларида, ЕЙ участкаларида ёки мазкур аэродромда парвозларни амалга ошириш бўйича йўриқномада белгиланган махсус жиҳозланган майдончаларда амалга оширилади. 458. Ҳаво кемасининг дастлабки старт томон ерда юриб боришини бошлашдан аввал экипаж, қоида тариқасида қуйидаги маълумотлардан иборат диспетчер рухсатини олиши шарт: а) рухсат этилган манзил аэродроми; б) ҳаво трассасининг номи ёки аэродром ҳудудидан чиқишнинг йўналиши; 78 в) аэродром ҳудудидан чиқишнинг белгиланган схемасининг номи (SID), агар чиқиш схемасининг номи бўлмаса ёки у ўзгартирилган бўлса – трассага (белгиланган йўналишга) чиқиш манёврини бажариш бўйича маълумотни; г) биринчи рухсат этилган баландликни ёки парвоз эшелонини; д) жавоб бергичнинг иш режими ва кодини; е) учишдан кейинги радиоалоқанинг биринчи частотаси; ж) парвознинг дастлабги босқичидаги ўзига хосликлар, жумладан чекловлар ва тақиқлар, билан боғлиқ бошқа муҳим тезкор маълумотларни. 459. Экипажга қуйидаги ҳолларда самолётни ерда юргизиш ман этилади, агар: а) тормозлаш тизимидаги босим белгиланган чегаралардан паст ёки тормозлар носозлигининг белгилари бўлса; б) ҲҲБ органи диспетчерининг ва (ёки) ҲКни чиқаришни (кутиб олишни) таъминловчи МАХ масъул ходимининг рухсати олинмаган бўлса; в) ерда юриб чиқишнинг хавфсизлиги тўсиқларнинг мавжудлиги, ҲКнинг туриш жойи ва (ёки) ерда юриш йўлакларининг қониқарсизлиги туфайли таъминланмаган бўлса. 460. Тўхтаб туриш жойидан ерда юриб чиқиш МАХ ҳаво кемасини чиқариб юборишга жавобгар масъул ходимининг сигналлари бўйича амалга оширилади. 461. Тўхтаб туриш жойига ердан юриб кириш кузатиб бориш (перрон) бўйича навбатчининг ёки МАХни кутиб олувчи ходимининг сигналлари бўйича амалга оширилади. ХКларининг ердаги ҳаракатларини бошқарувчи сигналлар мазкур Қоидаларнинг 7-иловасида кўрсатилган. Кўрсатиб ўтилган шахслар экипаж томонидан ердан юриш қоидалари бажарилганда, ҳаво кемасининг хавфсиз ердан юриб чиқиши (кириши) учун жавобгардирлар. 462. Агар ҳаво кемаси тўхтаб туриш жойига маркировка белгиларига мувофиқ қўйилмаган бўлса ҳаво кемасининг командири бу ҳақда дарҳол ҲҲБ органининг диспетчерини хабардор қилиши керак. 463. Кўриш масофаси 400 метрдан камроқ бўлса ёритиш сигналли қурилмалар ва радиостанция билан жиҳозланган кузатув автомашиналари ердан юриб боришда ҳаво кемаларига етакчилик қилади. Бошқа ҳолатларда кузатув автомашиналари ҳаво кемаларига экипажнинг талабига биноан етакчилик қилади. 464. Кузатув автомашинаси етакчилик қилиб бораётганда (экипаж ердан юриб бориш қоидаларига риоя этган ҳолларда) ҳаво кемасини ердан юриб боришининг хавфсизлигига кузатиб бориш бўйича навбатчи жавобгардир. 465. Ҳаво кемасини аэродром бўйича ҳаракатланишини бошқарувчи диспетчер қуйидагилар учун жавобгардир: а) чекловлар ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилигига; б) шароитлар ҳақидаги кўрсатмаларга ва белгиланган схема бўйича ҳаракатланиш учун рухсат берилишига; в) ҳаво кемаларининг ўзаро жойлашуви (жумладан кўриш узоқлиги чекланган шароитларда (400 метрдан камроқ) битта йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётганлари) ҳақидаги маълумотларга. ҲҲБ органининг диспетчери бўлмаган аэродром ва майдончаларда ердан юриш йўналишини танлаш ва ҳаракатланиш хавфсизлиги учун жавобгарлик ҳаво кемаси командирининг зиммасидадир. 466. Ердан юришнинг бошланишида ҳаво кемасининг командири тормозларнинг ишлашини текшириб кўриши керак. 467. Ердан юришни ҳаво кемасининг командири ёки унинг унинг кўрсатмасига биноан иккинчи учувчи бажаради. 468. Экипаж аъзолари ердан юриб бораётганда атрофдаги вазиятни кузатиб боришлари ва командирни тўсиқлар ҳақида огоҳлантиришлари керак. 79 469. Ердан юриш йўналишида тўсиқларни аниқлаганда ёки тўсиққача бўлган хавфсиз масофа тўғри аниқланганлигига шубҳа қилганда, ҳаво кемасининг командири ердан юришни тўхтатиши ва ҲҲБ органининг диспетчерига хабар бериши керак. 470. Ердан юришнинг тезлиги ҳаво кемасининг командири томонидан ЕЙнинг (УҚЙнинг, грунтнинг) ҳолатига, тўсиқларнинг мавжудлигига ва кўриш шароитларига қараб танланади. Жойдан қўзғалаётганда ва ердан юриб боришда двигателнинг (двигателларнинг) иш режимини танлаётиб ҲК командири газ оқимининг бошқа ҳаво кемаларига ва объектларга таъсирини уларга шикаст етмайдиган қилиб ҳисобга олиши керак. 471.Ҳаво кемасидаги аэронавигацион чироқлар (АНЧ) кечаси шатакка олиб тортишда, ердан юриб бораётганда ва парвозда, шунингдек кундузи шатакка олиб тортишда ва ердан юриб бораётганда кўриниш ёмон бўлган шароитларда (2000 метрдан камроқ) ёқилган бўлиши керак. Ердан юриш фаралари ердан юрганда кечаси ва кундузи ҳам, агар кўриш шароитлари ёмон бўлса (2000 метрдан кам), ёқилган бўлиши керак. 472. Липпиллаб турувчи маёқлар кечаю кундуз ердан юришдан олдин двигателлар юргизилгандан бошлаб ҳаво кемаси парвоздан сўнг ердан юриб келгач улар тўхтатилганга қадар, ҲК ПФҚга мувофиқ, ёқилган бўлиши шарт. 473. ҲҲБ органи диспетчерининг рухсатисиз ердан юриб бораётганда (шатакка олиб тортилаётганда) УҚЙ ва ЕЙни кесиб ўтиш (эгаллаш) ман этилади. 474. Ҳаво кемалари ердан бир бирига қараб юриб келаётган уларнинг командирлари ҳаракатланиш тезлигини энг минималигача камайтиришлари ва ўнг томондан ҳаракатланиб чап бортлари билан бир-биридан узоқлашишлари керак. 475. Кесишувчи курсларда бир-бирига яқинлашаётганда бошқа ҳаво кемасини ўнг томондан кўраётган командир ердан ҳаракатланишни тўхтатиши керак. 476. Бирор бир мансабдор шахс ҲК командирини ерда ҳаракатланишни тўхтатиш, шунингдек ерда ҳаракатланишнинг исталган босқичидан, жумладан ижро стартидан, қайтиш ҳақидаги қарорининг асосли эканлигига қарши чиқиш ҳуқуқига эга эмас. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling