Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


 ўзгартириш 2018 йил 17 январдан кучга киради


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

 
9 ўзгартириш 2018 йил 17 январдан кучга киради 


89 
туриши шарт. 
558. Авиация ишларини бажариш учун юбориладиган командир, инструктор, 
учувчи ва хизмат кўрсатувчи таркиб иш кўринишларига тасдиқланган дастурга асосан 
назарий ва амалий тайёргарликдан ўтишлари лозим. Экипажларни парвозларга қўйиш 
учиш отряди командирининг буйруғи билан амалга оширилади. 
559. База аэродромидан ташқарида парвозларни ташкил этувчи командир 
таркиби қуйидагиларни таъминлаши лозим: 
а) ишларни ушбу қоидалар, ҲК ҲК ПФҚ, қўлланмалар, технологиялар ва иш 
кўринишлари бўйича йўриқномалар талабларига мувофиқ ташкил этишни; 
б) экипажларга нормал дам олиш ва маиший шароитларни; 
в) экипаж иши юзасидан тадрижий назоратни. 
560. Экипажларни тузишда ва парвозларни режалаштиришда бўлинмаларнинг 
учувчи-командир таркиби экипажнинг доимий таркибини таъминлаш ва экипаж 
аъзоларини уларнинг рухий-ижтимоий мутаносиблиги асосида, шунингдек уларнинг 
ишдаги амалий тажрибаларини инобатга олиб, шахсий хусусиятлари мақсадга мувофиқ 
ҳолда мос келишини таъминлашга ҳаракат қилиши лозим. 
561. Экипажнинг сон таркиби ҲК ҲК ПФҚси талабларига мос келиши лозим. 
562. Авиация ишларини бажариш учун экипаж тузишда экипаж таркибига 
киритиладиган мутахасислар фаолияти тўғрисидаги маълумотлар: 
а) учувчи таркиб бўйича – учиш бўлинмаси командири томонидан; 
б) мухандис техник таркиб бўйича – АТБ бошлиғи томонидан; 
в) бошқа мутахасислар бўйича – авиация ишларини бажаришда ушбу мутахасис 
иштирок этадиган бошқа хизматларнинг рахбарлари томонидан; 
г) буюртмачининг амалдаги учиш гувоҳномаларига эга бўлган ва экипаж 
таркибига киритилган мутахасислари бўйича –буюртмачи ташкилотлар раҳбарлари 
томонидан тайёрланади. 
563. Бўлинма учувчи-командир таркиби буюртмачининг мутахассисларида ушбу 
авиация ишларини бажаришга рухсати борлигини текшириши ва уларнинг парвозларга 
дастлабки тайёргарликда иштирок этишини ташкил этиши шарт. 
564. ҲК экипажи таркиби, МТТ ва буюртмачи мутахассисларини инобатга олган 
ҳолда, учиш бўлинмаси командири томонидан бириктирилади. 
565. Янгидан киритилаётган экипажни тузишда ҲК командири ҲК ушбу типида 
ва иш турида меҳнат тажрибасига эга, юзага келган вазиятда тўғри ва аниқ қарорлар 
қабул қилишда амалий ёрдам кўрсата оладиган экипаж аъзоларини танлаб олиши лозим. 
566. База аэродромидан ташқарида авиация ишларини бажариш учун йиғма 
бўлинмаларни тузишда авиакомпания УУБ уларнинг тизимини, таркибини белгилайди 
ва кейинчалик авиакомпания бўйича буйруқ тайёрлаш ва чиқариш учун маълумотлар 
тақдим этиш биланучувчи – командир таркиби тайёргарлигига услубий раҳбарлик 
қилади. Авиакомпанияда йиғма бўлинмани таъминлаш авиация ишларини ташкил этиш 
ва бажарилишини таъминловчи хизматлар ўзаро алоқаситехнологияси асосида амалга 
оширилади. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling