Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

 
§
3. Авиация ишлари бажарилишида учиш ишларини тезкор
бошқаришни ташкил этиш 
 
567. ФА авиакомпанияси (бўлинмаси) авиация ишларини бажарувчи экипаж иши 
юзасидан доимий бошқарувни ташкил этади, уларга тезкор ёрдам кўрсатади ва учиш-
ишлаб чиқариш ва авиация техникасини эксплуатациясини тартибга солувчи меъёрий 
ҳужжатлар талабларига риоя этилишини доимий назорат қилишни таъминлайди. 
Шу мақсадда авиакорхона, бўлинма ва хизматларнинг парвозларни таъминловчи 
командир – рахбарлик ва учувчи – командир таркиби иш жойига доимий чиқишлар 
ташкил этилади.
6 ўзгартириш 2014 йил 15 октябрдан. кучга киради. 


90 
 
568. Учувчи – командир таркиб учиш фаолиятини тартибга солувчи меъёрий 
ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар, кўрсатмалар, буйруқлар, парвоз хавфсизлиги 
бўйича маълумотларни экипажга ўз вақтида етказиши лозим. Алохида эътибор ишларни 
ташкил этишга, экипажларга, айниқса авиация ишларини биринчи марта 
бажараётганларга амалий ёрдам кўрсатишга қаратиш лозим. 
569. Учувчи-командир таркибга иш жойини тарк этишга фақат аниқланган 
камчиликларни бартараф этганидан сўнг ва учишни ташкил этилиши ишларнинг ушбу 
кўринишини тартибга солувчи ҳужжатлар талабларига тўлиқ мос келтирилганида 
рухсат этилади. 
570. Авиация ишлари бажарилишидаги муҳокамалар ҲК командири томонидан 
учиш куни тугагаши билан парвозларни бажариш сифатини, парвозларни таъминловчи 
хизматларнинг ўзаро муносабатини баҳолаш, шунингдек экипаж аъзоларининг 
профессионал тайёргарлигини такомиллаштириш ва аивация ходисаларини 
профилактика қилиш мақсадида ўтказилади. 
571. Учувчи-командир таркиб экипажлар ва учувчи бўлинмаларда муҳокамалар 
ўтказилиши сифати устидан назоратни амалга оширишлари лозим. 
§
4. Авиация – кимёвий ишларни (АКИ) бажариш бўйича парвозлар 
 
572. Авиация – кимёвий ишлар чанглантириш, сачратиш, сочилувчан ва суюқ 
материалларни сепиш, кимёлаш воситалари, шунингдек ўсимлмкларни биологик химоя 
қилиш этомофаглари билан жиҳозланган ҲКдан фойдаланиш бўйича ишлар 
кўринишидан бири ҳисобланади ва белгиланган талаблар бўйича бажарилади. 
573. АКИ ишларини бажаришдан олдин қуйидагилар кирувчи тайёргарлик 
ишлари бажарилади: 
а) кўзда тутилаётган иш ҳажмларини ўз вақтида бажарилишини таъминловчи 
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган самолёт ва вертолётларнинг керакли сонини 
тайёрлаш;
б) учиш ва техник таркибни саралаш ва уқитиш; 
в) захира техниклар ва учувчиларни, шу жумладан сменали экипажлар иши учун, 
айниқса эрта баҳордаги оммавий АКИ ишлари даврида, таёрлаш; 
г) аэродромларни танлаш ва жихозлаш; 
д) қишлоқ хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар билан шартномалар тузиш; 
е) АКИ учун авиация-техник ва аэродром мулкларини ва жихозларини
шунингдек, тўлдириш инвентарлари, индивидуал химоя воситалари ва бошқа махсус 
буюмларни тайёрлаш; 
ж) диспетчерлик пунктларини (АКИ ДП), ишларни ташкил этиш, АКИда 
экипажига тезкор раҳбарлик қилиш, назорат ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича таянч 
базалариниташкил этиш. 
574. Қишлоқ хўжалиги аэродромларидан парвозларни бажариш усуллари ва 
шакллари бўйича экипажни жойлаштириш буюртмачи билан келишилган ҳолда 
қуйидагича бўлиши мумкин: 
а) экипажлар парвозларни ҳар бири ўз ишчи аэродромидан амалга оширадиган 
индивидуал жойлашув; 
б) экипажлар бир аэродромда жойлаштириладиган, парвозларни эса уларнинг 
ҳар бири ўз ишчи аэродромидан амалга оширадиган гуруҳ бўлиб жойлашув; 
в) аэродромда бир нечта ҲК иши учун парвозлар хавфсизлигига жавоб берса, бир 
нечта экипажлар бир ишчи аэродромидан парвозлар бажариладиган ҳамкорликдаги 
жойлашув, 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling