Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
ўзгартириш 2014 йил 15 октябрдан. кучга киради
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
6 ўзгартириш 2014 йил 15 октябрдан. кучга киради. 93 б) шамол тезлиги 6 – 8 м/с (12 – 16 уз) бўлганда, узатгичлардан 100 метрдан кам бўлмаган масофада рухсат этилади. § 7. АКИ парвозларини бажаришда ҲК командирининг жавобгарлиги 594. АКИ амалга оширишда ҲК командирига қуйидагилар таъқиқланади: а) сочилаётган материалнинг чиқишини кузатиш учун орқага қарашга ва белгиланган ортни кўрсатувчи ойнасиз ишлаш; б) горизонт устида қуёшнинг баландлиги 15 даражадан кам, қуёш курс бурчаги 30 даражадан кам бўлганида участкага ишлов бериш, учиш ва қўнишни бажариш; в) сочилувчи материал тўкишда ушланиб қолишларни олдини олиш мақсадида эволюцияни бажариш; г) аҳоли пунктлариустидан парвозни амалга ошириш; д) ҲК бортига топшириқни бажаришга алоқадор бўлмаган шахсларни олиш; е) учиш амълумотларини йиғиш воситаларини ёқмасдан парвозни бажариш; ж) парвоз якунлангунича жойини тарк этиш. 595. ҲК командири СҲБ органи диспетчерига парвозларни бршланиши, бажарилиши шароитлари (камида 2 соатда бир марта) ва ишлар якунланганлиги ҳақида маълум қилиб туришга мажбур. § 8. Ҳавода суратга олиш бўйича парвозлар. 596. Суратга олиш парвозлари дейилганда парвоз давомида ҲК бортига ўрнатилган махсус аппаратуралар ёрдамида “буюртмачи” мутахассислари фойдали қазилма конларини топши учун, атроф мухит назорати ва илмий-текшириш мақсадларида ерни масофадан туриб зондлаши тушунилади. Паврозлар белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади. 597. Барча тоифалардаги суратга олиш парвозлари махсус қарорлар асосида амалга оширилади. “Буюртмачи” ҳавода суратга олишни амалга ошириш учун рухсатни Ўзбекистон Қуролли кучлари бирлашган штабининг тезкор-стратегик режалаштириш, мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик бош бошқармасида олади. 598. Ҳавода суратга олишга “буюртмачи” билан шартнома тузган ФА корхонаси ушбу иш турини бажаришни Дававианазорат билан келишиши лозим. 599. Шаҳраларни ҳаводан суратга олиш учун рухсат олишни келишиш белгиланган тартибда амалга оширилади. 600. Суратга олиш парвозлари уларни бажариш шароитларидан (ҳақиқий парвоз баландлиги, ҲК бошқариш хусусиятлари, двигателлар иш режимлари) келиб чиқиб қуйидагиларга бўлинади: а) қидирув – суратга олиш; б) аэросуратга олиш; в) аэровизуал; г) аэрофото суратга олиш. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling