Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
§16. Транспорт – алоқа ишларида парвозлар
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
§16.
Транспорт – алоқа ишларида парвозлар 637. Транспорт – алоқа парвозлари ҳаво кемаларини алоқа учун, пассажирларни, буюртмачининг юклари ва дастгоҳларини ташиш учун фойдаланадиган илмий ва хўжалик ташкилотларининг турли экспедицияларга хизмат кўрсатиш учун амалга оширилади. 638 . Транспор – алоқа парвозлари Парвоз қоидаларига мувофиқ кундузи ВПҚ ва УПҚ, кечаси УПҚ асосида МҲЙ ҳаво йўлаклари ва белгиланган йўналиш бўйича бажарилади. 639. Юкларни ташиш ҳаво кемаси фюзеляжида ва ташқи илгакларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Тушириш ҳаво кемаси парвози чоғида ёки қўнганида, шунингдек вертолётларда осилиб туриш режимида, ташлаш усули билан амалга оширилиши мумкин. 640. Юкларни ташлаш парашютлар билан ёки уларсиз амалга оширилиши мумкин. Юкларни парашютларда ташлаш 150 метрдан (500 футдан) кам бўлмаган баландликда амалга оширилади. ҲКлардан юкларни парашютсиз ташлашга қуйидаги ҳолларда рухсат этилади: текис жойда 25 метрдан (80 футдан) паст бўлмаган баландликда; тепаликли жойларда 50 метрдан (165 футдан) паст бўлмаган баландликда; тоғли жойларда 100 метрдан (330 футдан) паст бўлмаган баландликда. Юкларни вертолётлардан ташлашга ҳар қандай географик шароитларда ҳам 25 метрдан (80 футдан) кам бўлмаган баландликда ташлашга рухсат этилади. 641 . Вериолётларда ташқи илгакларида юк билан парвоз этиш ахоли пунктларини айланиб ўтиш орқали бажарилади. 642. 1- синф вертолётларида транспорт-алоқа парвозлари мазкур Қоидаларнинг 19- иловасидаги жадвалда келтирилган об-ҳаво минимумларида бажарилади. ВПҚ бўйича булутлар узра парвоз уларнинг сони парвоз баландлигидан 3-4 октан (SCT) паст бўлмаганида рухсат этилади. Бунда булутларнинг юқори чегарасидан ҳаво кемасигача бўлган оралиқ масофа 300 метрдан (1000 футдан) кам бўлмаслиги лозим. 643 . Ташқи илгакда ташилаётган юк қуйидаги ҳолатларда ташланиши керак: а) осилиб турганда, агар двигател (двигателлар) қувватининг максималидан фойдаланилганда, вертолёт эса ўз-ўзидан пастлашади; б) чанг (қор) кўтарилиши ҳолатларида экипаж ер билан визуал алоқани йўқотганида; в) вертолёт тезлик олиши ёки тормозланиши АҲПАЙтида юк ерга ёки тўсиққа тегишида; г) юкнинг парвоз хавфсизлигига таҳдид этадиган ҳолда чақалишида; д) иложсиз қўниш ҳолатида юк билан қўниш имкони бўлмаса; е) двигател (двигателлар) бўйсунмай қолганида; ж) вертолёт комангдири қарори билан бошқа ҳолатларда. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling