107
§2.
Учувчи ҳаво кемасидан фойдаланиш қўлланмасига
қўйиладиган талаблар
735
. Учувчига фойдаланиш бўйича бериладиган қўлланма УҲКнинг умумий
катталиклари, унинг тузилиши, оддий ва фавқулодда ҳолатлардаги учувчининг ҳаракат
тартиби, парвоз-техник имкониятлари (оддий, ноқулай об-ҳаво шароитлари, жумладан
ёмғир, қор, ёндан эсувчи шамол ва ҳ.к.) аниқ ва батафсил кўрсатилиши лозим. Бу
учувчининг ҳаво кемасини хатарсиз бошқаришини таъминлайди.
736
. Учувчининг фойдаланиш қўлланмаси парвозларни назорат қилиш
бошқармаси орқали тасдиқланмаган бўлса, у ҳолда Ўзбекистон
Республикаси
Дававианазорати томонидан учувчига лозим бўлган ахборотлар билан таъминланиши
талаб этилади.
737
. Учувчининг фойдаланиш қўлланмасида УҲКни парвозни амалга ошириш
усуллари, қоидалар, машинага техник хизмат кўрсатиш, ёқилғи ва мой қуйиш
талаблари
кўрсатилади.
738.
УФҚда УҲКдан фойдаланишда қўлланадиган чегараловчи катталиклар,
техник ускуна ва жиҳозлардан хатарсиз фойдаланиш тартиби, айнан шу ҳаво кемасида
(
оддий парвоз, авиация орқали
бажариладиган ишлар, фигурали ва бошқа турдаги)
парвозларни амалга ошириш имкониятлари кўрсатиб ўтилади.
739.
Қўлланмада парвоз АҲПАЙтида бажариладиган маневрларни амалга
ошириш тезлиги, тезлик чегаралари, энг юқори тезлик, марказлаштириш, ёқилғи (тури,
чўкинди, энг юқори ва камлик заҳираси, сарфлапш меъёри, ишлатилмайдиган қолдиқ)
ҳаракатлантирувчи
механизмнинг кучи, катталиклари,
энг баландлик чегараси,
аэродром (майдон)нинг ҳажми ва бошқа чегараланишлар кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: