Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

 
§21
. Авиация ишлари парвозларни бажарилишини назорат қилинишини 
таъминлашнинг хусусиятлари 
 
676
. Авиация ишлари бўйича парвозларни ташкиллаштирувчи командир – рахбар 
таркиб ва ФА авиакорхоналари (авиакомпаниялари) хизматлари, бўлимлари, қисмлари 
мутахасислари базадан учишда қуйидагиларни таъминлайдилар: 
а) ишни ушбу қоида низомлари, ҳаво кемаси ҲК ПФҚ, қўлланмалар, иш турлари 
бўйича технология ва қўлланмалар асосида ташкиллаштириш; 
 
6 ўзгартириш 2014 йил 15 октябрдан кучга киради


101 
б) экипажга нормал маиший шароитлар а дам;
в) экипаж иши юзасидан мунтазам назорат. 
677. 
Мунтазам назорат қуйидагиларга нисбатан ташкил этилади: 
а) парвоз қоидаларини бажарилиши ва тезкор маълумот, шунингдек парвозларни 
тартибга солувчи кўрсатмаларни, хавфсизлик мақсадларида, барча ҳаво кемалари 
экипажларига ўз вақтида етказилиши; 
б) ишларни бажариш технологиясига риоя этиш; 
в) ҳаво кемаларининг белгиланган меъёрларга мувофиқ созлиги ва 
бутланганлиги; 
г) аэродромлар (вертодромлар), қўниш майдончалари ва уларнинг ускуналари 
ҳолати ва парвозларга яроқлилиги; 
д) тезкор парвоз режаси бажарилиши. 
678. 
Назоратнинг мақсади камчиликларни бартараф этиш ва авиация ишларининг 
барча кўринишлари бўйича ишларни ташкил этиш, таъминлаш ва бажаришни 
йўриқномалар ва технологиялар талабларига мувофиқлаштириш ҳисобланади. 
§22. 
Вертолётларда парвозлар 
 
679. 
Вертолётларда пассажирларни ташиш мақсадидаги парвозлар аэродромларга 
(қўниш майдончаларига) қўниш билан бажарилади.
680. 
Почтани, юкларни ташишда, шунингдек авиация ишларини бажаришда (шу 
жумладан хизмат пассажирлари ва буюртмачи пассажирларини ташиш) ҳаводан туриб
танланган мадончада қўнишни амалга оширишга рухсат этилади. 
681. 
Тоғ чўққиларида, белида, ён – бағрида, бино томида, кўтарилган 
платформаларда, денги (дарё) кемаси палубасида, сузувчи пармалаш масламаларида 
жиҳозланган вертодром ёки қўниш майдончаларидан парвозлар ушбу Қоидалар, ҲК 
ПФҚ ва вертодром ёки ҳар бир типдаги майдончада парвозни амалга ошириш 
йўриқномасига мувофиқ амалга оширилади. 
682. 
Бир вақтнинг ўзида самолётлар ва вертолётлар фойдаланадиган 
аэродромларда вертолётларнинг алоҳида старти учун махсус жихозланган майдончалар 
бўлиши мумкин. 
683. 
Самолётлар ва вертолётларнинг биргаликдаги парвозларини ташкил этиш 
мазкур аэродромда парвозларни амалга ошириш бўйича йўриқнома билан тартибга 
солинади. 
684. 
ВПҚ бўйича учишга қарор қабул қилинганида, ҳаводан қўниш 
майдончасини танлаш ҳуқуқи билан парвозларга қўйилган вертолёт командирига 
буюртмачининг парвозларни амалга ошириш йўриқномасига эга бўлган қўниш 
майдончаларини заҳира қўниш майдончалари сифатида фойдаланишга рухсат этилади.
685. 
Веотолёт двигатели (двигателлари) ишга туширишдан олдин, айланадиган
паррагига қатор бўлиб тортилиб кетадиган буюмлар паррак четларидан камида бир 
паррак диаметри узоқликка олиб қўйилиши керак. 
686. 
Двигател (двигателларни) айланувчи тизим билан биргаликда қўшиш ва 
синаб кўриш фақат кема командирига экипаж таркиби тўлиқ бўлган ҳолда рухсат 
этилади. Боғлаб мустаҳкамлаб қўйиишга махсус жиҳозланган майдончаларда, 
шунингдек денгиз (дарё) кемалари палубаларида ишончли боғлаб қўйиш 
таъминланганида, двигателни (двигателларни) айланувчи тизимни билан бирга қўшиш 
ва синаб кўришга вертолёт командирига, шунингдек, борт механик ва махсус 
тайёргарлик ўтган ва бунга рухсати бўлган МАХ шахсларига рухсат этилади. 
687
. Вертолёт ер устида бошқарилганда, айланувчи винтлар парракларининг 
учидан тўсиққача бўлган минимал масофа айланувчи винт диаметрининг ярмидан кам 
бўлмаслиги керак. 


102 
688. 
Денгиз (дарё) кемаси палубасида, кўтарилган платформа ва бошқа махсус 
майдончаларда жойлашган вертолёт айланувчи винтлар парракларининг учидан 
тўсиққача бўлган минимал масофа ҳар бир русумдаги майдончадан парвозлар бажариш 
йўриқномалари билан тартибга солинадива шу майдончалар конструкциялари билан 
таъминланиши керак. 
689
. Ҳар бир кўтарилишдан олдин вертолёт сардори тортиш заҳираси, оғирлик 
марказининг жойлашиши, бошқарув органларининг созлигини текшириш ва кўтарилиш 
услубини текшириш учун ҳавода назорат муаллақ туришини бажариши керак. Муаллақ 
туриш баландлигини кўтарилиш услуби ва бажариладиган ишлар турига қараб вертолёт 
сардори белгилайди. 
690. 
АКИда парвоз қилганда, шунингдек ўқув-машқ парвозлар бажарилганда, 
назорат муаллақ туриш парвозлардан олдин ва ҳар сафар ёнилғи қуйилганидан кейин 
амалга оширилади. Назорат муаллақ туришидан кейин ерга қўниш шарт эмас. 
691
. Муаллақ турганда, 10 метргача (35 футгача) баландликда кўчилганда, 
вертолёт кўтарилётганда ва қўнётгада айланувчи винтлар парракларининг учидан
бўлган масофа камида қуйидагича бўлиши керак: 
а) ҳаво кемаларигача – винт диаметридан икки марта ката; 
б) бошқа тўсиқларгача – винт диметридан икки марта кичик, аммо 10 м дан кам 
бўлмаслиги керак; 
в) денгиз (дарё) кемаси палубасида, кўтарилган платформа ва бошқа махсус 
майдончалар устида жойлашган тўсиқларгача – мазкур русумли вертолёт учун 
майдончалар маркировкасига мувофиқ. 
692
. Агар грунтнинг ҳолати ёки вертолёт конструкцияси қайрилишни бажаришга 
йўл бермаса, ҳаракатланиш 10 метр (35 фут) бўлган баландликда бажарилади. 
693. 
Муаллақ туриш ва 10 метргача (35 футгача) баландликда парвоз қилиш 
вертолёт сардорининг минимумига боғлиқ равишда кўриш масофаси 500 метрдан кам 
бўлмаганда ва булутлар баландлиги 50 метрдан (165 футдан) паст бўлмаганда рухсат 
этилади. 
694
. Вертолёт турган жойидан учишига ёки қўнишига қуйидаги шартларда 
рухсат этилиши мумкин: 
а) вертолёт бошқа ҳаво кемалари учиши ёки қўнишига ҳалал бермаса; 
б) ушбу Қоидаларнинг 691-банди талаблари бажарилса; 
в) айланувчи винтлар ердаги мўлжаллар билан визуал алоқани йўқотиб 
қўйилишига сабаб бўладиган чанг-тўзон кўтарилишига олиб келмаса. 
695
. Баландликка кўтарилаётганида ва қўнишга киришда тўсиқлар устидан 10 
метрдан (35 футдан) кам бўлмаган баландликда, ҲК устидан эса айлпнувчи винтнинг 
икки диаметридан кам бўлмаган баландликда учиб ўтишга рухсат этилади. 
696. 
Ҳаводан туриб танланган, юзаси ҳали номаълум бўлган майдончага қўниш 
уни ерда кўздан кечирилгандан, унинг қўнишга яроқлилиги аниқлангандан кейин 
амалга оширилади. Майдончани кўздан кечириш ва баҳолаш экипаж аъзоларидан бири 
ёки махсус тайёрланган МАХ ходими томонидан бажарилади. Экипаж аъзоларидан 
бирини тушириш осилиб туриш режимида амалга оширилади, вертолётни қўниши эса 
унинг рухсати ва ишорасига асосан амалга оширилади. 
697. 
Қўниш имконияти бўлмаган тақдирда вертолётни юклаш ёки юкларни 
тушуриш мазкур вертолёт типининг ХК ПФҚга экипаж аъзоларидан бирининг ёки 
махсус тайёргарлик кўрган МАХ ходимининг рахбарлиги остида, осилиб туриш 
режимида бажарилади. 
698. 
Ҳаво ёстиқчаси таъсиридан ташқари ҳудудда вертолётнинг осилиб туриш
режимини қўллашни талаб этадиган ишлар, шунингдек ҳавода туриб танланган, 
мураккаб рельефли ёки қор (чанг) тўзони кўтарилиши мумкин бўлган майдончаларга

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling