Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

 
 
§23
. Хавфсизлик талаблари 
 
708
. Экипаж аъзолари ва ердаги хизмат кўрсатувчи таркиб (авиатехниклар, 
захарли кимёвий воситаларни юкловчилар ва бошқалар) томонидан ўз функционал 
вазифаларини бажаришларида қуйидаги асосий хафвли ва зарарли ишлаб чиқариш 
факторлари ноқулай таъсир этиши мумкин: 
а) ҳаракатланаётган ҳаво кемаси, махсус автотранспорт ва ўзи юрар 
механизмлар; 
б) самолёт ва вертолётларнинг айланаётган ва ҳаво винтлари; 
в) авиадвигател (авиадвигателлар) ишлаб чиқарган газлар оқими ва уларга 
тушиб қолган буюмлар (тошлар, қум ва бошқалар); 


104 
г) юқори сиАПРнчиқлик (самолёт, тўхташ жойи, борт трапи ва аэродром 
юзасининг юмшаб қолиши ва ёғлашиб кетганлиги оқибатида); 
д) ҳаво кемаси ва унинг ускуналарининг чиқиб турган қисмлари (ҳаво винти, 
антенналарнинг ўткир учлари, ёпилмай қолган люк ва люкчаларнинг четлари ва 
бошқалар); 
е) аэродром юзасидаги буюмлар (шланг, кабел, ердаги тросслар ва маҳкамлаш 
мосламалари); 
ж) териладиган (йиғиладиган) конструкциялар (борт трапи, стремянка, юклаш 
механизмлари); 
з) ҳавонинг юқори даражада чанглашиши ва ифлосланиши (айниқса сочилиб 
кетадиган ва суюқ захарли химикатларни юклашда); 
и) тўкилган ЁММ ва заҳарли суюқликлар; 
к) шовқин ва вибрациянинг юқори даражаси; 
л) жисмоний ва рухий эмоционал ортиқчаи юклар; 
м) ёнғин ва портлашнинг хавфли факторлари. 
709. 
Авиация ходимларига хавфсизлик талаблари мазкур Қоидаларнинг XXVI-
бобида белгиланган. 
§24. 
Тезкор аэродромдаги (майдончадаги) ишларга жалб қилинадиган 
ердаги ходимлар (ишчилар – юкловчилар, транспорт воситалари ҳайдовчилари, 
сигналчилар ва қоровуллар) ишига нисбатан хавфсизлик талаблари 
 
710. 
Иш бошлашдан олдин жамоанинг барча аъзолари (ишчилар – юкловчилар, 
транспорт воситалари ҳайдовчилари, сигналчилар, қоровуллар) улар томонидан ўз 
вазифаларини химикатларни юклаш, ишлатилаётган участкада сигнализацияни қўллаш, 
ҳаво кемаларини қоровуллик қўриқланиши қоидалари, шунингдек техника хавфсизлиги 
қоидаларига ва самолёт (вертолёт) олдида ишлашда ёнғин хавсизлиги қоидаларига риоя 
қилиши тўғрисида махсус журналга имзо чеккан ҳолда йўл –йўриқ оладилар. 
711. 
Йўл – йўриқ КҲК ёки унинг кўрсатмасига асосан авиатехник томонидан 
буюртмачи иштирокида ўтказилади. или по его указанию авиатехник с участием 
представителя заказчика. Агар жамоа ишчиси қандайдир сабаб билан йўл – йўриқ 
олишга келолмаса, буюртмачи вакили уни алмаштириш чораларини кўради. Ишчилар 
йўл – йўриқ олмасдан туриб ҲК хизмат кўрсатишга қўйилмайди.
712
. Химикатларни тайёрлаш ва уларни ҳаво кемасига ортиш бўйича ишларни 
ташкил этишга жавобгар (катта юкловчи) авиатехникнинг барча кўрсатмаларини 
бажради. 
713
. Ҳар бир юкловчининг ҳаво кемаси олдидаги иш ўрни ва аниқ вазифалари 
юклаш ишлари бўйича катта ишчи билан биргаликда авиатехник томонидан 
белгиланади. 
714
. Ҳаво кемасини юклашни захарли химикатлар ҳаво кемаси қопламаси ва 
кабинасига тушишини олдини олиш учун жуда эҳтиёткарлик билан, ходимлар захарли 
химикатлар таъсирида бўлиши вақтини қисқартириш ва ҳаво кемаси юкланган ҳолда 
туриши вақтини минимумларгача камайтириш мақсадида минимал қисқа муддатда 
амалга ошириш лозим бўлади. 
715
. Ан-2 самолётини суюқ химикатлар билан юклаш двигателнинг кичик 
айланмаларида бажарилишига рухсат этилади, сочилувчан химикатлар юкланишида 
двигател ўчирилган бўлиши шарт. 
716
. Ми-2 ва К-26 вертолётлари суюқ химикатлар юклашда айланувчи винтлари 
тўхтамаслиги мумкин, чангсимон химикатлар юклашда эса винтлар тўхтатилади. 
717
. Юкловчилар ҳар куни иш тамом бўлганидан сўнг ҳаво кемасини, махсус 
аппаратураларни ва юклаш механизацияси воситаларини химикатлар қолдиқларидан 
тозалашни амалга оширадилар ва лозим бўлган тақдирда сув билан ювадилар, аэродром 


105 
учкуналари ва юклаш майдончасини тартибга келтирадилар, химикат қолдиқларини 
омборга олиб қўядилар. 
718.
Ҳайдовчи (тракторчи): 
а) ўзиюрар (ҳаракатланувчи) юкловчи (транспорт) воситасини бошқаришга 
рухсатга (гувохнома) эга бўлишга; 
б) ишини фақат қўлланилиши орқали ишчи жамоа ва ҳаво кемаси хавфсизлиги 
таъминланадиган, шунингдек химикатларни йўқотилишига йўл қўймайдиган 
йўналтирувчи енгисалар билан жиҳозланган соз ҳолдаги юкловчи (мосламалар) билан 
бажаришга; 
в) ҳаво кемасига яқинлашиш ва аэродромда ҳаракатланиш фақат белгиланган 
тартибда авиатехник рухсати билан бажаришга; 
г) ўзиюрар (ҳаракатланувчи) юкловчи (транспорт) воситаларини ишлаб турган 
двигатели билан қолдирмасликка мажбур. 
719. 
Юкловчини (мосламани) ҳаво кемасига 50 сметрдан кам бўлган масофагача 
яқинлаштириш, шунингдек юкловчинингюклаш бўйинчасини (транспортёрни) ҳаво 
кемаси баки узра 30 сметрдан яқин бўлган жойга ўрнатиш таъқиқланади. 
720. 
Сигналчи – ишчи:
а) КҲК ишланаётган участка устидан тўғри линияли парвозни амалга ошириши 
учун аниқ ва тўғри сигналлар берилишини таъминлашга; 
б) доим ҳаво кемаси ва пурковчининг ишлашини кузатиб туришга; 
в) самолёт унга 250-300 мерт оралиғида, вертолёт эса 70-100 мерт оралиғида 
яқинлашганда, агар ҳайдаш бутун узунлик бўйича ишланган бўлса, янги жойга ўтиши 
шарт. 
721
. Сигналчига: 
а) ишора байроғини ер юзасидан 3 метр баландликка кўтариш; 
б) очиқ майдонларга ишлов берилганида ишора қилиш учун тупроқ уюмига, 
баландликка, машина устига ва бошқа баланд жойларга чиқиб олиш; 
в) ишлов берилаётган жойга бегона шахсларни киргазиш таъқиқланади. 
722. 
Авиахимя ишлари бажарилиши давомида ҳаво кемалари, аэродром 
жиҳозлари ва ёқилғи мойлаш материалларини қўриқлаш учун узлуксиз қуролли 
қоровуллик жорий этилади. 
723. 
Қоровул:
а) ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишга; 
б) ҳаво кемалари тўхташ жойида ўт ўчирувчи воситалар (қум, курак, ўтўчиргич)
мавжуд бўлишини назорат қилишга; 
в) ҳаво кемалари тўхташ жойини тоза (ёнғин хавфсизлиги нуқтаи назаридан) 
сақлашга; 
г) ҳаво кемаси ва ёқилғи мойлаш маҳсулотлари омборининг 50 метргача 
яқинида чекишга йўл қўймасликка; 
д) ҳаво кемаси командири ёки авиамеханик рухсатисиз бегона шахсларни 
самолёт (вертолёт), шунингдек аэродром, ЁММ омбори, химикатларни тайёрлаш амалга 
оширилувчи юклаш майдончаси якинига келтирмасликка; 
е) чорва молларини аэродром (майдонча) ҳудудида боқиш ёки ҳайдаб ўтиш, 
шунингдек транспортни аэродром (майдонча) орқали ўтишига йўл қўймасликка мажбур. 
724. 
Аэродромда ўрнатилган тартибга зид бирор бир ҳолат аниқланган тақдирда 
ёки ёнғин юз берганида қоровул зудлик билан қўриқлаш учун қабул қилиб олган 
қимматликларни сақлаш чораларини кўриши ва ҳаво кемаси командири, авиатехник ва 
хўжалик раҳбарига хабар қилиши шарт. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling