Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


 ўзгартириш 2014 йил 15 октябрдан кучга киради


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

6 ўзгартириш 2014 йил 15 октябрдан кучга киради. 


103 
қўниш ёки улардан учиш, ҳаво ёстиқчаси таъсир этмайдиган ҳудудда осилиб 
туриш режимида маневр қилиш имконини берадиган парвоз массаси билан бажарилиши 
лозим. 
699
. Қўниш майдончасида қор (чанг) мавжуд бўлганида қор (чанг) тўзони юзага 
келишини камайтирадиган ёки юзага келишини истисно этадиган чоралар кўрилиши 
шарт.
700
. Учишда осилиб туришдан олдин қор (чанг) тўзони ҳосил бўлган ҳолларда, 
экипаж ердаги мўлжаллар қатъий кўриниши АҲПАЙдо бўлгунига қадар экипаж қор 
(чанг) тўзонини айланаётган винтдан ҳайдаши лозим. 
701. 
Қор (чанг) қоплаган майдончага қўнишда осилиб туриш ҳаво ёстиқчаси 
таъсир этмайдиган ҳудудда амалга оширилади. Пастлашни давом эттиришга ва 
қўнишни амалга оширишга ердаги мўлжаллар билан доимий алоқа бўлган тақдирда 
рухсат этилади. 
702
. Осилиб турганда мўлжалларни кўриш йўқолган тақдирда экипаж вертолётни 
тўзондан юқорига олиб кетиши лозим. Қор (чанг) тўзонида ердаги мўлжалларни кўриш 
имконяти бўлмаганида осилиб туриш, учиш ва қўниш таъқиқланади. 
703
. Вертолётнинг сув юзаси устида осилиб туриши камида айланадиган 
винтнинг бир диаметри баландлигида амалга оширилиши мумкин. Баландлик 
радиобаландлик ўлчагич билан ёки сув юзасида сузиб юрган буюмларга визуал чама 
билан аниқланади. 
704. 
Сувдаги одамларга ёрдам кўрсатишда уларни айланаётган винт оқими билан 
урмаслик ва сузиш воситаларидан тушириб юбормаслик учун одамларини бортга 
олишда пастлаш ва осилиб туриш вертикал ҳолатда бажарилади. 
705
. Парвоз чоғида минимумдан паст об –ҳаво шароитлари ва хавфли метео 
ҳодиса туфайли вертолёт командирига ҳаводан туриб танланган майдончага қўнишни 
амалга оширишига рухсат этилади. Ушбу майдончадан учишга вертолёт командирига 
ҳақиқий об – ҳаво шароити минимумларга мувофиқ бўлганида рухсат этилади. Вертолёт 
командири ўзининг ҳаракатлари тўғрисида СҲБ органини огоҳлантиради. 
706
. УҚЙ қисмида, кўришни минимум белгидан ҳам ёмонлаштирадиган, 
метеоходиса ёки ишлаб чиқариш тутуни мавжуд бўлганида, вертолёт командирига СҲБ 
органи диспетчери билан келишилган ҳолда, УҚЙнинг метеошароит белгиланган 
минимумларга мос келадиган қисмида қўниш ва учишга рухсат этилади. Ушбу 
ҳолатларда парвоз хавсизлиги учун жавобгарлик вертолёт командири зиммасида 
бўлади. 
707. 
Тоғли жойда парвозларни олиб боришда йўналишни жарлик бўйлаб 
ётқизишга рухсат этилади, бунда жарликнинг парво баландлигидаги минимал кенглиги 
500 метрдан кам бўлмаслиги ва лозим бўлган тақдирда 180 даражага қайрилиш 
имконини таминлаши лозим. Қайрилишларни амалга оширишда айланувчи винт 
парраклари учидан тоғ қоясигача бўлган масофа 50 метрдан кам бўлмаслиги керак. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling