Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


§3.  Учувчи ҳаво кемаларида парвозларни амалга ошириш бўйича қўлланма


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

§3. 
Учувчи ҳаво кемаларида парвозларни амалга ошириш бўйича қўлланма 
 
740. Ўта енгил ҳаво кемалари (ЎЕҲК) дан тижорат мақсадларида ҳамда пул 
тўламаслик асосида фойдаланувчи эксплуатантлар авиация маъмурияти билан 
келишилган Парвозларни амалга ошириш қўлланмаси (ёки МАИларни бажаришда 
авиация техникасини ишлатиш қўлланмаси) га эга бўлиши зарур. Бу қўлланмаларда 
қуйидагилар бўлиши керак: 
а) парвозларни бажаришга тааллуқли бўлган ходимларнинг умумий вазифалари 
баён қилинган йўриқнома; 
б) ҳар бир бажариладиган парвоз учун учувчилар экипажи таркиби, шу 
жумладан, ҳаво кемасини бошқариш ва парвоз вақти давомида унинг хавфсизлиги учун 
масъул бўлган экипаж командири; 
в) учувчилар экипажи аъзолари учун бир ёки бир неча парвозларни бажариш 
вақтида юзага келувчи чарчаш ҳолатлари парвоз хавфсизлигига хавф туғдирмайдиган 
бўлиши учун етарли даражада дам олиш, учиш ва парвоз иш вақтлари меъёрлари; 
г) парвозда ва авария ҳолатларида ҳаракат қилиш тартиби, шу жумладан 
экипажнинг ҳар бир аъзосининг павроз вақтида ва авария ҳолатларидаги 
вазифаларининг баёни; 
д) авариявий ва қутқарув жиҳозларининг асосий рўйхати, шунингдек улардан 
фойдаланиш йўриқномалари; 
е) авиация маъмурияти томонидан тасдиқланадиган минимал абсолют парвоз 
баландлигини аниқлаш усуллари; 
ж) ҳар бир аэродром (вертодром, учиш-қўниш майдончалари ва ҳ.к.) учун асосий 
ёки заҳира сифатида фойдаланилиш мумкин бўлган эксплуатация минимумлари; 
з) алоқани ва ҳаво ҳаракатини бошқариш органи диспетчерини доимий эшитиб 
туриш (агар имкони бўлса), икки томонлама ва шунингдек бошқа ҳаво кемалари билан
алоқада бўлиш учун радиочастоталардан фойдаланиш; 


108 
и) ЎЕҲК бортида бўлиши керак бўлган навигация ва радиожиҳозларнинг 
рўйхати; 
к) парвознинг барча шароитлари, шу жумладан йўналишда двигател 
(двигателлар) нинг тўхтаб қолиши эҳтимолини инобатга олган ҳода бакларда мавжуд 
бўлиши зарур бўлган ёнилғи ва мойларнинг ҳажмини ҳисобга олиш бўйича аниқ 
йўриқнома; 
л) бирор ускуна, жиҳоз ёки тизимнинг ишдан чиқиш ҳолларида парвозни давом 
эттириш мумкинлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишга имкон берувчи маълумот; 
м) ҳар бир парвозда эксплуатант зарур деб ҳисоблаган алоқа, навигация
аэродромлар (учиш-қўниш майдончалари) ва бошқа воситалар тўғрисида аниқ 
маълумотлар; 
н) кислороддан фойдаланиш шартлари, агар бундай шароитлар юзага келса; 
о) авиация ҳодисаларига гувоҳ бўлган ҳаво кемаси командирларининг ҳаракат 
қилиш тартиби, шунингдек тирик қолганлар томонидан ишлатилувчи «ер-ҳаво» кўз 
билан кўриш (визуал) сигналлари. 
п) асирга олинган учиш аппаратлари уучувчиларининг ҳаракат ҳилиш тартиби, 
шу жумладан уларнинг асирга олувчи ва асрга олинган ҳаво кемалари томонидан 
фойдаланилиши учун кўз билан кўриш (визуал) сигналларини билиши; 
р) юклар (шу жумладан хавфли юклар) ни ташиш бўйича, шунингдек авария 
ҳолатларидаги ҳаракатларни ўз ичига олган маълумот ва йўриқномалар; 
с) авария ҳолатларида ЎЕҲК ларидан эвакуация қилиш (ташлаб чиқиш) 
қоидалари; 
т) бортда йўловчилар бўлган вақтда ёнилғи қуйиш қоидалари, агар бундай 
зарурият юзага келса; 
у) аваиция хавфсизлиги, ноқонуний аралашиш ҳаракатларининг олидини олиш; 
ф) меҳнат хавфсизлиги, техника хавфсизлиги, ёнғинга қарши хавфсизлик. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling