Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


XIX. Ҳаво кемаларини кўчиришдаги парвозлар


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

 
XIX. Ҳаво кемаларини кўчиришдаги парвозлар 
807
. Ҳаво кемаларини таъмирлаш учун ёки таъмирдан сўнг бошқа базага 
кўчириш парвозлари мазкур Қоидалар талабларига биноан кундузи ёки кечаси амалга 
оширилади. 
808
. ҲКни кўчириш парвозлари учун энг тажрибали экипаж тайинланади. 
Экипаж парвоз олдидан тайёрланади. 
809. 
Техник талабларга жавоб бермайдиган ҲК фақат кундузи, Ўзбекистон 
Республикаси Дававианазорант бошлиғининг рухсати билан амалга оширилади. 
810. 
Кўчирилаётган ҲКларига хизматлар йўналишлардаги рейслар билан бир 
хилда кўрсатилади. 
811. 
Бир гуруҳ ҲКларини таъмирлаш ва ортга – базага қайтариш учун парвозга 
чиқариш авиакомпания томонидан тасдиқланган йўриқнома асосида амалга оширилади. 
812. 
Гуруҳ бўлиб парвозга чиқилганда гуруҳ парвозларни ташкил этиш, учишга 
қарор қабул қилиш, парвоз чоғида метеошароит ёмонлашганда ҲКни учиб чиқилган 
аэродром ёки заҳира аэродромларига қайтариш тўғрисида қарор қабул қиладиган гуруҳ 
раҳбари тайинланади.
813. 
Зарур ҳолларда ҳар бир экипаж мустақил равишда парвозни йўналиш бўйича 
давом эттириши ёки заҳира аэродромга қараб йўналишни ўзгартириши мумкин. 
814
. Кўчиш вақтида ҳар бир гуруҳда ҲКлар сони 10 тадан ошмаслиги лозим. 
Парвоз вақтида улар орасида барқорор икки томонлама радиоалоқа сақлаб турилади. 
Улар орасида парвоз оралиқ масофаси ва интервал камида 200 метр бўлиши лозим. 
Зарур ҳолларда гуруҳ олдида 10 дақиқага фарқ билан борувчи разведкачи- 
самолёт ажратилиши мумкин. 
815. 4-
классдаги ҲКлари ва вертолётлар гуруҳини кўчириш ВПҚ бўйича 
қуйидаги ҳолларда бажарилади: 
а) текислик ва тепаликли жойларда кўриш масофаси камида 4 км ва 
булутларнинг пастки чегараси камида 250 метр (820 фут) бўлганда; 
б) тоғли ҳудудда рельеф баландлиги 2000 метргача (6600 футгача), кўриш 
масофаси камида 5 км бўлган, булутларнинг пастки чегараси рельефнинг энг баланд 
нуқтасидан
500 метрдан паст бўлмаганида ёки рельефнинг баландлиги 2000 метрдан (6600 футдан) 
баланд бўлган, кўриш масофаси 10 км.дан кам бўлмаган, булутларнинг пастки чегараси 
рельефнинг энг баланд нуқтасидан 700 метрдан (2300 футдан) паст бўлмаганда. Бунда 
ҲКдан булутларнинг пастки чегарасигача бўлган вертикал оралиқ масофа барча 
ҳолатларда 100 метрдан (330 футдан) кам бўлмаслиги лозим. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling