Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
XX. Синов ва назорат парвозлари (айланиб учиш)
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
XX.
Синов ва назорат парвозлари (айланиб учиш) 116 816 . ҲКларни синов парвозларига жалб этиш, унинг двигатели, бошқа тизим (ускуналар) механизмларини синаш, шунингдек ФА заводларида тўла таъмирдан чиқарилгадан кейин синаб кўриш учун амалга оширилади. 817 . Назорат парвозлари (айланиб учиш) таъмирдан сўнг, двигател алмаштирилгач ёки қисмлари ўзгартирилган ҳолатларда, шунингдек радио ёритиш техникаси воситалари, аэродромга пастлаш ва қўнишга кириш схемасининг ишлашини, ҲК созлигини текшириш ва яроқлилигини аниқлаш мақсадида ФА белгиланган қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. 818 . Синов парвозлари (УСБ заводларда) ушбу Қоидалар асосида амалга оширилади. XXI. Халқаро парвозлар § 1. Умумий қоидалар 819 . ҲКнинг бошқа давлат чегараларини кесиб ўтиши билан ёки бошқа давлат ҳаво ҳудудида амалга ошириладиган парвозлар ҳалқаро парвозлар деб тан олинади. 820. Ҳалқаро парвозларни белгиланган тартибда сиртификатлаштирилган, эксплуатант гувоҳномасига эга ва бундай парвозларни амалга оширишга лицензияга эга авиакорхоналар, ташкилотлар (авиакомпаниялар) амалга ошириши мумкин. 821. Ҳалқаро парвозлар қуйидаги тургалга бўлинади: а) жадвал асосида ва жадвалга қўшимча равишда бажариладиган доимий; б) эпизодли (бир марталик): чартер ва махсус; в) МДҲ давлатларига бажариладиган; г) МДҲ давлатларидан ташқарига бажариладиган парвозлар топилади. 822 . Ҳалқаро парвозлар чоғида самовий ҳудудда ваколатли давлат органи томонидан чиқарилган ва аэронавигация ахборотномаларида эълон қилинган умумий қоидалар амал қилади. 823 . Фуқаро ҲК халқаро парвозлар белгиланган ҳалқаро трассалар бўйлаб амалга оширилади. Халқаро парвозларни амалга оширувчи ҳар бир ҲК Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси ва ушбу Қоидалар билан белгиланган кема ҳужжатларига эга бўлиши лозим. 824 . Шартномалашган МДҲ давлатлари ҳаво ҳудудлари Фуқаро авиацияси ва ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги битимга (1991 й.) мувофиқ, парвозларни ташкил этиш, бажариш ва ҲК СҲБ мақсадларида МДҲ ягона ҳаво ҳудуди сифатида қаралади. 825 . Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳалқаро парвозлар ҲК томонидан шундай парвозлар учун очиқ бўлган, чегара қўшинларининг назорат-рухсатнома пунктлари, божхона муассасалари ва санитария-карантин хизматларига эга аэропортларда (аэродромлар) амалга оширилади. 826. Ҳалқаро парвозлардан сўнг ва олдин ҲК экипажи Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар ҳудудидаги ҳалқаро аэропортда (аэродром) ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган тегишли тартиботлардан ўтадилар. 827 . Ўзбекистон Республикасидан бошқа давлатларга ҳамда бошқа давлатлардан Ўзбекистон Республикасига келувчи ҲКларга, уларнинг экипажига ва йўловчиларига, шунингдек халқаро хаво ташуви билан келтириладиган ва олиб кетиладиган мулкларига тегишли давлатнинг ҳудуди орқали ўтиш ёки ҳудудига кириш, ҳудудидан олиб ўтиш ёки олиб кириш ва уларнинг ҳудудлари орқали транзитда тегишли давлатларнинг белгиланган кириш ва чиқиш қоидалар қўлланилади. 828 . Ҳар бир ҳалқаро парвозлар СҲХК органлари орқали олинга рухсатнома (АТС CLEARENCE) асосида СҲХК томонидан тақдим этилган павроз режасига (флайт- план) кўра амалга оширилади. 117 829. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини ҳаво кемаларида кесиб ўтиш қуйидагича амалга оширади: а) аэронавигация маълумотлари хужжатларида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтиш нуқталаридан; б) Ҳукуматлараро битимларида белгиланган ҳаво коридорлари бўйича. 830 . Ўзбекистон Республикаси ҲК экипажлари ҳалқаро парвозларни амалга оширишда қуйидагиларга амал қилишади: а) МДҲ ҳаво кенгликларида: МДҲ ҳаво кенгликлари қонунлари; ФАси ва МДҲ ҳаво кенгликларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳалқаро битимга (1997 йил 27 декабрь); Давлатлараро авиация қўмитаси томонидан қабул қилинган (1994 йил 21 январь) МДҲ давлатлари ФАси қоидаларига кўра; Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси, мазкур Қоидалар, агар уларнинг талаблари МДҲ давлатларида ўрнатилган қоидаларга зид бўлмаса; МДҲ давлатлари ваколатли органлари томонидан тузилган тегишли шартномалар ва бажариладиган парвоз (авиация хизматлари)ларга рухсатномалар; МДҲ давлатлардаги авиатрассаларда аэронавигация ахборотлари тўплами; б) бошқа хорижий давлатларнинг ҳаво кенгликларида: Фуқаро авиацияси тўғрисида халқаро Конвенция, халқаро стандартлар, тавсия ва ICAO тартиботларига мувофиқ (Чикаго конвенцияси 1944й); қайси давлат ҳудудида амалга оширилишига қараб, ўша давлат қонунчилиги ва парвоз қоидалари; хорижий давлатларнинг тегишли ваколатли органлари билан тузилган ҳалқаро шартномаларга кўра ҳаво алоқаси ўрнатилиши ва аивация ишларини бажариш тўғрисидаги ҳужжатларга мувофиқ; Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 апрелдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низом, мазкур Қоидаларга, агар уларнинг талаблари хорижий давлатлат томонидан ўрнатилган қоидаларга зид бўлмаса; Ҳалқаро трассалар бўйича аэронавигация ахборотлари тўплами, шунингдек 1 ва 2- синф НОТАМи, СНОУТАМи ва циркулярлари аэронавигация маълумотларига асосан. 831 . Ўзбекистон Республикаси авиакомпаниялари чет эллардаги ўз фаолиятини халқаро шартномалар ёки хорижий давлатлар рухсатномасига мувофиқ таъсис этилган вакилликлари (агентликлари) орқали амалга оширади. 832 . Авиакомпаниянинг ваколатланган вакили (агенти) ваколатхоналар мавжуд чет эл аэропортида ҲК қабул қилиш ва чиқаришни ташкил этади. 833 . Хорижий аэропортда ҲК парвоз олди тайёргарлиги ва ҲК экипажининг иммиграция ва божхона назоратидан ўтиши шу давлатдаги компания вакили (агенти) (авиа компания вакиллиги (агентлиги) бўлса) иштирокида ўтказилади. 834 . ҲКга техник хизмат кўрсатиш чет эл аэропортларида рухсат этилган муҳадис-техник таркиб томонидан, қоида тариқасида, маҳаллий авиакорхона билан шартнома тузиб (АТБ) ёки эксплуатантнинг ҲК экипажига киритилган мухандис- техниклар таркиби томонидан амалга оширилади. 835. Ҳкга техник хизмат кўрсатиш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш эксплуатант – авиакорхона (ҲКнинг эгаси) ваколатига киради. 836. Чет эл аэропортидан халқаро парвозни амалга оширувчи ҲКларга авиаёқилғи қуйиш, тижорат юклаш ва ҲК марказлаштириш учун тўлов экипаж томонидан амалга оширилади. 118 837 . Авиакомпания вакили (агенти) зиммасига транспортларни ҲКга яқинлаштириш, юк ортиш – тушуриш ишлари, ўз вақтида ЁММ етказиб бериш, ҲК двигателини ўт олдириш жойигача тиркаб бориш вазифалари юклатилади. 838 . Чет эл аэропортидаги ҲК парвозини таъминлаш авиакомпания вакили ( агенти) ёки у бўлмаганида экипаж томонидан амалга оширилади. 839 . ҲК командири томонидан ёки унинг кўрсатмасига биноан экипажнинг бошқа аъзоси томонидан тузилган парвоз режаси (флайт-режа) ҲК командирнинг ўзи томонидан ёки авиакомпания агенти (вакили) томнидан учиш аэропорти диспетчерига учишдан вақтидан 30 дақиқа аввал, агар давлатда ўзгача тартиб белгиланмаган бўлса, тақдим этилади. 840. Такрорланувчи парвоз режалари назарда тутилган доимий қатновдаги ҲКлар учун флайт –режа тузилмайди. 841. Белгиланган парвоз трассаси ёки ҳаво кемаси типи жадвалига бир марта ўзгартириш киритилса, флайт-режа тузилиши мажбурийдир. 842 . Ўзбекистон Республикаси ФАсини аэронавигация маълумотлари билан таъминлаш ҳалқаро парвозларни бажариш учун, штурманлик хизмати томонидан бевосида Ўзбекистон Республикаси аэропортидан учишида амалга оширилади. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling