§5.
Ҳаво шари (аэростат)ларнинг парвоз давомида қидирув ва
қидирув-қутқарув ишлари
787.
Захирага олинган.
788.
Ҳаво шари (аэростат)нинг учувчиси “Режим”, “Гилам” сигналдан бирини
олганда бу сигнални қабулини тасдиқлайди ва ерга хабар етказиш билан қўнишга
киришади.
789.
Янгидан ҳавога кўтарилиши учун СХБ органларидан қайта рухсат олинади.
XVII
1
боб. Учувчисиз учиш қурилмаларининг парвозларини ташкил
қилиш ва бажариш.
789
1
.
УУҚ парвозлари ҲҲБ тегишли органларига белгиланган тартибда берилган
талабномаларга (парвозлар режасига) мувофиқ бажарилади.
789
2
. Парвозларни бажариш вақтида фуқаро авиацияси учувчисиз учиш
қурилмаси операторида ушбу қурилмани учишга тайёрлаш ва бошқаришга оид
қўлланма бўлиши шарт.
789
3
.
УУҚларининг парвозлари ердаги бошқариш станция монитори орқали
(бошқариш пультидан) доимий назорат қилиш орқали оддий метео шароитларда амалга
оширилади.
789
4
. Фуқаро авиацияси учувчисиз учиш қурилмаси оператори бир вақтнинг
ўзида фақат битта УУҚни бошқаради.
789
5
. УУҚни учириш ва қўндиришга очиқ ва яққол кўринадиган ҳудудларда,
инсон ва бинолардан хавфсиз масофада рухсат берилади.
789
6
.
УУҚ парвозлари қуйидаги шароитларда бажарилади:
а) инсонлар, бинолар ва транспорт воситаларидан 30 метр масофада;
б) жамоат дам олиш масканлари, ўйин майдонлари, спорт ва оммавий тадбирлар
ўтказиладиган жойлардан 150 метр масофада;
в) аэродромлар, вертолет майдонлари, ҳукумат идоралари, темир йўл ва
автомобил вокзалларидан 5 км масофада.
9 ўзгартириш 2018 йил 17 январдан кучга киради.
114
Do'stlaringiz bilan baham: |