Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
§ 3. Халқаро авиалинияларда парвозларни амалга оширувчи учувчи
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
§
3. Халқаро авиалинияларда парвозларни амалга оширувчи учувчи экипажнинг малакасини ошириш 853 . Халқаро парвозлар учун берилган рухсатга эга учувчилар таркиби умумий ва ИКАО шкаласининг 4(тўртинчи)-даражасидан кам бўлмаган авиация инглиз тилини билиш хамда тегишли сертификатларга эга бўлиши шарт 854. “Треклар” бўйича парвоз этиш рухсатига эга экипажларнинг аъзолари, ҳар йили, Шимолий Атлантика ҳаво ҳудудида парвоз ва амалий ишлар бўйича билимларини тасдиқлашлари шарт. 855 . МДҲ давлатларидан ташқарига халқаро парвозларни амалга оширувчи учувчи таркиб малакасини ошириш курслари УМ (УТЦ)ларда Ўзбекистон Республикаси Дававианазорати томонидан тасдиқланган дастурлар бўйича, ОЛР бўйича қўлланмада назарда тутилган муддатларда ўтказилади. § 4. Халқаро парвозларни амалга оширувчи ҳаво кемаси экипажи ва командирининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги 856 . Хорижий давлатлар аэропортларида ҲК командири авиакомпания вакилига (агентига) махсус тартибда бўйсунади. 857 . Халқаро парвозларни амалга оширишда ҲК командири шароитдан келиб чиқиб, йўналиш бўйича парвозни тўхтатиб учиш нуқтасига қайтиш тўғрисида ёки захира аэродромига парвоз этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. 858. Парвозлар хавфсизлигига аниқ хавф мавжуд бўлганида, шунингдек ҲК бортидаги одамлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадларида бундай қарор тақдим этилган парвоз режасини (флайт-режа) ва СҲБ органи кўрсатмасини бузган ҳолда қабул қилиниши мумкин. ҲК командири қабул қилинган қарор ҳақида зудлик билан кема бевосита назоратида бўлган СҲБ органига маълум қилиши шарт. 859 . Хорижий аэропортлардан тўхтаб қолиш мумкин бўлган ҳолларда, халқаро парвозларн амалга оширувчи ҲК командирига Ўзбекистон Республикаси ФАда белгиланган умумий иш вақти меъёрларини бузилмаслигини инобатга олган ҳолда, парвозни давом эттиришга қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилади. 860 . Хорижий аэропортларда авиакомпания вакили (агенти) ва ҲК командири ўша давлат қонунлари ва қоидаларига зид бўлмайдиган тарзда, ўзларига берилган ҳуқуққа таяниб, парвозлар хавфсизлигига таҳдид қилувчи ҳаракатларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича зарурий чораларни кўрадилар. 861 . Агар халқаро парвозни амалга ошираётган ҲКга хавф туғилса ёки агар кема халокатга учраётган ёхуд учраган бўлса командир одамларнинг соғлиғи ва хаётини, шунингдек кема ва ундаги мумлкларни сақлаб қолиш учун барча чораларни кўриши шарт. 862. ҲК бортидаги одамларни қутқаришда экипажнинг барча аъзолари, лозим бўлган ҳолларда йўловчилар ҳам қатнашишга мажбурдирлар. 863. Ҳалокат юзага келган АҲПАЙтда экипаж аъзоларидан ҳеч ким командир рухсатисиз ҲКни тарк этиши мумкин эмас. 864. Командир энг охирги бўлиб ҲКни тарк этади. 865. Ҳалокатга учраган ҳаво кемаси ва ундаги мулклар бутлигини сақлаш мақсадида командир Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси талабларига мувофиқ ҲК, багаж, юк ва почтани сақлаш бўйича тегишли чоралар кўришга мажбур. 866 . Ҳалқаро парвозларни амалга оширувчи ҲК командири қуйидагилар учун жавобгар бўлади: а) ҳаво ҳудудида парвоз амалга оширилаётган давлатдаги парвоз қоидаларни билиш ва уларни бажаришга; б) ўзлари турган давлатда ўрнатилган иммиграция, карантин, божхона ва паспорт қоидаларини билиш ва уларни бажаришга; 121 в) кема, юк, божхона, карантин ва иммиграция хужжатлари мавжуд бўлиши ва тўғри расмийлаштирилишига; г) экипаж аъзоларининг парвоз олди дам олишларини ташкиллаштирилишига; д) ўз мажбуриятларини соғлиғи ёки бошқа ҳолатлар туфайли бажариш имкониятига эга бўлмаган ҳар қандай экипаж аъзосини хорижий аэропортдан учириб юборилишини таъминлашга. 867 . Экипажнинг ҳар бир аъзоси чет давлатда бўлиш вақтида ўша давлатнинг ўзини тутиш қоидалари, қонунлари ва қоидаларига риоя этилишига шахсий жавобгар ҳисобланади. 868 . Халқаро парвозларни чартер (фрахтлаш) асосида бажаришда ҲК командири парвоз учун белгиланган вазифани билиши ва қатъиян Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси асосида чартер шартномаси шартлари бўйича бажариши шарт. 869 . Шовқинлар бўйича чекловлар ўрнатилга аэропортларда ҲК командири шовқинни чеклаш бўйича талабларга ҲК ПФҚда йўл қўйилган даражагача амал қилиш бўйича чоралар кўриши шарт. 870 . Хорижий аэропортда учишга қарор қабул қилишда қўниш назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги аэродромда об-ҳавонинг ҳақиқий ҳолати ва прогнози белгиланган минимумлардан паст бўлса, ҲК командири МДИЧХ билан келишилаган ҳолда, ушбу Қоидалар талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги заҳира аэродромга парвоз қилишлари мумкин. 871 . Ушбу Қоидалар талабларига жавоб берадиган заҳира аэродром мавжуд бўлган тақдирдагина, қўниш аэродромида айни вақтдаги ҳақиқий об-ҳаво шароитлари ҳақида маълумот бўлмаган тақдирда ҳам ҲК командири хорижий аэродромдан учишга қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга. 872. МДИЧХ билан алоқа авиакомпания вакили (агенти) томонидан таъминланади. МДИЧХ билан алоқа бўлмаган ҳолларда учишга қарор командир томонидан қабул қилинади. 873 . ҲК экипажига, агар ҲК командири ва иккинчи учувчи ВЗПга қўйилган бўлса, визуал кириш учун ўрнатилган минимумлардан кам бўлмаган об-ҳаво шароитларида қўниш учун визуал киришга рухсат этилади. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling