Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


§2.  Экипажни халқаро парвозларга тайёрлаш ва рухсат бериш


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

§2. 
Экипажни халқаро парвозларга тайёрлаш ва рухсат бериш 
 
843
. МДҲ давлатлари ва улардан ташқарига халқаро парвозларни амалга ошириш 
учун Дававианазорат томонидан тасдиқланган дастурлар бўйича махсус 
тайёргарликдан ўтган таркибга рухсат этилади. 
844. 
Учувчилар, штурманлар, бортрадистлар, шунингдек экипажнинг бошқа 
аъзоларининг халқаро парвозларга дастлабки тайёргарлиги, ўзларига тааллуқли 
қисмлари бўйича, сертификатланган ЎМларда (ЎММ) махсус курсларда, қуйидаги 
мақсадларда амалга оширилади: 
а) учувчи таркибни инглиз тилидаги стандарт авиация ибораларини, 
диспетчерлик рухсатларини тушунишга, ердан ва ҲК бортидан турли маълумотларни 
олишга, саволлар ва жавобларни тўғри тузишга, шунингдек картография ва матнли 
маълумотларни ўқиш ва тушунишга ўргатиш; 
б) учувчи экипаж аъзоларини об-ҳаво ҳақида маълумотларни ўзида 
мужассамлаштирган ҳалқаро қўлланма ва бошқа материаллардан фойдаланишга 
ўқитиш; 
в) экипаж аъзоларини ҳалқаро йўналишлардаги парвозларда қўлланиладиган 
радиоалоқаларни олиб бориш хусусиятларига ўргатиш; 
г) экипаж аъзолари санитария, божхона ва паспорт қоидаларини ўрганиши; 
д) экипаж аъзолари онгига ўз касбларига кўра ҳалқаро аивайўналишлардаги 
парвозларга тайёрлаш ва хавфсиз парвозларни амалга ошириши учун. 
845
. Экипаж аъзоларини учув стажировкалари халқаро парвозларни амалга 
оширувчи учиш бўлинмаларда (МДҲ давлатларига парвоз қилувчилар мустасно) 
ўтказилади. 
846
. Текширувчининг экипаж аъзоси халқаро парвозни бажаришга тайёрлиги 
тўғрисидаги хулосасига мувофиқ авиакорхонада (авиакомпания) мутахасисни халқаро 
парвозга қўйиш тўғрисида буйруқ чиқарилади. 
Мутахасиснинг учиш дафтарчасига ва гувохномасига тегишли ёзув киритиб 
қўйилади. 
847
. Мутахасис Шимолий Атлантика орқали “треклар” бўйича парвозларга 
рухсат учун текширувдан ўтказилганида авиакорхонада (авиакомпания) тегишли буйруқ 
чиқарилади ҳамда бу ҳақда мутахасиснинг учиш дафтарчасига ва гувохномасига 
тегишли ёзув киритиб қўйилади. 


119 
848
. Учиш, самолёт бошқариш техникаси ва рейс шароитларида сўнгги 12 ой 
мобайнида МДҲ давлатлари ва МДҲ давлатларидан ташқарига, учувчи таркибнинг 
таййёргарлиги ва қўйилишидан келиб чиқиб, амалий ишларини текшириш натижалари 
халқаро парвозларни бажариш ҳуқуқини тасдиқлаш бўлиб ҳисобланади. 
849. 
МДҲ давлатларидан ташқарига қилинган парвозни текшириш, МДҲ 
давлатларига парвоз каби ҳисобланади. 
850. 
Халқаро парвозларни бажаришга тайёргарлик натижасида экипаж аъзолари 
қуйидагиларни билишлари шарт: 
а) ҳаво хабари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларнинг 
асосий талабларини; 
б) ҳалқаро стандартлар, парвоз қоидалари, ICAO тавсиялари ва тартиботларини; 
в) Аэронавигация ахбороти тўпламларида, хариталарда ва ICAOнинг бошқа 
хужжатларида қабул қилинган шартли белгиларни; 
г) РФ АММ томонидан ва бошқа хорижий фирмалар томонидан (Джеппесен, Рос-
Джепп ва бошқалар) чиқариладиган Аэронавигация ахборотлари тўплами, 
Саплиментлар, радионавигация ва аэронавигация хариталаридан фойдаланиш 
тартибини; 
д) хорижий аэропортларда радио- ёруғлик техника воситаларининг (тизимининг) 
жойлашиши ва улардан фойдаланиш тартиби; 
е) хорижий мамлакат ҳаво ҳудудида самовий ҳаракатга хизмат кўрсатишни 
ташкил этишни; 
ж) учишга қарор қабул қилиш ва флайт-режа тузиш тартибини
з) ҲКтаниш сигналларидан фойдаланиш ва радио алоқа олиб бориш қоидаларини 
(“Сквок”, СРО), АТИС маълумотини олиш тартибини; 
и) хорижий аэропортларда УҚЙ, МС, РД маркировкасиқоидаларини; 
к) ҲК тўхташ жойида ва перронда бериладиган сигналларни (“Маршалл” 
сигналлари, “АГНЕС” ёруғлик сигналлари); 
л) ҲК қирувчи томонидан тутиб олинганда бериладиган сигналларни; 
м) давлат чегаралирини босиб ўтиш тартибини; 
н) парвознинг турли босқичларида радио алоқа йўқолиб қолганда экипажнинг 
ҳаракатларини; 
о) иккиламчи радиолокация сигналлари кодларини; 
п) радионавигация тизимлари типлари ва ва фойдаланиш тартибларини; 
р) хорижий аэропортларда парвоз хужжатларини расмийлаштириш ва учиш 
тартибини; 
с) Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексида ва Ўзбекистон Республикаси 
Дававианазорати томонидан белгиланган халқаро ташаиш қоидаларини; 
т) паспорт, божхона, карантин кўрикларидан ўтиш тартибини. 
851
. Экипажни у учун янги бўлган халқаро ҳаво трассаси бўйича мустақил 
равишда парвоз қилиш учун тайёрлаш ушбу қоидалар ва РОЛР ГА асосида амалга 
оширилади. 
852. 
Конкрет ҳалқаро парвозни амалга ошириш учун тайёргалрлик кўришда 
қўшимча равишда қуйидагиларни ўрганиш назарда тутилади: 
а) ҳудудидан ҳаво трассаси ўтган давлатлар учун чиқарилган аэронавигация 
тўпламларида ва ААТда эълон қилинган хорижий давлатлар ҳаво ҳудудида парвоз 
қоидаларни; 
б) радионавигация ва аэронавигация хариталари бўйича парвоз йўналишини; 
в) 1 ва 2-синф НОТАМлари ва СНОУТАМларини; 
г) ҳаво трассалари бўйича эшелонлашиш хусусиятларини; 
д) ҳаво ҳудудида парвоз амалга оширилаётган давлатнинг иқлим шароитларини; 
е) асосий ва захира аэродромларнинг тўрт харфли белгиларини. 


120 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling