Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


§ 9.  Кам мўлжалли ва чўл жойларда парвозлар


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

§ 9. 
Кам мўлжалли ва чўл жойларда парвозлар 
 
947. 
Чўл ва кам мўлжалли ҳудудда парвозларга тайёргарликда ҲК экипажи 
қўшимча равишда: 
а) харитада йўналиш бўйича мавжуд бўлган характерли мўлжалларни (карвон 
йўллари, дарё ўзанлари, кўллар, қудуқлар), шунингдекумумий мўлжал сифатида 
фойдаланиш мумкин бўлган узоқ мўлжалларни белгилаши; 
б) мўлжалларни олиб бориш масалалари юзасидан мазкур йўналиш бўйича
тажрибагаэга бўлган бошқа экипажлар билан маслаҳатлашиши; 
в) озиқ овқат ва ичимлик суви, авария радиостанцияси ва сигнал воситалари 
мавжудлигини текшириши шарт. 
 
§ 
10 Сув юзаси узра парвозлар 
948
. Сув юзасида парвоз этишга: 
а) икки ва ундан ортиқ двигателга эга ҲК ва сувда қўнишни амалга оширишга 
мослаштирилган барча ҲК; 
б) битта двигателга эга қуруқлик ҲК қирғоқ чизиғидан ишламай қолган двигател 
билан пастлаш масофасидан узоқ бўлмаган жойгача рухсат этилади. 
949
. Сув юзасидан парвозга қирғоққача бўлган масофа ишламай қолган двигател 
(двигателлар) билан қўниш режалаштирилгандан узоқ бўлганида, шунингдек парвоз ва 
қўнишга киришиш траекторияси сувда қўнишни амалга оширишни истисно этмаса, 
ээкипажнинг барча аъзолари ва пассажирлар қўтқарув желети билан таъминланган 
бўлган ҳолда рухсат этилади. Парвознинг давомийлиги қирғоқдан 30 дақиқадан 
ошадиган барча ҳолатларда ҲКларда (типидан қатъий назар), индивидуал қутқарув 
воситаларидан ташқари ҲК ПФҚга мувофиқ бортда мавжуд бўлган барча одамларга 
ҳисобланган, яшашни таъминлайдиган воситалари билан, груҳ билан сузиш воситалари 
(шишириладиган қутқарув соли ва уларга авария заҳиралари), шунингдек ушбу 
Қоидаларнинг 907-бандида кўрсатиб ўтилган махсус буюмлар бўлиши шарт. 
950
. Сув юзасидан парвозларга тайёргарликда экипаж қўшимча равишда: 
а) мажбурий қўниш ҳолати учун қирғоқ чизиғини, сув ва муз юзаси ҳолатини 
атрофлича ўрганиши; 
б) индивидуал ва гуруҳ қутқариш воситалари, ози –овқат ва ичимлик суви 
заҳиралари, авария радиостанцияси ва сигнал воситалари мавжудлиги ва тўғри 
жойлаштирилганлигини текшириши; 
в) сувга мажбурий қўниш ва сузиш воситаларидан фойдаланиш қоидаларини 
ўрганиши; 
г) йўловчиларни индивидуал ва гуруҳ воситаларидан фойдаланиш ва авария 
қўнишда ўзини тутиш қоидалари билан таништириши шарт. 
951
. Қирғоқ чизиғи яқинида ВПҚ бўйича парвозлар жой рельефининг максимал 
баландлигини йўналиш ўқининг иккала тарафидан ҳам 5 км (2,7 д.мили) кенгликдаги 
ҳолатини ҳисобга олган ҳолда бажарилади. 
952
. Денгиз ёки катта сув юзаси тарафга парвоздан олдин ҲК командири 
экипажнинг барча аъзолари билан, хизмат кўрсатувчи ходимлар билан бирга, ҲК сувга 
қўндирилган ҳоллардаги ҳаракатлар бўйича старт олди тайёргарлигини ўтказиши лозим. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling