Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


г) сигнал воситалари;  д) қурол ва қутқарув буюмлари


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

 6
г) сигнал воситалари; 
д) қурол ва қутқарув буюмлари. 
 
§ 2. Музлаган ҳудудда парвозлар 
 
918
. Эҳтимолий музлаш ҳудудига киргунга қадар парвознинг барча босқичларида 
барча музлашга қарши тизими ёқилган бўлишишарт, агар ҲК ҲК ПФҚсида ундан 
фойдаланишнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлмаса. 
919
. Бундай шароитларда эксплуатация этишга рухсат этилмаган ҲКларда 
музлаш шароитларида парвозларни амалга ошириш таъқиқланади. 
920
. Агар экипаж томонидан музлашга қарши кўрилган чоралар самарасиз бўлиб 
чиқса ва парвозни хавфсиз давом эттиришни таъминлай олмаса, бундай ҳолларда ҲК
командири СҲБ органи билан келишган ҳолда парвозни хавфсиз давом эттириш мумкин 
бўлган жойга чиқиш учун парвоз баландлигини (йўналишини) ўзгартириши ёки захира 
аэродромига кетиш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. 
§ 3. 
Момақалдироқ ҳаракати ва кучли жала ёғингарчилиги ҳудудида парвозлар 
 
921
. Парвозда кучили-қуюқлашган ва қуюқ-ёмғирли, момақалдироқ ўчоқларига 
туташувчи булутлар визуал топилган ҳолларда уларни 10 км.дан (5 д.милидан) кам 
бўлмаган масофада айланиб ўтишга рухсат этилади.
922. 
Кўрсатилган булутларни берилган баландликда айланиб ўтиш имконияти 
бўлганида булутлар устидан ёки остидан визуал парвозга рухсат этилади. 
923. 
Булутлар остидан парвозни амалга оширишга фақат кундуз кунлари ВПҚ 
талаблари доирасида жала ёғинлари ҳудудидан ташқарида рухсат берилади, агар: 
а) ҲК парвози рельефли жойлар ва сунъий тўсиқлар устида ҳақиқий хавфсиз 
баландликдан кам бўлмаса, аммо барча ҳолларда текислик ва тепаликли жойларда 
200 метрдан (660 футдан) ва тоғли жойларда 600 метрдан (2000 футдан) кам бўлмаса; 
б) ҲКдан булутларнинг пастки чегарасигача бўлган вертикал оралиқ масофа
200 метрдан (660 футдан) кам бўлмаса. 
924. 
Кучли-қуюқлашган ва қуюқ-ёмғирли булутларнинг юқори чегараси устидан 
парвоз улар устидан камида 500 метрга (1650 футга) баландлаган ҳолда бажарилишига 
рухсат этилади. 
925. 
Экипаж аъзоларига кучил-қуюқлашган, қуюқ-ёмғирли булутларга ва кучли 
жала ёғингарчилиги мавжуд ҳудудга атайлаб кириш таъқиқланади. 
926
. Парвозда борт РЛС орқали кучли-қуюқ ва қуюқ-ёмғирли булутлар 
топилганида ушбу булутларни ёруғликнинг яқин чегарасидан 15 км.дан (8 д.милидан)
кам бўлмаган узоқликда айланиб ўтишга рухсат этилади. Алоҳида момақалдироқли 
ўчоқларга эга фронтал булутликни борт РЛСда ёруғлик чегарали орасидаги масофа 50 
км.дан (27 д.милидан) кам эмаслиги кўрсатилган жойдан кесиб ўтиш амалга 
оширилиши мумкин. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling