Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
§ 5.
Ҳаво кемасида ёнғин 975 . ҲКда ёнғин содир бўлганида экипаж: а) шошилинч пастлашга ўтади ва бир вақтнинг ўзида ёнғинни бартараф этиш бўйича барча чораларни кўради; б) ҳалокат сигналини ёқади; в) юзага келадиган вазиятдан келиб чиқиб яқинроқ аэродромгача парвозни давом эттиради, ёхуд ҲК ПФҚ талаблари бўйича ҳаракатланиб, аэродромдан ташқарида қўнишни амалга оширади. 976 . ҲКда ёнғин учиш босқичида (учидан сўнг баландликни эгаллашда) юзага келса ва уни бартараф этиш имкони бўлмаса, ҲК командири: а) учиш аэродромига энг қисқа йўналиш бўйича қўнишга киришни бажариш, минимумлардан паст бўлган об-ҳаво шароитида ҳам; б) аэродром ҳудудида парвозларни амалга ошириш йўриқномасида назарда тутилган майдончага қўнишни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади. § 6. Ҳаво кемаси қатъий туришини, бошқарувини йўқотиш, чидамлилигининг бузилиши 977 . ҲК қатъий туришини, бошқарувини йўқатиш, чидамлилиги бузилганда ҲК командири ҳалокат сигналини ёқади ва ҲК ПФҚ талабларига мувофиқ ҳаракатланади. § 7. Радио алоқани йўқатиш (бортдаги ва ердаги радио алоқа тизимлари ишдан чиқиши). 978. Агар 5 дақиқа давомида, радио алоқанинг мавжуд каналларидан фойдаланиб, уларнинг ҳар бири орқали бир неча маротаба чақириқларга қарамасдан экипаж (диспетчер) жавоб бермаса радио алоқа йўқолган ҳисобланади. 979. Радио алоқа йўқолганида ҲК командири “Ҳалокат” сигналини ёқади ва мавжуд барча воситалардан фойдаланиб СҲБ органи билан бевосита ёки бошқа ҲКлар орқали алоқани тиклаш чораларини кўради. Бундай ҳолатларда лозим бўлганида 121,5 МГц авария частотасидан фойдаланилиши мумкин. 980. Агар алоқани тиклаш иложи бўлмаса, қоида тариқасида ҲК командири вазифани бажаришни тўхтатади ва учиш аэродромига ёки заҳира аэродромига қўнишни амалга оширади. Бундай ҳолларда ҲК командири учиш аэродромига метео шароит минимумлардан паст бўлганида ҳам қўнишни амалга ошириш ҳуқуқига эга. 981. Учиш аэродромида ёки заҳира аэродромда қўнишни амалга ошириш имконияти бўлмаса (метео шароит, ҲК массаси қўниш массасидан ортиқ ва ёқилғини тўкиш имконияти йўқ ва ҳ.з), ҲК командири АДП диспетчери томонидан берилган чиқиш баландлигини эгаллаш схемаси бўйича белгиланган аэродромга ёки пастки хавфсиз эшелонда ёки махсус, алоқасиз парвозлар учун ўрнатилган эшелонларда 140 (4250 м), 150 (4550 м) ёки 240 (7300 м), 250 (7600 м) заҳира аэродромга (учишга қарор қабул қилиш вақтида танланган) йўналади. 982. ҲК командири томонидан белгиланган аэродромга ППП бўйича парвоз қилиш қарори вқабул қилинганда, учишда берилган эшелон бўйлаб ҳаракатланиш лозим; қўнишга киришиш учунпастлашишни қўнишга киришнинг белгиланган схемаси 133 бўйича, РУУРдан учиб ўтилганидан кейин, етиб келишнинг ҳисобланган вақтидан эрта бўлмаган ҳолда бошлаш керак бўлади. Бунда қўниш ҳисобланган етиб келиш вақтидан 30 дақиқадан кечиктирмаган ҳолда амалга оширилиши лозим. 983. Агар ҲК етиб келишнинг ҳисобланган вақтидан 30 дақиқа ўтгач қўнишни амалга оширмаган бўлса, алоқа тикланмаган бўлса ва радиолокатор экранида кўринмаса, СҲБ органи аэродром ҳудудидаги одатий самовий ҳаракатланишни тиклайди. 984. Иккиламчи радиолокация воситаси мавжуд бўлганида, алоқасиз ҳаркатланаётган ҲКнинг ҳақиқий парвоз эшелони аниқ белгиланганида, бутун ҳаво ҳудудини бўшатмаган ҳолда парвозларнинг хавфсиз интервалини таъминлашга йўл қўйилади. 985. ВПҚ бўйича парвозда алоқа йўқотилганида ҲК командири белгиланган аэродромга ВПҚ бўйича берилган эшелонда (баландликда) йўналади. Белгиланган аэродромга ВПҚ бўйича парвозни давом эттириш имконияти бўлмаса, об-ҳаво ВПҚ бўйича қўнишга йўл қўядиган заҳира аэродромга йўналиш лозим. 986. ҲК экипажи билан алоқа йўқалганида СҲБ органи барча мавжуд РТВларни ишга туширади, шунингдек қўшма диспетчерлик пунктлари, ПВО органлари, белгиланган аэродром ва заҳира аэродром СҲБ органларини ҲК билан алоқа йўқолганлиги ҳақида огоҳлантиради. Бошқа ҲКлар ҳаракатини бошқариш алоқа йўқатилган ҲК билан уларнинг яқинлашувини олдини оладиган тарзда олиб борилади. 987. СҲБ органи диспетчери алоқа йўқолиши характерини ҲК экипажига курсни ўзгартириш ёки ҳалокат сигналини ёқиш (ўчириш) командаларини бериш орқали аниқлайди. 988. ҲК етиб келишининг ҳисобланган вақтига СҲБ органи аэродром ҳудуди ҳаво ҳудудини баландлик айланасидан берилган эшелонгача бўшатиб қўяди. 989. Радио алоқа йўқолганида СҲБни таъминлаш учун, шунингдек ҳалокатга учраган ҲК СҲБ, диспетчер ўзининг жавобгарлик ҳудудида радио сукут режимини ўрнатиши мумкин. Бу ҳолларда СҲБ органи диспетчерининг командасига биноан ҲК экипажлари: а) барча радио узатишларни тўхтатиши, парвозда алоҳида ҳолат юзага келиши бундан мустасно, ва буйруқ алоқаси бўйича фақат қабул бўйича ишлаши; б) СҲБ органи диспетчери буйруқларини тасдиқлашсиз бажариши; в) фақат СҲБ органи диспетчерининг сўрови билан алоқага чиқиши; г) СҲБ органи диспетчерининг сўнгги кўрсатмасига биноан баландликни эгаллагач вертикал манёврларни тўхтатиш. 990. Ердаги радио алоқа воситалари ишдан чиққанида СҲБ органи диспетчери иш технологияси бўйича заҳира воситалар ва каналлардан фойдаланган ҳолда алоқани тиклаш чораларини кўради ёки бошқарувни бошқа СҲБ органига топширади. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling