Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


 ўзгартириш 2016 йил 12 декабрдан кучга киради


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

 
8 ўзгартириш 2016 йил 12 декабрдан кучга киради 


135 
қўнишини ташкил этиши, экипажга парвозни муваффақиятли тамомлаши учун 
максимал ёрдам кўрсатиши лозим. 
§ 
11. Аэродромдан ташқарида мажбурий қўниш 
 
999
. Парвозни давом эттириш экипаж ва пассажирларнинг хавфсизлигини 
таъминламайдиган ҳолларда ҲК командири аэродромдан ташқарида иложсиз қўнишга 
қарор қабул қилиши мумкин. ҲК командири бундай қарор қабул қилгач (иложи борича) 
СҲБ органи диспетчерини эҳтимолий қўниш жойи ва вақти ҳақида ҳабардор қилиши ва 
ҳалокат сигналини ёқиши шарт. Қўниш ҲК ПФҚ асосан амалга оширилади. 
1000. 
Мажбурий қўниш жойидан учишга Ўзбекистон Республикаси 
Дававианазорат бошлиғи (ёки уни ўрнини босувчи шахс) ҲК носозлик бартараф 
этилганидан сўнг рухсат этади. 
1001. 
Кутиб туриш мумкин бўлмаган ҳолларда ва яқин аэропорт билан алоқа 
бўлмаганида, ҲК командири атрофни шахсан кўздан кечиргач ва уни хавфсиз учиш 
учун яроқли деб топгач мустақил равишда учишга қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга 
бўлади. 
Лозим бўлган ҳолларда тўсиқларни олиб ташлаш, юкларни ташлаб юбориш ёки 
ёқилғини тўкиб ташлаш учун чоралар кўрилади. 
 
§ 
12. Аэродромда СҲБ ва РТО ҳудудида радолокация
тизимларининг ишдан чиқиши 
 
1002
. СҲБ ҳудудида радиолокация тизимлари ишдан чиққанлиги тўғрисида 
диспетчер хабарини олган ушбу ҳудудда парвозни бажараётган ҲК командири 
максимал кузатувчанликка (радиокузатиш) амал қилиб, берилган эшелон ва тезликда 
парвозни давом эттиради. 
1003
. СҲБ органи бундай ҳолларда радио сукут режимини киритади (лозим 
бўлганида); радиолокацион назорат бўлмаганидаги парвозлар учун назарда тутилган 
эшелонлаш интервалини қўллайди ва СҲБ ҳудудидаги ҲК экипажига самовий ҳолатни 
етказиб туради, шунингдек барча қўшма диспетчерлик пунктларигарадиолокация 
тизимлари ишдан чиққанлиги тўғрисида маълум қилади. 
1004
. Белгиланган қўниш аэродромида РТУ ишдан чиққанида ва метеорологик 
шароитлар туфайли ушбу аэродромда визуал қўнишни амалга ошириш иложи 
бўлмаганида ҲК командири заҳира аэродромига йўналади. 
1005. 
Заҳира аэродромига йўналиш иложи бўлмаса (ёқилғи етишмаслиги, техник 
носозлик ва бошқалар) ҲК командирига об-ҳаво шароити қўниш аэродромида 
минимумдан паст бўлса ҳам қўнишни амалга ошириш ҳуқуқи берилади. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling