§
10. Экипаж аъзолари (пассажирлар)нинг яраланиши
ёки соғлиғи ҳолатининг тўсатдан ёмонлашиши
996
. Экипаж аъзолари (пассажирлар)нинг яраланиши ёки соғлиғи ҳолатининг
тўсатдан ёмонлашган ҳолларда ҲК командири унга тиббий ёрдам кўрсатилишини
ташкил этиши ва шароитдан келиб чиқиб парвозни давом эттириш ёки тўхтатиш
тўғрисида қарор қабул қилиши лозим.
996
1
. Учувчилар экипажи аъзоси лазерли кўрсаткичлардан келиб чиқиши тахмин
қилинган ярқираган нур билан нурланган тақдирда тегишли авиакомпания томонидан
белгиланган кўрсатмаларни бажаради. Мазкур кўрсатмаларда камида қуйидагилар
бўлиши керак:
а) ҲКни бошқаришни бошқа учувчига топшириш;
б) автопилот ёқилмаган бўлса, уни ёқиш;
в) лазерли кўрсаткич нури учувчилар кабинасига тушмаслиги учун имконият
доирасида ҲКнинг парвоз йўналишини ўзгартириш;
г) учувчиларнинг кабинасидаги ички ёруғлик манбаини ёқиш.
Учувчилар экипажи ҲКнинг лазерли кўрсаткичдан нурланган жойи ва вақти
тўғрисида мазкур ҳудудни бошқараётган ҲҲБ диспечерига ҳабар беради. ҲК қўнгандан
кейин ҲК командири ушбу Қоидаларнинг 22-иловасига мувофиқ лазерли кўрсаткичдан
нурланиш ҳодисалари тахмини тўғрисидаги ҳисоботни тўлдиради ва лазерли кўрсаткич
билан нурлантирилган ҲК ва учувчилар экипажи аъзоларининг аҳволи тўғрисида
тегишли авиакомпаниянинг учиш хизмати раҳбарига ва парвозлар хавфсизлиги
инспекциясига ҳабар қилади.
997. ҲК командири соғлиғи тўсатдан ёмонлашганида ёки у яраланганида, у
парвозни давом эттира олмаса, вазифани бажариш тўхтатилади, парвоз тугаллангунича
ҲК командири вазифасини иккинчи учувчи бажаради.
998. Экипаж аъзолари (пассажирлар) соғлиғи ҳолатининг олдиндан ёки тўсатдан
ёмонлашиши (яраланганлиги) оқибатида парвоз тўхталиганлиги ҳақида ахборот
олганидан сўнг СҲБ органи ҲК яқин аэродромга чиқишини ва навбатдан ташқари
Do'stlaringiz bilan baham: |