Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


XXIII. Парвоздаги алоҳида ҳодисалар


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

XXIII. Парвоздаги алоҳида ҳодисалар 
§ 1. Асосий талаблар 
 
958
. Парвоздаги алоҳида ҳолатларга қуйидагилар киради: 
а) ҲК хавфли метео ҳолатларга тушиб қолиши; 
б) двигател (двигателлар) ишдан чиқиши; 
в) ҲК тизимларининг парвоз режаси ёки профилини ўзгартиришга, шунингдек 
иложсиз қўнишга олиб келадиган тарзда ишдан чиқиши; 
г) ҲКда ёнғин; 
д) ҲК қатъий туришини, бошқарувини йўқатиш, чидамлилиги бузилиши; 
е) радио алоқани йўқотиш (борт ёки ердаги радио алоқа тизимлари ишдан 
чиқиши); 
ж) мўлжални йўқотиш; 
з) экипаж аъзоларига (пассажирларга) ҳужум, портлаш, ҲК ёқиб юбориш хавфи; 
и) экипаж аъзолари (пассажирлар) соғлиғини аввалдан ёки тўсатдан ёмонлашуви; 
к) аэродромдан ташқарида иложсиз қўниш;
л) қўниш аэродроми СҲБ ва РТУ ҳудудида радиолокация тизими ишдан чиқиши; 
м) авария ҳолатларида парашюлар қўлланиши. 
 
8 ўзгартириш 2016 йил 12 декабран кучга киради. 


130 
959
. Парвозда алоҳида ҳолатлар юзага келгани тўғрисида ҲК командири СҲб 
органини зудлик билан огоҳлантиради (ҳалокат ва шошилинч сигналлар рўйхати мазкур 
Қоидаларнинг 5-иловасида келтирилган). Асосий канал бўйича алофани олиб бориш 
қийинлашган тақдирда 121,5 МГц. авария частотасига ўтилади. Агар ҲК ёки ундаги 
шахслар хавфсизлигига хавф туғдирувчи авария ҳолати маҳаллий кўрсатмалар ёки 
қоидаларни бузадиган ҳаракатларни амалга оширилишини талаб этса, ҲК командири бу 
ҳақида тегишли маҳаллий ваколатли органни (СҲБ) зудлик билан огоҳлантиради. 
Инцидент юз берган давлатнинг талаби билан ҲК командири ушбу давлатнинг тегишли 
ваколатли органига ҳар қандай қоидабузарлик ҳақида маълумот тақдим этади. Бу 
ҳолларда ҲК командири 10 кунлик муддат ичида шундай маълумотларнинг нусхасини 
ўзининг учув бўлими командирига ҳам тақдим этади. 
960
. Ҳалокат сигнали қуйидаги ҳолларда ёқилади: 
а) двигател (двигателлар) ишдан чиққанида; 
б) ҲКда ёнғин содир бўлганида; 
в) қатъийлик, бошқарув йўқотилганида, чидамлилик бузилганида; 
г) радио алоқа йўқолганида; 
д) мўлжал йўқолганида; 
е) экипажга (йўловчиларга) ҳужум қилинганида, ҲКни портлатиш, ёқиб юбориш 
хавфи туғилганида; 
ж) аэродромдан ташқарида иложсиз қўниш бажарилганида; 
з) авария ҳолатларида парашютлар қўлланганида; 
и) шошилинч пастлаганда. 
961. 
Парвозда алоҳида ҳолатлар юз берганида ҲК тизимларини бошқариш ҲК 
ПФҚ талабларига мувофиқ бўлиши лозим. 
962. 
Экипаж аъзолари алоҳида ҳолатларда ҲК ПФҚ бўйича ҳаракатларни амалга 
оширганларида ўзларининг ҳаракатлари ҳақда ҲК командирига маълум қилишлари 
лозим. 
963
. Парвозни давом эттириш экипаж ва йўловчиларнинг хавфсизлигини 
таъминламайдиган ҳолларда, ҲК командири аэродромдан бошқа жойда иложсиз 
қўнишни амлга оширишга ёки экипаж аъзолари ва пассажирлар парашютлар билан 
таъминлаган бўлса, ҲК тарк этишга қарор қабул қилишга ҳақли. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling